Ҳужжат кучини йўқотган 06.07.2015 11.02.1999 йилдаги 66-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 06.07.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БЮДЖЕТ ИНТИЗОМИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 июндаги 173-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет интизомига риоя қилиниши, бюджет маблағларининг белгиланган мақсадда сарфланиши устидан қаттиқ назоратни таъминлашга доир ишларни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, молия органлари ва бюджет муассасалари раҳбарларининг эътибори бюджет интизомига қатъий ва изчил амал қилинишини таъминлаш зарурлигига қаратилсин ҳамда улар бюджет маблағларининг ноқонуний ва бошқа мақсадларга сарфланганлиги учун, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг бюджет интизомини мустаҳкамлашдаги ролини кучайтириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин. Бюджет жараёнининг барча босқичларида бюджет интизомига риоя қилиниши устидан доимий назоратни амалга ошириш, шу жумладан, қуйидагилар унинг асосий вазифаси этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия органлари, бюджет муассасалари ва тижорат банкларининг биринчи навбатдаги сарф-харажатлар навбатига, маблағ билан таъминлаш ҳамда бюджет муассасалари ходимларига иш ҳақи, ижтимоий нафақалар, стипендияларни тўлаш муддатларига ва тўлиқлигига риоя қилиш, шунингдек, бюджет муассасаларига кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун нақд пул бериш бўйича фаолияти устидан назорат ва мониторингни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини, тўловларнинг ўз вақтида ўтишини, ҳисоб-китобларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штат-смета интизомига ва бюджет маблағларини хўжалик эҳтиёжларига сарфлаш лимитларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарлари ва мансабдор шахсларнинг бюджет жараёнига асоссиз аралашишлари ҳолларининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция дастурларини амалга оширишга ажратиладиган давлат валюта маблағлари ва марказлаштирилган маблағлардан тўғри ва белгиланган мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни кучайтириш мақсадида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасининг қўшимча вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янгидан тайинланган пенсиялар ва нафақаларнинг, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзларни қўллашнинг, шу жумладан фуқароларнинг пенсия йиғмажилдларидаги бошланғич ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини текшириш йўли билан тўғрилигини ялпи текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан ишлаётган пенсионерларга пенсиялар ва нафақаларнинг ҳисоблаб ёзилиши ва тўланиши тўғрилигини режали текшириш ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларга, шу жумладан банк ва почта муассасалари томонидан пенсиялар ва нафақаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши, қонун бузилишлари аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўрилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, мустақил экспертларни жалб этган ҳолда, тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан берилган текшириш далолатномаларини ва хулосаларни такрорий экспертизадан ўтказиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига мувофиқ еттинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 21-сон, 172-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат-тафтиш бош бошқармасининг вилоятлар ва туманлардаги таркибий бўлинмалари раҳбарлари бюджет интизоми бузилиши ҳоллари улар ходимларининг иштирокисиз аниқланган тақдирда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қаттиқ жавобгарликка тортиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат-тафтиш бош бошқармаси аппарати ходимлари бундан буён ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг алоҳида муҳим ишлар бўйича жиноий ишлар қўзғаш тўғрисидаги қарорлари бўйича тафтишлар ва текширишларга республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларининг сўровномалари асосида фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг розилиги билан жалб этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 28 декабрдаги 594-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка бюджет интизомини бузганлик учун мансабдор шахсларнинг жиноий ва маъмурий жавобгарлик чораларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига бюджет интизомини бузганлик учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларга нисбатан жарималар солиш ҳуқуқи берилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 11 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 21-сон, 172-модда)