22.04.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция Республикаси Ҳукумати, иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция тузиш истагини билдириб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар ҳақида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Қўлланиш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккисининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Конвенция татбиқ этиладиган солиқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органлари номидан олинаётган даромад ва сармоя солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Даромад ва сармоя солиқларига умумий даромаддан ёки даромаднинг бир қисмидан, бутун сармоядан ёки унинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, шу жумладан кўчар ва кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадлардан, корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки маошнинг умумий суммасидан олинадиган солиқлар, шунингдек капитал қийматининг ошишидан олинган даромадлардан ундириладиган солиқлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенция қўлланиладиган амалдаги солиқлар жумладан, қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар даромадларидан олинадиган даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III) мол-мулк солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин «Ўзбекистон солиқлари» деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Францияга нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) корпоратив солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III) иш ҳақидан олинадиган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV) бойлик солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин «Франция солиқлари» деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Конвенция имзолангандан сўнг солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай муносиб ёки аслида ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли ташкилотлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигида бўлган муҳим ўзгаришлар ҳақида бир-бирларига хабар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Умумий таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «Аҳдлашувчи Давлат» ва «ўзга Аҳдлашувчи Давлат» атамалари матнда ишлатилиш ўрнига қараб Ўзбекистон Республикасини ёки Францияни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода ишлатилганда унинг ҳудудини, ҳудудий сувларини ва осмон кенгликларини ўз ичига олади, ана шу ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан, ер ости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини ошириши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «Франция» атамаси Франция Республикасининг Европа ва денгиз орти департаментларини, шу жумладан, ҳудудий сувларини, ҳудудий сувларидан ташқаридаги ҳар қандай зонани англатади, ва шунинг доирасида Франция Республикаси халқаро ҳуқуққа мувофиқ денгиз туби табиий ресурсларини ва унинг ер остини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш ва ёндош сувлардан фойдаланиш мақсадида суверен ҳуқуқларга эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, компания ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашмасини ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) «компания» атамаси ҳар қандай корпоратив бирлашмани ёки солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай ташкилотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» ва «ўзга Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» атамалари мос равишда Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани ва ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «халқаро ташиш» атамаси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемасида, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз, ҳаво кемасининг, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларининг ўзга Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасидагина фойдаланилиши бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «ваколатли орган» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) Ўзбекистонга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) Францияга нисбатан — бюджет учун масъул бўлган Вазирни ёки унинг ваколатли вакилини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «миллий шахс» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахсни, ҳамжамият ёки ассоциацияни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенцияни Аҳдлашувчи Давлат қўллаганда, унда ҳар қандай белгиланмаган ибора, ушбу Конвенция татбиқ этилган солиқларга нисбатан шу Давлатнинг қонунларига мувофиқ маънони англатади. Ана шу Давлат қонунчилиги атамасининг моҳияти шу Давлатнинг бошқа соҳалари қонунларида ана шу атама учун кўзда тутилган моҳиятидан устун бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Резидент
