15.05.2015 йилдаги СҚ-33-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2014 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йил 12 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида»ги 44-III-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 15 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-33-III-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2014 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси мамлакатимизни янада ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларини белгилаб берди. Жамиятда қонун устуворлиги ва унга ҳеч истисносиз барча давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг қатъий риоя этиши принципини қарор топтириш; аҳолининг фуқаролик ташаббусларини ҳар томонлама ривожлантириш ва такомиллаштириш; шунингдек шахс ҳуқуқлари кафолатларини янада мустаҳкамлаш ва уни муҳофаза қилиш — мамлакатимизда демократик фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг асоси ва биринчи галдаги вазифаси этиб белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқ-ошкоралик, сайлов эркинлиги таъминланганлиги руҳида ўтган парламент сайловлари 2014 йилда мамлакатимизда энг муҳим сиёсий воқеа бўлиб, у аҳолининг фуқаролик ўзлигини англаш даражаси янада ошганлигини яна бир бор тасдиқлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида сайлов тизимини ислоҳ қилишнинг чуқурлашуви 2014 йилда давлат сиёсатидаги энг устувор йўналишлардан бири бўлиб, у давлатимизнинг замонавий табиатини акс эттирувчи ҳамда сайлов институтлари фаолиятида кўп партиявийлик асосидаги эркин, адолатли сайловнинг ривожланишида барқарорлик ва ворисликни кафолатловчи омил бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини янада демократлаштиришга, «кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» принципи босқичма-босқич рўёбга чиқарилишини таъминлашга, қонун чиқарувчи олий органнинг ҳамда ҳокимият вакиллик органларининг ҳукумат ва бошқа ижро этувчи органлар фаолияти устидан назорат қилиш бўйича функцияларини кучайтиришга, шунингдек ҳукуматнинг ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш учун жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишда муҳим босқич бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси қабул қилинганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига (32, 78, 80, 93, 96, 98, 103 ва 117-моддаларига) ҳамда сайловга оид қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилиши қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият тармоқларининг фаолиятини янада демократлаштириш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди. Бу тузатишлар сайловларнинг шаффофлиги ва демократлигини таъминлаш учун алоҳида амалий аҳамиятга эга бўлди, барча сиёсий партиялар ҳамда уларнинг номзодлари учун тенг шароитлар яратди, барча фуқароларнинг мамлакатимиз сиёсий ҳаётида иштирок этишини кафолатлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш орқали жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасида мустаҳкамлаб қўйилиши сиёсий ҳуқуқларнинг таъминланишида энг муҳим янгилик бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган йил давомида инсоннинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини таъминлаш, қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш борасида кенг кўламдаги қонунчилик, ташкилий-институционал, ахборот-маърифий чора-тадбирлар амалга оширилди, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан тартиботларини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш, фуқароларнинг долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишдаги ролини ҳамда аҳамиятини кучайтириш юзасидан изчил ва тизимли чора-тадбирлар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг келиб тушаётган шикоятлари билан иш олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятида асосий ўринни эгаллайди. Фуқароларнинг мурожаатлари орқали жамиятнинг фикри ва кайфияти, давлат ҳокимияти органларининг ўз ваколатларини рўёбга чиқаришдаги ижобий ва салбий тамойиллар аниқланади. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил манзилига қилинган мурожаатлар унинг учун барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларига риоя этилишига доир вазият тўғрисида, шунингдек мамлакатимиз аҳолисини ташвишлантираётган энг муаммоли масалалар ҳақида муайян хулосалар чиқариш имконини берувчи асосий ахборот манбаи ҳисобланади. Чунончи, ҳисобот йилида инсоннинг яшашга, эркинлик ва шахсий дахлсизликка бўлган ҳуқуқларини кўплаб бузиш ҳоллари, ҳар галгидек, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг диққат марказида бўлди. Мазкур муаммо қонун ҳужжатлари ва уни қўллаш амалиётини такомиллаштиришнигина эмас, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини тайёрлашнинг янада самарали тизимини жорий этишни ҳам назарда тутувчи кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун устуворлиги, қонунийлик таъминланишига, шахснинг ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишига қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш мамлакатимизни демократик янгилашнинг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир. 2014 йилда одил судловни амалга оширишни яхшилаш, суд мустақиллигини мустаҳкамлаш мақсадларидаги кенг кўламли тадбирлар давом эттирилди. Шу билан бирга, фуқаролик ишлари бўйича судларнинг қарорларидан норозилик, сансалорлик ва суд қарорларининг ижро этилмаётганлиги тўғрисидаги мурожаатлар сони кўпаяётганлиги одил судлов учун энг муҳим бўлган муаммо — жамиятнинг суд ҳокимиятига бўлган ишончи ҳамон ҳал этилмай қолаётганлигидан далолат беради. Бу муаммони ҳал этмоқлик учун суднинг обрў-эътиборини мустаҳкамлаш мақсадида суд ҳокимиятини ислоҳ этиш бўйича бундан буён ҳам чора-тадбирлар кўрилиши лозимдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон-ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) манзилига фуқаролардан айрим давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг фуқаролар ҳуқуқларига риоя этмаётганлиги ёки уларнинг ҳуқуқларини камситаётганлиги ҳақида келаётган мурожаатларни ўрганиш жиддий эътиборни талаб этадиган бир қатор ижтимоий аҳамиятга молик муаммоларни ҳам аниқлаш имконини берди. Фуқароларнинг уй-жой ҳуқуқларига, ижтимоий ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши муаммоларини шулар қаторига қўшиш мумкин. Аксарият ҳолларда уй-жой тўғрисидаги ва коммунал хизмат кўрсатишга оид қонун ҳужжатларининг амалга оширилишини таъминлаш масалалари ўз ваколат доирасига кирувчи давлат органларининг айрим раҳбарлари ўзлари етарли даражада малакага эга бўлмаганлиги ёки қонун нормаларини инкор этиши сабабли мазкур қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйишмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизлар ҳамда болалар ҳуқуқларига риоя этилиши ва улар ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ муаммо Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятида энг муҳим мавзу бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент Ислом Каримов ташаббусига кўра 2014 йил «Соғлом бола йили» деб эълон қилиниб, тегишли Давлат дастури қабул қилинди. Ушбу Дастурда мустақил фикрлай оладиган, етук ақлий салоҳиятга, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга бўлган, мамлакат тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга, бунинг учун давлат ҳамда жамиятнинг барча куч ва имкониятларини сафарбар этишга қодир бўлган, жисмонан соғлом, маънан етук ва баркамол авлодни бундан буён ҳам шакллантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш масалалари ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг асослари аҳолининг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга, қонун, ҳуқуқ-тартибот ва судга, ижтимоий хулқ-атворнинг устувор модели сифатида яхшилик ва ҳалолликка нисбатан сўзсиз ҳурмат билан муносабатда бўлиш анъаналарига, шунингдек жамиятдаги ҳуқуқий нигилизмни бартараф этишга қаратилгандир. Айнан шунинг учун ҳам аҳолининг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш бугунги кунда ўта муҳим вазифа бўлиб, у жамиятда қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқларига садоқат каби туб қадриятлар қарор топишига, инсоннинг демократик ҳуқуқлари ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолияти демократик ҳуқуқий давлатни ривожлантириш йўналишларидан биридир. Давлат томонидан ҳуқуқни ҳимоя қилувчи бу институт фуқароларни, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилувчи қўшимча институт бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳисоботи фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг аниқланган бузилиш ҳолларига муносабат билдиришнинг якуний шакли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашиш борасидаги фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳисобот даврида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонун 1-моддасининг иккинчи қисмида белгилаб қўйилган ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва уларни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштиришга кўмаклашишга қаратилган тадбирларни амалга оширди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг мурожаатларини ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан бевосита боғлиқ бўлган мониторинг тадқиқотлари якунларини ўрганиш ва таҳлил этиш асосида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил: қонунларнинг амалий самарадорлигини баҳолайди; инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини ва унинг сабабларини ўрганишга доир тадқиқотлар ўтказади; қонун ҳужжатларида мавжуд бўлган камчиликлар ва қарама-қаршиликларни аниқлайди; қонун лойиҳаларини такомиллаштиришда иштирок этади; қонун ҳужжатларини такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига мурожаат қилади; инсон ҳуқуқларига тааллуқли халқаро шартномаларни ратификация қилиш ҳақида таклифлар тақдим этади, шунингдек инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлиги юзасидан таклифлар ва фикр-мулоҳазалар тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан юборилган 15 та қонун лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорларининг 5 та лойиҳаси юзасидан таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган фаолияти Омбудсманнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, парламент қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишига кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг парламент қўмиталари билан ўзаро ҳамкорлигининг асосий шакллари қуйидагилардан иборат бўлди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ялпи мажлисларида ва парламент эшитувларида, Кенгаш мажлислари ва қўмиталарнинг йиғилишларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳалари юзасидан таклифлар ва фикр-мулоҳазалар тақдим этиш, парламент қўмиталари, ҳукумат ҳамда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан тақдим этилган қонун лойиҳаларини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ва таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент қўмиталарининг назорат-таҳлил фаолиятида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ шартномавий қўмиталарининг тавсияларини бажариш ҳамда миллий қонун ҳужжатларини инсон ҳуқуқларига доир халқаро андозаларга мувофиқлаштириш бўйича миллий ҳаракат режаларини тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари бўйича қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторинги якунларига доир ахборотлар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган қўшма конференциялар, семинарлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаро ҳамкорликнинг ушбу асосий шакллари Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолияти самарадорлигини ошириш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Бюджетнома — Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари лойиҳасини кўриб чиқиш амалиёти давом эттирилди ҳамда унинг юзасидан иқтисодиётнинг янада эркинлаштирилишини таъминлашга, мамлакатимиз фуқароларининг муносиб турмуш шароитига эга бўлишига доир ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини янада тўлиқ қаноатлантиришга қаратилган таклифлар тақдим этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсманнинг Қонунчилик палатаси ва Сенат қўмиталари билан ҳамкорлиги инсон ҳуқуқларининг турли тоифаларига дахлдор қонунлар юзасидан таклифлар ва фикр-мулоҳазалар тақдим этишдангина эмас, балки инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторинги якунлари бўйича ахборот алмашиш, биргаликда учрашувлар, семинарлар, тренинглар, давра суҳбатлари ташкил этиш ва ўтказишда, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тадбирларда иштирок этишда ҳам намоён бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг амнистия тўғрисидаги актларини амалга оширишда иштирок этиши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўртасидаги ўзаро ҳамкорликда алоҳида ўрин эгаллайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 14 ноябрда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қарорини қўлланиш тартиби ҳақида» қабул қилган қарорига мувофиқ амнистия актини қўллашда ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик мақсадида ушбу актни қўллаш тартиб-таомили давомида кенг жамоатчилик назоратини амалга ошириш зарурлиги назарда тутилади. Чунончи, мазкур амнистия актини бажариш мақсадида мамлакатимиз минтақалари даражасида ҳудудий комиссиялар, шунингдек жамоатчилик назоратини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳлар тузилди. Бу ишчи гуруҳлар таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакиллари ҳам киритилди. Таркибида сенаторлар, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакиллари иштирок этувчи ишчи гуруҳларнинг асосий вазифалари жазони ижро этиш муассасаларига бориш, маҳкумлар билан суҳбатлар ўтказиш ва уларнинг шахсий йиғма жилдлари билан батафсил танишиш, амнистия актини қўллаш бўйича судлардаги материалларни ўрганиш ва кўриб чиқишдан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг инсон ҳуқуқларига доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда уни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштиришга кўмаклашиш бўйича фаолияти қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) алоҳида роль ўйнайди. У фуқароларнинг шикоятларини, инсон ҳуқуқларининг турли тоифаларига риоя этилишига доир мониторинг тадқиқотларини таҳлил этиш асосида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти оқибатларини баҳолаши, унинг камчиликларини аниқлаши ва тегишли тавсиялар бериши мумкин. Мазкур демократик институтнинг суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан қатъий фарқ қилувчи жиҳати шундаки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фақат мавжуд ҳуқуқ майдони доирасида ҳаракат қилибгина қолмай, балки ўз олдига уни доимий равишда такомиллаштириш мақсадини ҳам қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг мониторинги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг тадқиқотларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятининг стратегик йўналишларидан бири бўлиб, у фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши ва ҳимоя қилиниши манзарасини намоён этишга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, шу жумладан суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини ва уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича асосланган тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилгандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил «Соғлом бола йили» деб эълон қилинганлигини ҳисобга олган ҳолда, суд муҳокамасида бола ҳуқуқларига риоя этилишининг ҳолати ҳақида ахборот тўплаш ва уни қайта ишлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан тасдиқланган йиллик режага ҳамда жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судларда бола ҳуқуқларига риоя этилиши соҳасига оид ишлаб чиқилган мониторинг концепциясига мувофиқ фуқаролар судларга мурожаат қилганда дуч келадиган муаммоларни, бола ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи сабабларни аниқлаш учун «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилишига доир мониторинг ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари бутун республика бўйлаб ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторингни ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти ходимларидан, Тошкент шаҳри ва республикамиз вилоятлари бўйича минтақавий вакилларнинг Эксперт кенгаши аъзоларидан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази, Адвокатлар палатаси, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш маркази, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати ва ҳокимликлар ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларнинг вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлар тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг норматив-ҳуқуқий базани ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятига келиб тушган шикоятларни мунтазам таҳлил этиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва анкета сўровлари ўтказиш йўли билан амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд органларининг вояга етмаганлар билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш бўйича фаолияти ҳақида ахборот тўплаш «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида ахборот мавжудлиги билан боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилган воситалар ёрдамида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, васийлик ва ҳомийлик органлари вакилларини, адвокатлар, нотариатни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасининг болалар тарбия колонияси ходимларини анкета сўровидан ўтказиш йўли билан мониторинг гуруҳи аъзолари томонидан амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1427 нафар респондент анкета сўровидан ўтказилди (758 нафар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари, 415 нафар адвокат, 178 нафар нотариус, 56 нафар васийлик ва ҳомийлик органлари ходимлари ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги болалар колониясининг 20 нафар ходими).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳозирги вақтда фуқаролик судининг иш юритуви тартибида болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш муаммоси долзарбгина эмас, балки кўп жиҳатли ҳам бўлиб қолмоқда. Бу никоҳдан ажрашишлар ва фарзандликка олишлар, алиментлар ундириш, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш ва бундай ҳуқуқларни тиклаш чоғида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларнинг мураккаблиги ҳамда хилма-хиллиги билан боғлиқдир. Амалиётда фуқаролик ишлари бўйича судлар аслида даъво аризасининг фақат фабуласига эътибор қаратиш билан кифояланиши аниқланди, яъни боланинг мол-мулкка, мулкка бўлган ҳуқуқи, мулкка эгалик қилиш ва турар жойга бўлган ҳуқуқи амалда мутлақо кўриб чиқилмайди, жамоатчи ҳимоячилар (васийлик ва ҳомийлик органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари) судда ҳар доим ҳам иштирок этавермайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судларда бола ҳуқуқларига риоя этилиши соҳасида ўтказилган мониторинг натижалари шундан далолат берадики,мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ суд-ҳуқуқ ислоҳотини бундан буён ҳам давом эттириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашиш борасидаги фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов ташаббусига биноан мустақилликнинг илк кунлариданоқ мамлакатимизда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантириш бўйича стратегик вазифалар қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 ноябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида баён этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси мамлакатимизни ҳуқуқий давлат ҳамда фуқаролик жамияти сари ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) умумий ва электрон почта, шунингдек «ишонч телефони» орқали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг Котибияти ходимларининг шахсий қабули, мамлакатимиз минтақаларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича мониторингнинг амалга оширилиши жараёнида мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) фуқаролардан 11858 та шикоят келиб тушди. Ҳисобот йилида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятига тушаётган шикоятлар сонининг ўсиши кузатилди. Унинг манзилига фуқаролардан — 7938 та шикоят, минтақавий вакилларга эса — 893 та шикоят келиб тушган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Келиб тушган мурожаатлар

