Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2018 22.05.2015 йилдаги 135-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 383-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқаришни тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси нормаларини амалга ошириш, шунингдек республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларидан ҳамда давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини жойлаштириш ва уларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 543-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 22 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
135-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 майдаги 135-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини жойлаштириш ва уларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини (кейинги ўринларда вақтинча бўш маблағлар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан (кейинги ўринларда Молия вазирлиги деб аталади) тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириш тартибини ва уларни жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Марказий банкига ва Молия вазирлиги томонидан вақтинча бўш маблағлар уларнинг депозитларига жойлаштириладиган тижорат банкларига татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини жойлаштириш ва уларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Вақтинча бўш маблағларни аниқлаш ва уларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириш учун вақтинча бўш маблағларнинг чекланган миқдори молия йили бошида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ахборот тизимида очилган Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамидаги маблағлар қолдиғининг қабул қилинган юридик мажбуриятлар чиқариб ташланган ҳолда жорий молия йилида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети учун тасдиқланган айланма касса маблағи миқдоридан ошган суммаси сифатида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Тижорат банкларининг депозитларига вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришда тижорат банкларига қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкининг устав капиталида камида 25 фоиз миқдорида давлат улуши мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг маблағлари ҳисобига илгари жойлаштирилган банк депозитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликнинг йўқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Молия вазирлиги, зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ёки тижорат банкларидан тижорат банкларининг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборотни сўраши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Депозитларида вақтинча бўш маблағлар жойлаштирилиши мумкин бўлган тижорат банкларини аниқлаш бўйича танловда танлаб олиш Молия вазирлиги томонидан ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берувчи тижорат банкларига танлаб олишда қатнашиш учун таклифнома юбориш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозит суммасига даромаднинг энг юқори фоизини ва танлов шартларида кўрсатилган муддатларни таклиф этган тижорат банки танловнинг ғолиби ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда танлов қатнашчилари томонидан бир хилдаги фоиз ставкалари ва шартлар таклиф этилган тақдирда устав капиталида давлат улуши энг кўп бўлган тижорат банки танлов қатнашчилари орасида ғолиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вақтинча бўш маблағлар тижорат банкларининг депозитларига Молия вазирлиги билан тегишли тижорат банки ўртасида белгиланган тартибда тузиладиган шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) асосида бир молия йили мобайнида тўққиз ойгача муддатга жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банки томонидан шартнома шартлари бажарилган тақдирда Шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилиши, бироқ жорий молия йили тамом бўлишидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар ҳар ойда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадларига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Тижорат банкларига жойлаштирилган маблағларни қайтариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағларини қайтариш ва улар бўйича фоизлар тўлаш қатъий равишда Шартномада белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурият бўлганда, Молия вазирлиги тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилган маблағларни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиши мумкин. Муддатидан олдин қайтариш шартлари Шартномада белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Депозитларга жойлаштирилган маблағлар, шу жумладан фоизлар шартномага мувофиқ ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг исталган ҳисоб рақамларига инкасса топшириқлари қўйиш йўли билан улардан қарздорликни сўзсиз тартибда ундиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Пенядан тушган сумма Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини жойлаштириш ва уларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг вақтинча бўш маблағларини жойлаштириш ва уларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 543-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 майдаги 135-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат активларини сотиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 29 январдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 8-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига 2-илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 2-илованинг 18-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 65-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 21-сон, 269-модда, 43-сон, 549-модда; 2016 й., 52-сон, 601-модда; 2017 й., 25-сон, 543-модда)