ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 9 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2314-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 18 февралдаги 01/10-10/42-сонли «Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2314-5, 04.03.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2015 йил 22 майдаги 135-сон «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 9 декабрдаги 01/09-18/13-сон қарори (рўйхат рақами 2314, 2012 йил 13 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Д. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 8 июнь,
01/13-26/13-сон
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 8 июндаги 01/13-26/13-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банднинг олтинчи хатбошисидаги «ҳудудий бошқарманинг ҳисоб рақамига» деган сўзлар «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 40-банддаги «ҳудудий бошқарманинг иккиламчи махсус ҳисоб рақамига» деган сўзлар «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 46-банддаги «ҳудудий бошқарманинг» деган сўзлар «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 47-банддаги «ҳудудий бошқарманинг тегишли ҳисоб рақамига» деган сўзлар «Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«50. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни реализация қилишдан тушадиган маблағлар тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 майдаги 135-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 23-сон, 307-модда)