2014 й.

2013 й.

2012 й.

2011 й.

2010 й.

1.

Омбудсманнинг марказий идорасига,

шу жумладан:

7938

7712

7658

7134

7124

мамлакатимиз минтақаларидан

6940

6609

6511

6862

6753

чет эллик фуқаролардан

584

794

792

26

299

жазони ижро этиш муассасаларидан

112

116

168

155

49

аноним мурожаатлар

5

9

29

20

6

Интернет орқали

275

163

138

50

17

хорижий мамлакатлар омбудсманларидан

22

21

20

21

22

2.

Такрорий

2205

2317

3710

2653

1983

3.

«Ишонч телефони» орқали

822

725

563

702

624

4.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакилларига

893

979

895

749

888

Жами:

11858

11733

12826

11238

10619

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтидан фуқароларнинг эркин фойдалана олиши, шунингдек бузилган ҳуқуқларни тиклаш усуллари ва тартиботлари бўйича ҳуқуқий ёрдам олиш имконияти мавжудлиги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан беш йиллик давр ичида олинган мурожаатлар динамикасида кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман томонидан ўтказилган 28 та шахсий қабул вақтида фуқаролардан 502 та шикоят қабул қилинди, шундан 322 та шикоят назоратга олиниб, тааллуқлилигига кўра тегишли ташкилотларга ҳал қилиш учун юборилди, 180 та ариза юзасидан эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан оғзаки тушунтиришлар берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг холислиги ва самарадорлиги даражасини ошириш талабларидан келиб чиққан ҳолда фуқаролар шикоятларида баён этилган фактларни текшириш алоҳида аҳамиятга эгадир. Шу мақсадда фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари бузилганлигидан яққол далолат берувчи ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ваколатларига тааллуқли шикоятлари қатъий тартибда назоратга олинади. Шунга мувофиқ 3741 та ана шундай шикоят Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман) томонидан назоратга олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан назоратга олинган шикоятларга «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўрсатилган талаблар асосида жавоб хати берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавоб хатларини кўриб чиқиш ва ўрганиш натижасида шу нарса аниқландики, жавоб хатлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг имзоси билан юборилмаяпти. Бундан шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан юборилаётган шикоятлар улар эътиборидан четда қолиб кетмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ижобий ҳал қилинган шикоятлари сони Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолияти самарадорлигининг мезони ҳисобланади. Шу билан бирга, шикоятда кўтарилган ҳатто битта масаланинг ижобий ҳал этилиши ҳам давлат органларининг иш амалиётига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкинлигига ҳамда улар фаолиятида инсон ҳуқуқларига риоя этилишида қонун устуворлиги принципи қарор топишига алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) келиб тушган 5943 та шикоят тааллуқлилигига кўра давлат органларига, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга ва мансабдор шахсларга юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолият якунларига кўра ҳисобот йилида шикоятларнинг катта қисми Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига, Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан фуқароларнинг айрим мурожаатлари юзасидан 4 та хулоса тайёрланди, шу жумладан 3 та хулоса — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди. Ҳисобот йилида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фуқаролар шикоятлари юзасидан ўзининг 3 та текширувини ўтказди, улар жараёнида инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларига ўз хулосаларини юборди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида такрорий мурожаатлар сони камайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, фуқаролардан тушган такрорий шикоятларни таҳлил этиш шуни кўрсатмоқдаки, уларни кўриб чиқишни асоссиз равишда рад этиш, уларни юзаки ўрганиш ва текшириш, шикоятларни кўриб чиқиш тартиби, тартиб-таомили ва муддатларини бузиш, шунингдек шикоятларга асоссиз жавоблар қайтариш, уларни хатти-ҳаракати ва қарорлари устидан шикоят қилинаётган мансабдор шахсларнинг ўзига юбориш ҳолатлари ана шундай такрорий шикоятларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг шикоятларида кўтарилган муаммоларни ўрганиш Омбудсман ўз иш юритувига қабул қилган мурожаатларнинг мавзуси унчалик ўзгармаганлигини кўрсатди. Фуқаролар шикоятларининг аксарият қисми уларнинг шахсий ҳуқуқларига риоя этилиши ва ҳимоя қилиниши масалаларига тааллуқлидир. Ушбу масалалар бўйича — 4454 та шикоят (56 фоиз), ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларни таъминлаш масалалари бўйича — 3011 та (37 фоиз), сиёсий ҳуқуқлар бўйича — 2 та, экология масалалари бўйича — 4 та, бошқа масалалар бўйича — 467 та (6 фоиз)шикоят келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар шикоятларини минтақалар бўйича таҳлил қилиш шикоятларнинг нотекис тақсимланганлигини кўриш имконини беради, бу эса аҳолининг ўз конституциявий ҳуқуқлари бузилиши даражасини ҳамда бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни англаб етаётганидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

2014 йилда аҳоли сони (минг киши)

Омбудсманга келиб тушган шикоятлар сони

Ҳар 100 минг аҳоли ҳисобига шикоятлар сони

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

1763,2

160

9

2.

Андижон вилояти

2857,4

239

8

3.

Бухоро вилояти

1785,0

245

14

4.

Жиззах вилояти

1250,2

318

25

5.

Қашқадарё вилояти

2960,6

1190

40

6.

Навоий вилояти

913,4

264

29

7.

Наманган вилояти

2554,0

217

8

8.

Самарқанд вилояти

3514,8

540

15

9.

Сурхондарё вилояти

2358,3

791

33

10.

Сирдарё вилояти

777,3

162

21

11.

Тошкент вилояти

2758,3

825

30

12.

Фарғона вилояти

3445,3

386

11

13.

Хоразм вилояти

1715,5

216

13

14.

Тошкент шаҳри

2371,7

1387

58

Жами:

31025,5

6940

22

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Беш йиллик даврда фуқароларнинг мамлакатимиз минтақаларидан келиб тушган шикоятлари нисбатан барқарор тақсимланганлиги кўзга ташланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

2014 й.

2013 й.

2012 й.

2011 й.

2010 й.

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

160

149

136

150

189

2.

Андижон вилояти

239

284

247

226

285

3.

Бухоро вилояти

245

218

219

227

263

4.

Жиззах вилояти

318

281

274

263

267

5.

Қашқадарё вилояти

1190

972

964

1012

820

6.

Навоий вилояти

264

251

253

269

221

7.

Наманган вилояти

217

212

213

221

253

8.

Самарқанд вилояти

540

510

519

576

639

9.

Сурхондарё вилояти

791

878

752

837

876

10.

Сирдарё вилояти

162

168

165

174

172

11.

Тошкент вилояти

825

772

754

740

796

12.

Фарғона вилояти

386

366

390

383

387

13.

Хоразм вилояти

216

196

250

219

210

14.

Тошкент шаҳар

1387

1352

1375

1565

1375

Жами:

6940

6609

6511

6862

6753

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар 100 минг аҳоли ҳисобига энг кўп шикоят Тошкент шаҳридан, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидан келиб тушди. Фуқароларнинг Тошкент, Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларидан келиб тушаётган шикоятларининг кўпайиб бориши тамойили давом этмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Сирдарё вилоятларидан фуқаролар шикоятларининг келиб тушиши кўрсаткичи барқарор сақланиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) чет эллик фуқаролардан бузилган ҳуқуқларини тиклаш масалалари бўйича юборилаётган шикоятлар сони камаймади. Бундай шикоятлар асосан МДҲ мамлакатларидан келиб тушмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Манзил

Келиб тушган мурожаатлар сони

2014 й.

2013 й.

2012 й.

2011 й.

2010 й.

1.

Россия

251

380

388

12

143

2.

Қозоғистон

41

34

44

4

3

3.

Украина

164

188

226

1

79

4.

Беларусь

19

30

23

1

5

5.

Қирғизистон

4

3

8

1

2

6.

Германия

33

18

30

3

21

7.

Исроил

—

—

1

1

8.

Дания

1

—

—

1

9.

Хитой

—

—

—

1

10

АҚШ

7

3

10

1

10

11.

Молдова

47

63

53

—

19

12.

Буюк Британия

2

8

—

—

8

13.

Канада

3

4

4

—

3

14.

Швейцария

6

3

—

—

3

15.

Эстония

1

—

1

—

2

16.

Нидерландия

5

2

—

—

1

17.

Туркманистон

—

—

2

—

—

18.

Озарбайжон

5

4

2

—

—

19.

Норвегия

—

1

—

—

—

20.

Латвия

—

2

—

—

—

21.

Бельгия

5

6

—

—

—

22.

Австралия

3

3

—

—

—

23.

Австрия

2

2

—

—

—

24.

Испания

1

5

—

—

—

25.

Италия

1

1

—

—

—

26.

Франция

—

32

—

—

—

27.

Хорватия

—

2

—

—

—

28.

Тожикистон

2

—

—

—

—

29.

Швеция

3

—

—

—

—

Жами:

606

794

792

26

299

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга)чет эл мамлакатлари омбудсманларидан 22 та мурожаат келиб тушди.Жумладан, Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан ва Россия Федерациясининг субъектларидаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллардан — 15 та мурожаат, Қирғиз Республикаси Ақиқатчисидан (омбудсманидан) —1 та мурожаат,Украина Олий Радаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан, Тожикистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан ва Қозоғистон Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази раҳбаридан—2 та дан мурожаат келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мансабдор шахслар ва ташкилотлардан ҳужжатлар, материаллар ва бошқа ахборотларни сўраш ва олиш ҳуқуқига эгадир. 2014 йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан давлат органларига 523 та сўров юборилди, бу сўровларда нафақат материаллар тақдим этиш тўғрисидаги илтимослар, балки инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этишга доир тавсиялар ҳам акс этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, шикоятларнинг ҳал этилиши ҳақида холисона ахборот олиш, назорат вазифаларини амалга ошириш, текширувлар ўтказиш ва инсон ҳуқуқларига риоя этилиши учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан минтақавий вакилларга 263 та топшириқ берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119 та шикоят уларда баён этилган далилларни ўрганиш ва фуқаролар ҳуқуқларининг бузилишига оид аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун Эксперт гуруҳи аъзоларига топширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) эркинлик ҳамда шахсий дахлсизлик ҳуқуқига риоя этилиши ва унинг ҳимоя қилиниши, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларида бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари масалаларига оид 1820 та шикоят келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келтирилган диаграммадан кўриниб турибдики, илгариги йилларга таққослаганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ноқонуний ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) норозилик билдирилган шикоятлар сони кўпайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Келиб тушган мурожаатлар сони

Назоратга олинган шикоятлар

Ижобий ҳал этилди

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

28

16

1

2.

