30.06.2015 йилдаги 173-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 25.10.2017
Ҳужжат 06.07.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси қабул қилинганлиги муносабати билан ҳамда бюджет қонунчилигига риоя қилиш ва Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланиши устидан давлат назоратини янада кучайтириш, шунингдек молиявий назорат нормалари, қоидаларини ва унинг қатнашчилари ваколатларини тизимлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 18 мартдаги 103-сон қарорининг 3-бандидаги «бюджетдан молиялаштириладиган барча муассасалар ва ташкилотлар» сўзлари «барча бюджет ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги «Давлат мулки қўмитаси» сўзлари «Давлат рақобат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 7-банднинг бешинчи хатбошидаги «Давлат мулки қўмитаси» ва «давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан» сўзлари тегишли равишда «Давлат рақобат қўмитаси» ва «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармасидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2002 йилларда хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорининг 2-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда) «давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар» сўзлари «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 4-банднинг олтинчи хатбошидаги «давлат бюджетига» ва «хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига» ва «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 13-бандидаги «давлат бюджетига» ва «хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига» ва «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илованинг 32-банди иккинчи хатбошидаги «давлат бюджетига» ва «хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига» ва «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 22 сентябрдаги 441-сон қарорининг 4-банди учинчи хатбошидаги «давлат мулки объектларини хусусийлаштиришдан минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилаётган маблағларнинг беш фоизи» сўзлари «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармасидан тушадиган маблағлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
20-банддаги «бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банддаги «Бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга» ва «давлат бюджетига» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига» ва «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-илованинг 10-банди тўртинчи хатбошидаги «давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлардан» сўзлари «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармасидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 1-банддаги «Давлат рақобат қўмитасининг махсус ҳисоб рақамида» сўзлари «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
а) 4-банддаги «маблағлар» сўзи «бюджет маблағлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) илованинг 11-банди еттинчи хатбошидаги «давлат мулки объектларини хусусийлаштиришдан, янгидан таъсис этилаётган давлат акциядорлик жамиятларининг акцияларини сотишдан тушган маблағларни Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг махсус ғазначилик шахсий ҳисоб рақамларида жамлаш» сўзлари «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар жамғармаси маблағларини жамлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ–1251-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ–1252-сон қарорлари) 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илованинг 17-банди ва 26-бандининг «в» кичик банди.