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун «Аҳдлашувчи Давлат резиденти» атамаси шу Давлатнинг қонунчилиги бўйича ўзининг турар жойи, доимий истиқомат қилиши, самарали бошқарув жойи ёки шунга ўхшаш ҳар қандай мезонларга кўра мазкур Давлатда солиқ тўловчи ҳисобланган ҳар қандай шахсни англатади. Бироқ бу атама ушбу Аҳдлашувчи Давлатда фақат мазкур Давлатда жойлашган манбалардан ёки сармоядан даромад олаётгани учун солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни ўз ичига қамрамайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар иккисининг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) жисмоний шахс тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий турар жойи жойлашган Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у ҳар икки Давлатда тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий турар жойга эга бўлса, шахсий ва иқтисодий алоқалари қалинроқ бўлган (ҳаётий манфаатлари маркази) Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар унинг ҳаётий манфаатлари маркази жойлашган Давлатни аниқлаб бўлмаса, ёки Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳеч бирида тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий турар жойи бўлмаса, у одатда яшайдиган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) агар шахс одатда ҳар икки Давлатда яшаса ёки уларнинг ҳеч бирида яшамаса, у Аҳдлашувчи Давлатларнинг қай бирининг фуқароси бўлса, шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) агар у ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, ёки ҳеч бирининг резиденти бўлмаса Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бу масалани ўзаро келишув йўли билан ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс бўлмаган шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар иккисининг резиденти бўлса, у ўзининг амалдаги бошқарув жойи жойлашган Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Аҳдлашувчи Давлат резиденти» атамаси қуйидагиларни қамраб олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бу Давлат, унинг маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек уларнинг қонунга кўра белгиланган органлари; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунларига мувофиқ солиқлар орқали тартибга солиниши лозим бўлган, ўз моҳиятига кўра амалдаги бошқарув жойи жойлашган ушбу Аҳдлашувчи Давлатда ширкатлари каби солиқлар орқали тартибга солинадиган ва унда корпоратив солиққа тортилмайдиган ҳар қандай ширкат ёки шахслар гуруҳини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Доимий муассаса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция мақсадлари учун «доимий муассаса» атамаси корхона тўлиқ ёки қисман тадбиркорлик фаолиятини олиб борадиган доимий фаолият жойини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Доимий муассаса» атамаси, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошқарув жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бўлим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) офис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) фабрика;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) устахона; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) шахта, нефть ёки газ қудуғи, карьер ёки табиий ресурслар қазиб олинадиган ҳар қандай бошқа жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қурилиш майдончаси ёки монтаж ёки йиғиш объекти ўн икки ойдан кўпроқ мавжуд бўлиб турган бўлсагина доимий муассаса деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, «доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) иншоотлардан шу корхонага тегишли товарлар ёки буюмларни сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларидагина фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) шу корхонага тегишли товарлар ёки буюмлар захирасининг фақат сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) шу корхонага тегишли товарлар ёки маҳсулотлар захирасини фақат бошқа корхона томонидан қайта ишлов берилиши мақсадларида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) доимий фаолият жойининг фақат товарлар ёки буюмлар сотиб олиш ёки мазкур корхона учун ахборот йиғиш мақсадлари учун ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) доимий фаолият жойининг фақат ушбу корхона учун бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи тусдаги фаолиятни амалга ошириш мақсадлари йўлидагина ушлаб турилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) а — е-кичик бандларида эслатиб ўтилган фаолият турларини ҳар қандай комбинациялашни амалга ошириш учунгина бутун фаолияти ана шу комбинация натижаси бўлган ва тайёргарлик ҳамда ёрдамчи тусда бўлган тақдирда доимий фаолият жойининг сақлаб турилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1 ва 2-бандлар қоидаларига қарамай, агар 6-банд тегишли бўлган мустақил мақомли агентдан бошқа шахс корхона номидан фаолият юритса, унда бу корхона ушбу Давлатда, мазкур шахс агар Аҳдлашувчи Давлатда корхона номидан шартномаларни тузиш ваколатларига эга бўлса ва одатдан бундан фойдаланса, бу корхона учун амалга оширадиган ҳар қандай фаолиятга нисбатан доимий муассасага эга корхона сифатида кўриб чиқилади, агар ушбу шахснинг фаолияти 4-бандда кўрсатилган ва мабодо доимий фаолият жойи орқали амалга ошириладиган фаолият билан чекланадиган бўлса, ушбу банд қоидаларига мувофиқ мазкур доимий фаолият жойини доимий муассасага айлантирмайдиган ҳол бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Корхона, агар Аҳдлашувчи Давлатда брокер, комиссионер ёки ҳар қандай бошқа мустақил мақомли агент орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса ва бу шахслар ўзининг одатдаги фаолияти чегарасида иш юритган тақдирда, шу Давлатда доимий муассасага эга деб қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компаниянинг ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компанияни назорат қилиши ёки компания томонидан назорат қилиниши ёки мазкур компания ўзга Давлатда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши (доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда) ўз-ўзидан бу компанияларнинг бирини бошқаси учун доимий муассасага айлантириб қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар (қишлоқ ёки ўрмон хўжалигидан олинадиган даромадлар ҳам шу жумлага киради) кўчмас мулк жойлашган Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигида ифодаланган тушунча бўйича қабул қилинади. Ҳар қандай ҳолда ҳам ушбу атама ер устидаги мулк