Андижон вилояти

81

44

6

3.

Бухоро вилояти

82

49

5

4.

Жиззах вилояти

73

43

5

5.

Қашқадарё вилояти

283

165

32

6.

Навоий вилояти

63

30

6

7.

Наманган вилояти

57

37

4

9.

Самарқанд вилояти

148

74

14

8.

Сурхондарё вилояти

164

90

14

10.

Сирдарё вилояти

37

18

4

11.

Тошкент вилояти

196

124

20

12.

Фарғона вилояти

97

42

1

13.

Хоразм вилояти

50

31

2

14.

Тошкент шаҳри

299

161

28

15.

чет эллик фуқаролардан

45

8

—

16.

маҳкумлардан

64

56

3

17.

Интернет орқали

51

20

—

18.

аноним мурожаатлар

2

—

—

Жами:

1820

1008

145

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг мамлакатимиз вилоятларидан келиб тушган ҳамда яшашга, эркинлик ва шахсий дахлсизликка бўлган ҳуқуқига тааллуқли шикоятлари тоифалар бўйича қуйидаги тарзда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қамоққа олиш ва ушлаб туришдан норозилик тўғрисида

Жиноий жавобгарликка тортилишдан норозилик тўғрисида

Маҳкумларни жазони ўташ учун бошқа жойга ўтказиш масаласи бўйича

Амнистия актини қўллаш ва афв этиш масаласи бўйича

Маҳкумларга тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида

Жазони ижро этиш хизмати ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) тўғрисида

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) норозилик тўғрисида

Олиб борилаётган тергов жараёнидан норозилик тўғрисида

Эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақида

Экстрадиция масаласи бўйича

Одам савдоси масалалари бўйича

Терговни олиб боришда ман этилган усулларни қўллашдан норизилик тўғрисида

Жами:

Қорақалпоғистон Республикаси

—

3

—

4

—

—

11

7

—

2

—

1

28

Андижон вилояти

1

13

2

21

1

—

26

15

—

1

1

—

81

Бухоро вилояти

1

12

—

6

—

1

31

22

—

2

5

2

82

Жиззах вилояти

2

11

—

10

—

—

28

22

—

—

—

—

73

Қашқадарё вилояти

—

34

2

36

—

1

122

69

—

1

15

3

283

Навоий вилояти

1

13

—

8

—

1

24

13

—

—

2

1

63

Наманган вилояти

—

7

—

18

—

1

15

11

—

—

5

—

57

Самарқанд вилояти

—

14

1

18

1

3

58

41

—

—

10

2

148

Сурхондарё вилояти

1

21

1

15

—

—

74

41

—

—

9

2

164

Сирдарё вилояти

—

2

3

3

—

—

17

10

—

—

2

—

37

Тошкент вилояти

5

32

3

34

2

1

71

44

—

—

2

2

196

Фарғона вилояти

1

17

2

29

1

—

25

20

—

—

2

—

97

Хоразм вилояти

1

8

1

3

—

—

27

9

—

—

1

—

50

Тошкент шаҳри

4

40

2

63

4

17

113

49

—

1

2

4

299

чет эллик фуқаролардан

—

3

—

1

—

1

3

—

—

1

—

36

45

Маҳкумлардан

1

22

—

28

1

1

6

4

—

—

—

1

64

Интернет орқали

—

9

1

5

—

—

20

4

—

—

—

12

51

Аноним мурожаатлар

—

—

—

—

—

1

—

1

—

—

—

—

2

Жами:

18

261

18

302

10

28

671

382

—

8

56

66

1820

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) жазони ижро этиш муассасаларидаги шахслардан доимий равишда шикоятлар келиб тушади. Ҳисобот йилида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга (омбудсманга) 112 та шундай шикоят келиб тушди. Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган 14 нафар аёл ва 98 нафар эркак ўз ҳуқуқлари тикланишини ёки ҳимоя қилинишини илтимос қилиб мурожаат этдилар. Маҳкумларнинг 101 та мурожаати назоратга олинди, шундан 4 та ҳолат бўйича маҳкумларнинг ҳуқуқлари тикланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган фуқаролардан ва уларнинг қариндошларидан келиб тушган шикоятлар асосан маҳкумларни бошқа жазони ижро этиш муассасасига ўтказиш, амнистия актини қўллаш, тиббий ёрдам кўрсатиш, жазони ижро этиш муассасалари ходимларининг хатти-ҳаракатлари, асоссиз интизомий жазолар, почта хатларини жўнатмаслик, жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти шартли равишда муддатидан олдин озод этиш тўғрисида судга илтимоснома юборишни асоссиз равишда рад этганлиги, жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг маҳкумларга ўз қариндошлари ва яқинлари билан учрашиш, яқин қариндошларига моддий ёрдам кўрсатиш учун рухсатнома беришни рад этганлиги билан боғлиқ масалаларга тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролардан келиб тушаётган ҳамда яшашга, эркинлик ва шахсий дахлсизликка доир ҳуқуқларнинг бузилиши ҳақидаги шикоятлар йилдан-йилга кўпайиб бораётгани — ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятида қонун устуворлиги принципига ҳамда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши билан боғлиқ ҳолатга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги, айниқса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг касб савиясини ва муомала маданиятини ошириш зарурлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) одил судлов ҳуқуқини таъминлаш масалалари бўйича 1751 та шикоят келиб тушди, шундан 742 та шикоят назоратга олинди. 125 та шикоятда келтирилган далиллар ва важлар асосли деб топилди ҳамда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тиклаш юзасидан чора-тадбирлар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг одил судловга бўлган ҳуқуқи таъминланиши тўғрисидаги шикоятлари минтақалар бўйича ва тоифалар бўйича қуйидаги тарзда тақсимланди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукмидан норозилик тўғрисида

Фуқаролик ишлари бўйича суднинг қароридан норозилик ҳақида

Хўжалик судининг қароридан норозилик тўғрисида

Судларнинг қарорлари ижро этилмаётганлиги ҳақида

Судларда ишларни кўриб чиқишда юзага келган сансалорликлар тўғрисида

Жами:

Қорақалпоғистон Республикаси

23

18

2

6

3

52

Андижон вилояти

24

21

—

11

2

58

Бухоро вилояти

15

19

—

15

1

50

Жиззах вилояти

23

25

2

23

1

74

Қашқадарё вилояти

61

42

5

208

3

319

Навоий вилояти

22

17

—

19

1

59

Наманган вилояти

15

13

1

25

2

56

Самарқанд вилояти

25

52

—

54

3

134

Сурхондарё вилояти

27

50

—

78

5

160

Сирдарё вилояти

23

12

—

10

—

45

Тошкент вилояти

57

61

5

53

6

182

Фарғона вилояти

22

33

—

23

4

82

Хоразм вилояти

18

22

—

4

3

47

Тошкент шаҳри

104

167

4

66

16

357

Чет эллик фуқаролардан

2

—

—

—

—

2

Маҳкумлардан

42

—

—

—

—

42

Интернет орқали

6

14

—

9

1

30

Аноним мурожаатлар

1

1

—

—

—

2

Жами:

510

567

19

604

51

1751

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз шикоятларида фуқаролар фуқаролик судларининг қарорлари ва жиноят судларининг ҳукмлари адолатсиз чиқарилаётгани, судларнинг ишида кўп хатоларга йўл қўйилаётгани, суд мажлислари асоссиз равишда ортга сурилаётгани, иш бўйича суд ишини юритишни тўхтатиш учун асос бўлган ҳолатларнинг тугатилиши устидан назорат қилинмаётгани, бу эса суд муҳокамаси муддатлари асоссиз тарзда чўзилиб кетишига олиб келаётгани ҳақида шикоят қиладилар. Судларнинг ходимлари суд процесси иштирокчиларининг илтимосномаларини кўриб чиқишга эътиборсиз қарайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, суд мажлиси баённомалари жуда муҳим процессуал ҳужжат бўлишига қарамасдан, уларни тузиш тартиби ва муддатларини бузиш ҳоллари кузатилмоқда. Фуқароларнинг шикоятларида суд мажлислари баённомаларида суд жараёни нохолис акс эттирилаётгани, суд мажлиси процессида чиқарилган қарор ўз муддатида қўлга берилмаслиги, суд мажлисининг баённомаси билан танишиш имконияти яратилмаслиги, ҳукмлар ва қарорлар нусхаларини бериш муддатларига риоя этилмаётгани таъкидланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) меҳнат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқнинг бузилиши билан боғлиқ шикоятлар сони камайди, бироқ корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар маъмуриятининг ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) норозилик билдирилган шикоятлар сони кўпайиб бормоқда. Фуқаролардан ишга жойлаштиришда ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича шикоятлар келиб тушиши давом этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Меҳнат ҳуқуқи

2014 й.

2013 й.

2012 й.

2011 й.

2010 й.

Жами шикоятлар

448

393

408

485

482

Ишдан бўшатиш (қисқартириш) ва бошқа ишга ўтказишдан норозилик тўғрисида

168

185

176

180

182

Корхона, ташкилот,муассаса маъмуриятининг ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) норозилик тўғрисида

117

62

89

190

172

Иш ҳақи ўз вақтида тўланмаётгани тўғрисида

59

56

52

50

58

Маълумотномалар ёки бошқа ҳужжатларни олиш масалалари бўйича

2

2

6

10

20

Меҳнат миграцияси масаласи бўйича

6

1

3

5

8

Иш билан таъминлаш тўғрисида

96

87

82

50

42

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида меҳнатга оид муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга тааллуқли шикоятларнинг аксарияти Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) таълим муассасалари раҳбариятининг ва ходимларининг ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) норозилик билдириб ёзилган шикоятлар сони анча кўпайди. Шу билан бир қаторда, ўтказилган тест синовлари натижаларидан норозилик билдириб ёзилган шикоятлар сони қарийб икки баравар кўпайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Таълим олиш ҳуқуқи

2014 йил

Назоратга олинди

Ижобий ҳал этилди

Жами шикоятлар

229

152

28

Таълим муассасалари раҳбарияти ва улар ходимларининг ҳаракатларидан(ҳаракатсизлигидан) норозилик тўғрисида

199

131

26

Тест якунларидан норозилик тўғрисида

21

19

2

Диплом ёки ўқув юртини тугатганлик тўғрисидаги гувоҳномани нострификация қилиш ҳақида

9

2

—

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг шикоятларини таҳлил қилиш таълим олиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар соҳасидаги шикоятларнинг аксарияти Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келиб тушаётганлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2014 й.

2013 й.

2012 й.

2011 й.

2010 й.

Қорақалпоғистон Республикаси

4

4

1

0

1

Андижон вилояти

15

13

3

7

8

Бухоро вилояти

9

6

6

8

8

Жиззах вилояти

8

7

3

9

10

Қашқадарё вилояти

41

47

31

19

24

Навоий вилояти

8

9

3

8

9

Наманган вилояти

9

8

3

6

6

Самарқанд вилояти

17

9

15

20

15

Сурхондарё вилояти

31

35

15

14

21

Сирдарё вилояти

1

2

1

2

2

Тошкент вилояти

25

14

10

9

10

Фарғона вилояти

11

12

5

7

7

Хоразм вилояти

9

3

8

5

4

Тошкент шаҳри

26

35

24

23

20

Интернет орқали

15

7

4

Аноним мурожаатлар

—

1

Жами:

229

212

132

137

145

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни таъкидлаш лозимки, ҳисобот йилида пенсияларни ҳисоблаб чиқиш масаласи ўз долзарблигини йўқотгани йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ижтимоий муҳофаза ҳуқуқи

2014 й.

2013 й.

2012 й.

2011 й.

2010 й.

Жами мурожаатлар

356

426

264

257

292

Пенсияни ҳисоблаб чиқиш масаласи бўйича

152

196

109

49

46

Пенсия ўз вақтида тўланмаётгани тўғрисида

22

35

18

48

60

Ёшига кўра ёки касб хусусиятига кўра пенсияга чиқиш масаласи бўйича

22

21

6

24

29

Нафақа ёки моддий ёрдам олиш масалалари бўйича

146

158

121

120

139

Имтиёзлар олиш бўйича

14

16

10

16

18

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларга тааллуқли шикоятларнинг аксарияти Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Жами мурожаатлар

Пенсияни ҳисоблаб чиқиш масаласи бўйича

Пенсия ўз вақтида тўланмаётгани тўғрисида

Ёшига кўра ёки касб хусусиятига кўра пенсияга чиқиш масаласи бўйича

Нафақа ёки моддий ёрдам олиш масалалари бўйича

Имтиёзлар олиш бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси

6

1

—

1

4

—

Андижон вилояти

5

1

—

—

3

1

Бухоро вилояти

7

2

—

1

3

1

Жиззах вилояти

24

4

—

1

17

2

Қашқадарё вилояти

58

12

2

2

42

—

Навоий вилояти

14

7

—

2

5

—

Наманган вилояти

10

6

1

3

—

—

Самарқанд вилояти

20

8

—

4

7

1

Сурхондарё вилояти

59

33

4

—

20

2

Сирдарё вилояти

9

5

1

—

2

1

Тошкент вилояти

35

15

4

2

12

2

Фарғона вилояти

23

12

2

1

7

1

Хоразм вилояти

16

9

1

3

3

—

Тошкент шаҳри

55

28

6

1

17

3

Чет эллик фуқаролардан

2

2

—

—

—

—

Интернет орқали

13

7

1

1

4

—

Жами:

356

152

22

22

146

14

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ижтимоий таъминотга бўлган ўз конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) 259 та шундай мавзудаги шикоятни назоратга олиб, тегишли органларга юборди. Шундан 44 та шикоят ижобий ҳал қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) малакали тиббий хизмат кўрсатилишига бўлган ҳуқуқ таъминланишига доир 202 та шикоят тушди. Фуқаролар шикоятларида малакасиз тиббий хизмат кўрсатилаётгани, тиббиёт ходимларининг касб одоби ва маданияти даражаси пастлиги тўғрисидаги масалалар кўтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Саломатлик ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи

2014 й.

2013 й.

2012 й.

2011 й.

2010 й.

Жами мурожаатлар

202

165

203

164

170

Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича

46

28

23

16

30

Соғлиқни сақлаш органларининг ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) норозилик тўғрисида

68

53

57

44

55

Қўйилган ташхисдан норозилик тўғрисида

12

8

10

6

10

Ногиронларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича

76

76

113

98

75

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг малакали тиббий хизмат кўрсатилишига бўлган ҳуқуқлари таъминланиши тўғрисидаги шикоятларини минтақалар бўйича таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, Тошкент шаҳридан ва республикамизнинг бир қатор вилоятларидан тушаётган шикоятлар сони камайди, айни бир вақтнинг ўзида Сурхондарё, Қашқадарё ҳамда Фарғона вилоятларидан келиб тушаётган шикоятлар кўпайганлиги кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2014 й.

2013 й.

2012 й.

2011 й.

2010 й.

Қорақалпоғистон Республикаси

3

2

1

6

4

Андижон вилояти

6

9

4

7

7

Бухоро вилояти

1

7

5

5

3

Жиззах вилояти

13

9

13

8

7

Қашқадарё вилояти

44

39

37

17

21

Навоий вилояти

5

13

11

2

1

Наманган вилояти

4

3

3

4

3

Самарқанд вилояти

16

11

16

15

19

Сурхондарё вилояти

32

27

24

23

27

Сирдарё вилояти

4

3

7

10

7

Фарғона вилояти

20

9

13

7

5

Тошкент вилояти

19

11

19

21

25

Хоразм вилояти

8

4

6

7

6

Тошкент шаҳри

20

17

38

32

35

Интернет орқали

6

1

4

Аноним мурожаатлар

—

—

1

Чет эллик фуқаролардан

—

—

1

Маҳкумлардан

1

Жами

202

165

203

164

170

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда социал-ижтимоий муносабатлар соҳасидаги янгиланиш жараёнларида муайян қийинчиликлар мавжуд. Фуқаролар оила-никоҳ муносабатлари масалаларида шундай қийинчиликларга дуч келишмоқда. Улар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) йўлланган ва йилдан-йилга сони кўпайиб бораётган ўз шикоятларида шу ҳақда сўз юритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Оилани ҳимоя қилиш ҳуқуқи

2014 йил

2013 йил

2012 йил

2011 йил

2010 йил

Жами мурожаатлар

432

431

480

322

587

Хотин-қизлар ҳуқуқларининг бузилганлиги тўғрисида

27

24

54

13

86

Бола ҳуқуқларининг бузилганлиги тўғрисида

10

25

34

7

168

Оилавий ва маиший масалалар

395

382

392

302

333

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) келиб тушган шикоятларда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, шу жумладан уларнинг уй-жой ҳуқуқи бузилганлиги ҳоллари, оиладаги зўравонлик, болаларнинг нафақа олиш ҳуқуқларини чеклаш ҳолатлари, ишга жойлаштириш муаммолари, аёлларга вояга етмаган болаларини парваришлаш бўйича алиментлар тўланмаганлиги масалалари баён қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Оилани ҳимоя қилиш ҳуқуқи

2014 йил

Назоратга олинди

Ижобий ҳал этилди

Жами шикоятлар

432

70

12

Хотин-қизлар ҳуқуқларининг бузилганлиги тўғрисида

27

13

1

Бола ҳуқуқларининг бузилганлиги тўғрисида

10

10

2

Оилавий ва маиший масалалар

395

47

9

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий ва маиший муаммолар энг долзарб масалалардан бўлиб қолмоқда. Бу борада вилоятлар бўйича кўп миқдорда шикоятлар келиб тушиши кузатилмоқда, бу эса айнан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишга жиддий эътибор қаратишлари зарурлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Жами