ҳақидаги умумий қонунчиликнинг қоидалари билан ҳақ-ҳуқуқи белгиланган кўчмас мулкка тегишли бўлган мулкни, чорва моллари, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги воситалари, кўчмас мулк натижаси бўлган атроф мулкни (узуфрукт), ишлатганлик учун бадал сифатида тўланадиган ўзгарувчан ёки қатъий белгиланган тўловларга бўлган ҳуқуқ ёки минераллар жойлашган ерга ва бошқа табиий ресурсларни ишлашга бўлган ҳуқуқни ўз ичига қамрайди; ва ҳаво кемалари кўчмас мулк сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки ўзга ҳар қандай шаклда фойдаланиб олинган даромадга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 1 ва 3-банд қоидалари корхонанинг кўчмас мулкдан олган даромадига ва мустақил хусусий хизматларни амалга оширишда ишлатиладиган кўчмас мулкдан олган даромадларига ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар компаниядаги, трастдаги ёки шунга ўхшаш ҳар қандай муассасадаги акциялар, ёки бошқа ҳуқуқлар Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган ва компания, траст ёки шунга ўхшаш муассаса тасарруфида бўлган кўчмас мулкдан фойда олиш ҳуқуқини берса, кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланишдан, уни ижарага беришдан ёки фойда олиш ҳуқуқи доирасида ҳар қандай бошқа шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадлар 7 ва 14-моддаларнинг қоидаларидан қатъи назар, шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси ўз тадбиркорлик фаолиятини ўзга Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширмаётган бўлса, фақат шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади. Агар корхона юқорида айтилганидек ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, корхонанинг фойдаси ўзга Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин, аммо шу доимий муассасага тегишли бўлган қисмидагина солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3-банд қоидаларига мувофиқ, агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси тадбиркорлик фаолиятини ўзга Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга ошираётган бўлса, доимий муассаса ушбу фойдани, алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни амалга ошираётган бўлиб, худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида ва доимий муассасаси ҳисобланган корхонадан мутлақо мустақил равишда иш кўриб олиши мумкин бўлган фойда ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда шу доимий муассасага ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Доимий муассаса фойдасини аниқлашда мазкур доимий муассаса фаолияти мақсадлари учун сарфланган харажатлар доимий муассаса жойлашган Давлатда ҳамда ҳар қандай ўзга ерда фаолияти мақсадлари учун сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатларни ҳам чиқариб ташлашга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офиси ёки унинг бошқа офисларидан бирига 12-моддада белгиланган роялти тўлаш, ёки кўрсатилган аниқ хизматлар ёки менежментлик учун комиссион тўловлар тўлаш йўли билан ёки банк муассасасидан ташқари, 11-моддада белгиланган, ушбу доимий муассасага берилган қарз суммасига фоизларни тўлаш йўли билан тўланган суммаларни, (ҳақиқий харажатларни қоплашдан ташқари), чегириб ташланишига йўл қўйилмайди. Шу тарзда доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офисига ёки бошқа офислардан бирисига 12-моддада белгиланган роялти тўлаш, ёки кўрсатилган аниқ хизматлар ёки менежментлик учун комиссион тўловлар тўлаш йўли билан ёки банк муассасасидан ташқари, корхонанинг бош офисига ёки бошқа офислардан бирисига берилган қарз суммасига 11-моддада белгилаб берилган фоизлар тўлаш йўли билан тўланган суммалар (ҳақиқий харажатларни қоплашдан ташқари) доимий муассасанинг фойдаларини аниқлашда эътиборга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатда корхона фойдасининг умумий суммасини унинг турли бўлинмаларига мутаносиб тарзда тақсимлаш негизида доимий муассасага тегишли фойдани белгилаш оддий ҳол бўлса, 2-банддаги ҳеч нарса бу Аҳдлашувчи Давлатга солиққа тортиладиган фойдани амалдаги шундай тақсимот воситасида аниқлашга халақит бермайди; лекин танланган тақсимот услуби ушбу моддага тегишли тамойилларга муносиб натижалар бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корхона учун доимий муассаса томонидан товарлар ёки буюмларни харид қилинишигагина асосланиб доимий муассасага бирон-бир фойда ёзилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу модданинг аввалги бандлари мақсадлари учун доимий муассасага мансуб фойда, агар бошқаси учун салмоқли ва етарли сабаблар бўлмаса, ҳар йили бир хил услубда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар фойда, мазкур Конвенциянинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтилган даромад турларини қамраб оладиган бўлса, ана шу бошқа моддалар қоидаларига ушбу модда қоидалари таъсир этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Халқаро транспорт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси кемалар, самолётлардан, автомобиль ёки темир йўл транспорти воситаларидан фойдаланишдан олинган фойдаси фақат шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади. Бундай фойдалар корхонанинг бошқа фаолиятидан, жумладан халқаро ташишларда товарлар ва буюмларни ташиш учун фойдаланадиган контейнерларни ишлатиш, сақлаш ёки ижарага беришдан олган фойдаларини ҳам бундай фаолият халқаро ташишларда кемалар, самолётлар, автомобиль ёки темир йўл транспорти воситаларидан фойдаланишда қўшимча бўлган тақдирда, ўз ичига олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар кемачилик корхонасининг самарали бошқарув жойи кема борти бўлса шу кема турган