Хотин-қизлар ҳуқуқларининг бузилганлиги тўғрисида

Бола ҳуқуқларининг бузилганлиги тўғрисида

Оилавий ва маиший масалалар

Қорақалпоғистон Республикаси

9

—

—

9

Андижон вилояти

19

—

1

18

Бухоро вилояти

17

1

—

16

Жиззах вилояти

25

1

—

24

Қашқадарё вилояти

68

9

1

58

Навоий вилояти

19

1

—

18

Наманган вилояти

13

—

—

13

Самарқанд вилояти

27

1

—

26

Сурхондарё вилояти

51

7

—

44

Сирдарё вилояти

11

—

1

10

Фарғона вилояти

23

—

1

22

Тошкент вилояти

45

3

—

42

Хоразм вилояти

12

—

—

12

Тошкент шаҳри

72

2

4

66

Интернет орқали

21

2

2

17

Жами:

432

27

10

395

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида, Тошкент шаҳрида тадбиркорлар ва фермерлар ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги вазият алоҳида эътиборни талаб этади, энг кўп мурожаат шу минтақаларга тўғри келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2014 йилда жами

Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида

Кредит олиш билан боғлиқ масалалар

Фермерларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида

Қорақалпоғистон Республикаси

1

—

1

—

Андижон вилояти

4

3

1

—

Бухоро вилояти

3

2

—

1

Жиззах вилояти

1

1

—

—

Қашқадарё вилояти

18

12

1

5

Навоий вилояти

6

2

4

—

Наманган вилояти

4

4

—

—

Самарқанд вилояти

4

1

3

—

Сурхондарё вилояти

6

4

1

1

Сирдарё вилояти

2

1

1

—

Фарғона вилояти

5

3

—

2

Тошкент вилояти

10

8

1

1

Хоразм вилояти

7

4

2

1

Тошкент шаҳри

16

14

2

—

Интернет орқали

1

—

1

—

Жами:

88

59

18

11

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) тўғрисидаги, уларнинг ўз мансаб мавқеини суиистеъмол қилаётганлиги ҳақидаги, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларининг бузилаётганлиги ҳақидаги шикоятлар сонининг ўсиши давом этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фермер хўжаликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар

2014 й.

2013 й.

2012 й.

2011 й.

2010 й.

Жами мурожаатлар

635

564

397

528

400

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларининг қарорлари, ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан)норозилик тўғрисида

512

485

305

357

279

Фермер хўжаликлари раҳбарларининг ҳаракатларидан(ҳаракатсизлигидан) норозилик тўғрисида

30

14

19

23

35

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан), қарорларидан норозилик тўғрисида

93

65

73

148

86

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари, Тошкент шаҳри аҳолисидан шундай шикоятлар энг кўп миқдорда келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2014 йилда жами

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларининг қарорлари, ҳаракатларидан(ҳаракатсизлигидан) норозилик тўғрисида

Фермер хўжаликлари раҳбарларининг ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан)норозилик тўғрисида

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) норозилик тўғрисида

Қорақалпоғистон Республикаси

13

13

—

—

Андижон вилояти

19

17

1

1

Бухоро вилояти

21

15

5

1

Жиззах вилояти

27

20

1

6

Қашқадарё вилояти

124

88

8

28

Навоий вилояти

22

21

—

1

Наманган вилояти

17

15

—

2

Самарқанд вилояти

57

43

7

7

Сурхондарё вилояти

72

56

5

11

Сирдарё вилояти

12

9

1

2

Фарғона вилояти

43

40

—

3

Тошкент вилояти

63

51

—

12

Хоразм вилояти

17

15

1

1

Тошкент шаҳри

115

97

—

18

Интернет орқали

13

12

1

—

Жами

635

512

30

93

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва улар мансабдор шахсларининг фаолияти билан боғлиқ шикоятлар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Бундай шикоятлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқмаётганлигидан, айрим вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари қабулига кириш имконияти йўқлигидан, натижада фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари чекланиб қолаётганлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) минтақавий вакилларининг фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакиллари мамлакатимиз вилоятларида фаолият кўрсатмоқда. Улар жойларда фуқаролар шикоятларини қабул қилиб, жойнинг ўзига бориб ўрганиб ва ҳал қилиб, ҳар йили маҳаллий ҳокимият вакиллик органларининг тегишли йиғилишларида жойларда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ҳақидаги ахборотни тақдим этиб, омбудсман институтининг фаолияти самарадорлигини анча кучайтирмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) минтақавий вакиллари фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳудуд миқёсида фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳамда унинг ҳимоя қилиниши ҳолатини аниқлашдан, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, шу жумладан суд ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётида инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлашдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар шикоятлари билан иш олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакили фаолиятида асосий иш шаклларидан биридир. Минтақавий вакилларнинг фуқаролар шикоятларини кўриб чиқиш борасидаги ишини таҳлил этиш шуни кўрсатадики, фуқаролар ўз ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларига риоя этилиши ва уларни таъминлаш масалалари кўриб чиқилаётганда Омбудсманнинг жойлардаги вакилларига тобора кўпроқ мурожаат қилишмоқда. Омбудсман минтақавий вакилларининг фаолиятида суд мажлисларида кузатувчи сифатида иштирок этиш, аризачилар билан жойларда учрашувлар ўтказиш, муайян мурожаатлар юзасидан жазони ижро этиш тизими муассасаларида бўлиш каби иш шакллари пайдо бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг шикоятлари самарали ҳал қилинишини таъминлаш мақсадида жойларда эксперт гуруҳлари ташкил этилган, минтақавий вакилнинг вилоят прокуратура, ички ишлар, адлия органлари, соғлиқни сақлаш муассасалари, касаба уюшмаси ташкилотлари ва хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорликдаги ишчи гуруҳлари тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг шикоятларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) минтақавий вакилларининг фаолиятида устувор йўналишлардан бири бўлиб, у амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади. Ҳисобот йилида Омбудсманнинг минтақавий вакиллари томонидан 893 та шикоят кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг шикоятларини ўрганиш улар шикоятлар минтақалар бўйича нотекис тақсимланганлигини кўрсатади, бу эса аҳолининг ўз конституциявий ҳуқуқлари бузилишини идрок этиш даражаси билан белгиланади ва бузилган ҳуқуқларни тиклаш чора-тадбирларини кўриш зарурлигини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2014 й.

2013 й.

2012 й.

2011 й.

2010 й.

Жами мурожаатлар

893

979

895

749

888

Қорақалпоғистон Республикаси

—

—

—

—

9

Андижон вилояти

127

85

113

122

115

Бухоро вилояти

37

26

22

19

20

Жиззах вилояти

—

45

39

48

41

Қашқадарё вилояти

99

81

91

99

87

Навоий вилояти

34

43

42

13

64

Наманган вилояти

23

21

29

16

40

Самарқанд вилояти

145

192

104

42

84

Сурхондарё вилояти

45

56

34

44

22

Сирдарё вилояти

29

32

39

50

50

Тошкент вилояти

90

16

—

—

25

Фарғона вилояти

33

120

133

22

26

Хоразм вилояти

—

26

35

25

64

Тошкент шаҳри

231

236

214

249

241

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни таъкидлаш керакки, бир қатор минтақаларда фуқароларнинг минтақавий вакилларга, чунончи Тошкент шаҳри, Андижон, Самарқанд вилоятларидаги вакилларга шикоятлари сонининг ўсиб бораётганлиги кузатилди. Қатор вилоятларда (Фарғона, Сурхондарё вилоятларида) фуқароларнинг шикоятлари сони пасаяётганлиги аниқланди, бу минтақавий вакиллар фаолиятининг ташкилий масалалари билан боғлиқ бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакиллари томонидан кўриб чиқилган фуқаролар шикоятларининг хусусияти шунга эътибор қаратиш имконини берадики, шикоятларнинг аксарият қисми фуқароларнинг уй-жой ҳуқуқлари, меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари таъминланишига тааллуқлидир. Фуқаролар шикоятларининг катта қисмини уй-жой ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги шикоятлар (умумий миқдорнинг 16 фоизи) ташкил этади. Уларда коммунал хизматлар, уй-жой мулкдорлари ширкатларининг қониқарсиз ишлаётганлиги, уй-жой олиш ёки қурилиш учун ер ажратиш масалалари ифодаланган. Меҳнат ҳуқуқлари соҳасидаги шикоятларда (12 фоиз) фуқаролар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилинганлигидан шикоят қиладилар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар маъмуриятининг ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) норозилик билдирадилар. Мурожаатларнинг яна бир қисмини ижтимоий ҳуқуқлар соҳасидаги шикоятлар (8,8 фоиз) ташкил этади, уларда пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилмаётганлиги, моддий ёрдам ва нафақа олишдаги муаммолар баён қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг минтақавий вакиллари оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратмоқдалар, бундай ҳамкорлик доирасида маҳаллий телевидение ва радио орқали доимий равишда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир фаолиятга бағишланган чиқишлар ташкил этиб борилди. Шунингдек, Интернет тармоғи имкониятларидан ҳам кенг фойдаланилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман институтининг фаолияти ҳақидаги материаллар Омбудсман минтақавий вакилларининг фаол кўмагида вилоят, туман ва шаҳар матбуотида, кўп тиражли ва идоравий босма нашрларда мунтазам равишда бериб бориладиган бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакиллари инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорликда фаол иштирок этмоқда. Бундай ҳамкорлик хорижда ўтказилган конференциялар, семинарлар, тренингларда маърузалар билан иштирок этиш, шунингдек хорижий шериклар ҳамда халқаро ташкилотларнинг вакиллари билан мамлакатимиз минтақаларида учрашувлар ва суҳбатлар ташкил этиш шаклида амалга оширилди. Минтақавий вакиллар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан ташкил этилган инсон ҳуқуқлари масалаларига доир семинарлар ва тадбирларда иштирок этиб, хорижий омбудсманларнинг иш тажрибаси билан танишиш имкониятига эга бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) инсон ҳуқуқлари соҳасида фуқаролар ижтимоий онгини оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фуқароларни қабул қилиш ва улар шикоятларини кўриб чиқиш, инсон ҳуқуқларининг турли тоифаларини мониторинг қилиш борасидаги фаолияти аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада ривожлантириш тадбирларини амалга ошира бориш зарурлигини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ҳуқуқий маърифат соҳасидаги фаолиятида давлат органлари мансабдор шахсларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар ходимларининг ва умуман аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ахборот-маърифий тадбирларни ўтказиш устувор йўналиш бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уни давлат органларининг самарали жамоатчилик назоратини таъминлаш борасидаги фаолияти ҳақида хабардор қилишга доир устувор вазифаларни аниқлаш, шунингдек мазкур вазифаларни амалга оширишда Омбудсман ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббусига кўра Конрад Аденауэр номли фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан биргаликда «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашда жамоатчилик назорати: Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар тажрибаси» мавзуида семинарлар туркуми ўтказилди (2014 йил 5-6 март кунлари — Тошкент шаҳрида, 21-22 апрель кунлари — Бухоро шаҳрида, 20-21 ноябрь кунлари — Фарғона шаҳрида).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Семинарлар иштирокчиларининг фикрига кўра, демократик институтлар ёрдамида тузилган давлат ҳокимияти девонининг барқарор ва мутаносиб фаолият кўрсатиши учун жамият давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти устидан мустақил назорат қилишнинг замонавий ва самарали воситаларига эга бўлиши даркор. Бу конституциявий қонун ҳужжатлари даражасида мавжуд бўлган ҳокимият тармоқларининг бўлиниши, қонун устуворлиги, халқ ҳокимияти, инсон ҳуқуқлари устуворлиги принципларини жиддий равишда мустаҳкамлаш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари ва сенаторлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, «Маҳалла» жамғармаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, касаба уюшмалари, «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати, адвокатлар палатаси вакиллари, Омбудсманнинг эксперт гуруҳи аъзолари ва минтақавий вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ижтимоий ҳаётнинг барча томонларини модернизация қилиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ тизими ҳамда инсоннинг барча ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини рағбатлантириш ва ривожлантириш соҳасидаги халқаро ҳуқуқнинг яқинлашуви учун объектив шарт-шароитлар яратиш зарурлигини белгилаб берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолиятида инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича тажриба алмашиш мақсадида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Мувофиқлаштирувчиси билан биргаликда «Инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш: уни амалга ошириш йўллари борасидаги халқаро ва миллий тажриба» мавзусида семинарлар туркуми ташкил этилди. Иккита семинар 16 апрель куни Тошкент шаҳрида ва 25-26 август кунлари Нукус шаҳрида бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Семинарда шу нарса таъкидландики, мустақилликнинг илк кунлариданоқ Ўзбекистон Республикасида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни рағбатлантиришга қаратилган кенг кўламдаги ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Семинар иштирокчиларининг фикрига кўра, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш борасидаги амалий вазифа миллий даражада ҳуқуқларни ҳимоя қилишни тегишли қонун ҳужжатлари, мустақил суд ҳокимияти, якка тартибдаги ҳимоя қилиш кафолатлари ва воситаларини қонуний йўл билан расмийлаштириш ва қўллаш, шунингдек демократик институтларни, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва маърифатни ташкил этиш ёрдамида амалга оширишни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда Омбудсман институтининг фаолият тартиботларини такомиллаштириш орқали инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг амалда ҳуқуқий жиҳатдан таъсирчан, ҳақиқий фаолият кўрсатиши механизмини таъминлаш зарурлиги ҳақидаги масала алоҳида долзарблик ва аҳамият касб этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг ҳуқуқий мақомини, Парламент омбудсмани ваколатларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Мувофиқлаштирувчиси билан биргаликда ҳисобот йилининг 7-8 май кунлари «Омбудсман институтининг фаолияти тартиботларини такомиллаштириш» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давра суҳбатида таъкидландики, ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг қонуний манфаатларини суд орқали ва суддан ташқари ҳимоя қилишни ўз ичига олган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими яратилгандир. Бунда инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини суддан ташқари ҳимоя қилиш институтларининг фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Олий курслар тингловчилари билан, Ички ишлар органлари ходимлари билан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази тингловчилари билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчилари билан «маҳорат дарслари» ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг Котибияти ходимларининг турли давлат тузилмалари ва ноҳукумат ташкилотлари томонидан ўтказилган давра суҳбатлари, семинарлар, конференцияларда фаол иштирок этиш 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) инсон ҳуқуқлари соҳасида фуқаролар ижтимоий онгини оширишга кўмаклашиш бўйича фаолиятида муҳим йўналиш бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасига, шунингдек «Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Омбудсман институти халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади. Бундай ҳамкорликни амалга оширишнинг асосий принциплари инсон ҳуқуқларининг ҳурмат қилиниши ва унга риоя этилишини таъминлаш, шунингдек инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш мақсадида узоқ муддатли ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ва уни ривожлантиришдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда, бундай ҳамкорлик чет эллик ҳамкасблар билан икки томонлама асосдаги ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқаларни ривожлантириш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даври мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) БМТ Тараққиёт Дастури, ЮНИСЕФ, Европа Иттифоқи комиссияси, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Мувофиқлаштирувчиси, ЮСАИД, Конрад Аденауэр ва Фридрих Эберт номли фондлар, «Минтақавий мулоқот» халқаро ноҳукумат ташкилоти каби халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги фаол ривожланиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман институтининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш ва унинг минтақавий вакилларини барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек давлат органлари, шу жумладан судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлигининг шакллари ва усулларини такомиллаштириш мақсадида Омбудсман томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Мувофиқлаштирувчиси билан биргаликда 2014-2015 йилларга мўлжалланган «Ўзбекистон Республикасининг Омбудсман институти фаолиятини такомиллаштиришда кўмаклашиш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 7-8 май кунлари «Омбудсман институти фаолиятини такомиллаштириш тартиботлари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Мувофиқлаштирувчиси кўмагида Ўзбекистон Омбудсмани ташкил этди. Давра суҳбатида Польша Республикасининг Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ўринбосари жаноб Станислав Троцук ва Нидерландия Қироллигининг Миллий Омбудсмани ўринбосари Адриан Стехауер хоним иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатиб ўтилган лойиҳа доирасида давлат органлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Мувофиқлаштирувчиси билан биргаликда 2014 йил 16 апрель куни Тошкент шаҳрида ва 24-25 август кунлари Нукус шаҳрида «Инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш: уни амалга ошириш йўллари борасидаги халқаро ва миллий тажриба» мавзусида семинарлар ўтказилди. Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад давлат органларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолиятида инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш борасида ўзаро ҳамкорлик бўйича тажриба алмашишдан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур лойиҳа доирасида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Мувофиқлаштирувчиси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан 2014 йил 21-25 июль кунлари «Қийноқларга барҳам бериш борасидаги халқаро андозалар ва миллий превентив тартиботлар» мавзусида Ёзги мактаб ташкил этилди.Ушбу тренингнинг мақсади қийноқлардан ҳоли бўлиш эркинлиги ҳуқуқи соҳасидаги халқаро андозаларни, шунингдек миллий превентив тартибот борасидаги ўз моделимизни ишлаб чиқиш учун Польша ва Словения ҳамда бошқа давлатларнинг турли моделлари мисолида миллий превентив тартиботларни ташкил этиш ва улар фаолиятини йўлга қўйиш амалиётини ўрганишдан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Мувофиқлаштирувчиси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик йўналишларидан бири чет эл мамлакатларининг Омбудсман институтлари иш фаолияти билан танишишга қаратилган ўқув сафарларини ташкил этиш ва ўтказишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 12-18 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) С.Ш. Рашидова бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Омбудсман Котибияти ходимлари ва минтақавий вакилидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вакилларидан иборат таркибда Австрия Республикасида бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташрифнинг мақсади — Халқаро ва Европа Омбудсман институтлари билан ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро тизими, Австрия Парламент омбудсмани фаолияти, Минтақавий омбудсман ва ихтисослаштирилган омбудсманлар иш тажрибаси, қийноқларга барҳам беришга доир Миллий превентив тартиботнинг яратилиши ва таъсис этилиши билан танишишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташриф чоғида Австрия Олий судида, Австрия Республикаси парламентида, Австрия Халқ ҳуқуқни ҳимоя қилиш ҳайъати офисида, Австрия Ички ишлар федераль вазирлигида, Австрия Ташқи ишлар вазирлигида, Австрия Адлия вазирлигида, Австрия Қамоқхоналари хизматида, Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман ва Беморлар ҳуқуқлари бўйича омбудсман офисларида учрашувлар ўтказилди. Ташриф доирасида ЕХҲТ Бош котиби ўринбосари, ЕХҲТ котибиятининг можароларга барҳам бериш бўйича маркази директори элчи Адам Коберацки билан учрашув бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Тироль Федераль ерининг Инсбрук шаҳридаги Минтақавий омбудсмани фаолиятини ўрганди, шунингдек Тироль Федераль ерининг жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар ҳуқуқларининг таъминланиши шарт-шароитлари билан танишди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учрашувлар чоғида фуқаролик жамияти барпо этиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига риоя этиш ва унинг ҳимоя қилинишини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларни ривожлантириш ва уларнинг инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш тартиботидаги ролини ошириш, озодликдан маҳрум этиш жойларида мустақил мониторинг ўтказишнинг долзарб масалалари юзасидан ўзаро атрофлича фикр алмашувлар бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Конрад Аденауэр номли фонднинг ваколатхонаси билан яқин ҳамкорлик давом эттирилди. Мамлакатимиз минтақаларида семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиш, биргаликда тадбирларда иштирок этиш бундай ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашда жамоатчилик назорати» мавзусидаги янги туркум семинарлар ўтказилди. Шундай мавзудаги семинарлар республикамизнинг 3 та шаҳрида — Тошкент, Бухоро ва Фарғона шаҳарларида бўлиб ўтди. Семинарларнинг иштирокчиларини танлашда туман миқёсидаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Конрад Аденауэр номли фонднинг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси билан ҳамкорлик қилишига Конрад Аденауэр номли фонднинг марказий раҳбарияти томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таркибида: Саксония Ери (Ландтаг)Парламенти Раиси — доктор Маттиас Рёсслер, Тюрингия Ери собиқ Бош вазири, Конрад Аденауэр номли фонд Марказий Бошқаруви аъзоси, Магна/Фольксваген концерни Бошқаруви Раиси — жаноб Дитер Альтхаус, Конрад Аденауэр номли фонд Бош Котибининг ўринбосари, Фонднинг Халқаро ҳамкорлик Бош бошқармаси бошлиғи — доктор Герхард Валерс (Берлин шаҳри), Конрад Аденауэр номли фонднинг Марказий Осиё бўйича Минтақавий ваколатли вакили, Фонднинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари — доктор Томас Кунцелар бўлган Германия делегациясининг ташрифи ана шундан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий шериклар билан ўзаро ҳамкорлик қабуллар ва учрашувлар ташкил этиш орқали ҳам изчил ривожланиб бормоқда. 2014 ҳисобот йилида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг омбудсманлари, шунингдек дипломатия миссиялари билан ҳамкорлиги фаол ривожланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Найтхард Хёстер-Виссинг, Нидерландия Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Рональд Ван Дартел, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Жорж Эдгар билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистон Республикасидаги эҳтиёжларини баҳолаш бўйича миссияси экспретларининг Ўзбекистонда бўлиши дастурига мувофиқ 2014 йил 29 октябрь куни ЕХҲТ ДИИҲБнинг Сайловлар бўйича департаменти бошлиғи ўринбосари Никол Шмидт хоним ва ЕХҲТ ДИИҲБнинг Сайловлар бўйича департаментининг сайлов бўйича маслаҳатчиси жаноб Александр Шлик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) С.Ш. Рашидова томонидан қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
С. Рашидова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фаолияти ҳақида қисқача ахборот берди. Тақдимотда асосий эътибор Омбудсманнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимидаги ролига, ахборот-маърифий ишларига, фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фаолиятига қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятига элчи Даана Эвертс қизиқиш билдирди, ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистон Республикасидаги сайловларни кузатиш бўйича Чекланган миссияси экспертларига бошчилик қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 2 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон — Америка сиёсий маслаҳатлашувлари ўтказилиши билан бир вақтда Фуқаролик жамияти форуми бўлиб ўтди. Форумни ўтказишдан мақсад — жазони ижро этиш муассасаларини бошқариш соҳасида Ҳукумат билан фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик жамияти форумида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С. Сафоев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) С. Рашидова, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори А. Саидов, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, ИИВнинг Жазоларни ижро этиш бош бошқармаси, Адлия вазирлиги, Омбудсман офиси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ вакиллари, шунингдек фуқаролик жамияти институти вакиллари Ш. Ғаниев, А. Эргашев, Т. Никитина, С. Хўжаева, В. Иноятова иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Америка делегацияси томонидан учрашувда Давлат котиби ёрдамчиси Н. Бисвал, элчи Ж. Крол, Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари Д. Розенблюм, ЮСАИД минтақавий миссияси директори Ж. Эдлтон ва бошқалар иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўз сўзида Парламент омбудсманининг озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолиятининг асосий йўналишларини ёритди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик жамияти форуми амалий ишчан вазиятда ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг вакиллари ҳисобот йилида ҳаммаси бўлиб 20 тадан ортиқ элчилар, расмий делегацияларни, чет эл давлатлари ҳамда халқаро ташкилотларнинг, хорижий ноҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларнинг вакилларини қабул қилдилар ва қабул қилишда иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Халқаро Омбудсман институти, Европа Омбудсман институти, Осиё Омбудсманлар ассоциацияси фаолиятидаги ўз иштирокини ахборот алмашиш, материаллар эълон қилиш, раҳбар органларни сайлаш, шунингдек инсон ҳуқуқлари масалаларига доир тадбирларда ва Омбудсманлар фаолиятида иштирок этиш орқали давом эттирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мавжуд давлатлараро ҳамкорлик алоқалари бутунлай янги гуманитар йўналиш, яъни хорижий омбудсманлар ўртасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик муносабатлари билан бойимоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Европа, Осиё, МДҲ мамлакатларининг омбудсманлари билан ўзаро амалий алоқалар ўрнатган. Айрим омбудсманлар билан расмий ҳамкорлик муносабатлари ўтган йиллар давомида ишончли ва амалий шерикчилик муносабатларига айланди, бундай муносабатларнинг чуқурлашуви эса инсоннинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш масалаларида маслаҳатлашув ва тажриба алмашишга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг омбудсманлари, шунингдек дипломатик миссиялар билан ўзаро ҳамкорлиги янги шакл ва мазмун касб этди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) халқаро ҳамкорлик соҳасидаги фаолиятини таҳлил қилиш — хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлари ва миллий муассасалари билан инсон ҳуқуқларига риоя этилишини ҳамда уни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш масалалари бўйича узоқ муддатли ўзаро ҳамкорлик ўрнатилганлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил мамлакатимизда сиёсий ва иқтисодий соҳаларда ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини демократлаштириш ҳамда либераллаштириш, суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилганлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз парламентига сайловлар мамлакатимизни келгусида ривожлантириш йўналишини белгилаб берган, ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлаб қолишга, Ўзбекистоннинг тараққий этиши ва гуллаб-яшнашига эришишга хизмат қилаётган демократик сиёсий ислоҳотлар жараёнининг янада олға силжишини таъминловчи муҳим сиёсий воқеа бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил институтининг 2014 йилдаги иш амалиёти ҳамда фаолияти якунлари шуни кўрсатдики, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) турли соҳаларда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари ва тартиботлари бўйича кенг тушунтириш ишларини олиб бориб, ҳокимият тузилмаларининг аҳоли билан иш олиб бориш усулларини такомиллаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқий онги даражаси, давлат хизматчилари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти тузилмалари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ўз ҳиссасини қўшди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш ва унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, ҳаётнинг барча жабҳаларида ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилишга доир давлат сиёсатини ҳаётга фаол татбиқ этиш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш борасидаги ҳозирги шарт-шароитлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсманни) қуйидаги вазифаларни бажаришга йўналтиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ҳуқуқни таъминлаш функцияларини самарали амалга ошириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқни қўллаш фаолияти устидан парламент назорати тартиботларини, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг барча жабҳаларини ислоҳ қилишга кўмаклашиш, фуқароларнинг жамоатчилик ташаббусларини ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг фаоллигини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил — «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилинганлигига асосланиб, фуқароларнинг пенсия ҳуқуқларини, шунингдек уларга малакали тиббий хизмат кўрсатилишига бўлган ҳуқуқларини таъминлаш бўйича мониторинг ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да баён этилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегияси асосида мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш борасидаги давлат сиёсатини ҳаётга татбиқ этишда Омбудсман институти учун муҳим босқич бўлди.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 й., 5-сон, 201-модда)