порт Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган деб ҳисобланади. Агар бундай порт Аҳдлашувчи Давлатда, мавжуд бўлмаса, шу кема командири резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1-банди қоидалари транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича халқаро ташкилотларда ёки қўшма корхоналарда, пульда (умумий жамғармада) иштирок этишдан олган фойдаларига ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Бирлашган корхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси ўзга Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг капиталида бевосита ёки билвосита қатнашса, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ўша шахслар Аҳдлашувчи Давлатларнинг унисининг ҳам корхонасини, бунисининг ҳам корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг капиталида бевосита ёки билвосита қатнашса, икки корхона ўртасида уларнинг тижорат ва молиявий муносабатларида мутлақо мустақил бўлган корхоналар ўртасида бўладигандан фарқли шароитлар вужудга келтирилса ёки белгиланса, уларнинг бирортасига ҳисобланиши мумкин бўлган, лекин юқоридаги шароитлар туфайли ҳисобланмаган ҳар қандай фойда ушбу корхона фойдасига қўшилиши ва тегишли даражада солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири шу Давлат корхонаси фойдасига ўзга Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бўйича ана шу ўзга Давлатда солиққа тортиладиган фойдани, шунингдек солиқларни киритса, биринчи эслатилган Давлат томонидан шу тариқа киритилган ва биринчи эслатилган Давлат корхонаси тўплаган фойдалар деб ҳисобланувчи фойдалар, агар иккала корхона ўртасида вужудга келтирилган муносабатлар икки мустақил корхона ўртасидаги муносабатлар каби бўлса, у ҳолда ана шу ўзга Давлат шу Давлатга тегишли фойдадан солиқлар суммасини мувофиқлаштиради, агар бундай мувофиқлаштиришни ана шу бошқа Давлат асосли деб ҳисобласа ана шундай тузатишларни белгилашда ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларига тегишлича эътибор қаратиш керак ва Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари, зарур бўлса, ўзаро маслаҳатлашувларни бошлашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Дивидендлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания томонидан ўзга Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланган дивидендлар ана шу ўзга Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай дивидендлар уларни тўлаётган қайси Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, мазкур Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо дивидендларни олувчи шахс уларнинг ҳақиқий эгаси бўлса, солиқнинг миқдори қуйидагилардан ортиқ бўлмаслиги керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бўлган компания дивидендни тўлаётган компания сармоясининг камида 10 фоизига бевосита ёки билвосита эгалик қилса, дивидендлар ялпи суммасининг 5 фоизидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа ҳамма ҳолларда дивидендлар ялпи суммасининг 10 фоизидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу банд қоидаси дивидендлар тўланадиган фойдага нисбатан компанияни солиққа тортишга тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Франция резиденти ҳисобланган компания тўлайдиган дивидендларни олувчи Ўзбекистон резиденти шундай дивидендларга нисбатан амалда компания томонидан тўланадиган миқдорда олдиндан тўлов ҳақини олиши мумкин. Олдиндан тўланадиган тўлов ҳақи умумий миқдори ушбу шартнома мақсадлари учун дивидендлар ҳисобланади. Улар Францияда 2-банд қоидаларига мувофиқ, солиққа тортилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Дивидендлар» ибораси мазкур моддада қўлланилганда акциялардан ёки акциялардан фойдаланишдан, тоғ-кон саноати акцияларидан, таъсисчилар акцияларидан ёки фойдада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи, қарз талабномалари бўлмаган бошқа ҳуқуқлардан олинадиган даромадни, шонингдек: фойдани тақсимловчи компания резиденти бўлган Давлатнинг қонунларига мувофиқ тақсимлаш тарзида кўриб чиқиладиган даромадни англатади. Шуниси тушунарлики, «дивидендлар» ибораси 16-моддада эслатилган даромадни ўз ичига олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар дивидендларнинг манфаатдор эгаси Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлгани ҳолда ана шу дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган ўзга Аҳдлашувчи Давлатда тадбиркорлик фаолиятини унда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширса ёки ушбу ўзга Давлатда у ерда жойлашган доимий базадан мустақил хусусий хизматлар кўрсатса ва холдинг (дивидендлар унга нисбатан тўланади) аслида шу доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, мазкур модданинг 1, 2 ва 3-бандларидаги қоидалар қўлланилмайди. Бундай ҳолда вазиятга қараб 7-модда ёки 14-модда қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компания ўзга Аҳдлашувчи Давлатдан фойда ёки даромад олаётган бўлса, бу ўзга Аҳдлашувчи Давлат компания тўлаётган дивидендлардан солиқ олмаслиги керак, ана шу ўзга Давлат резидентига тўланадиган бундай дивидендлар ёки холдинг (дивидендлар унга нисбатан тўланади) шу ўзга Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлган ҳоллар бундан мустаснодир, шунингдек ҳатто-ки тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда ана шу ўзга Давлатда тўла ёки қисман ҳосил бўлган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам, компаниянинг тақсимланмаган фойдасидан солиқлар олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Фоизлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўлган ва ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган фоизлар ана шу ўзга Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аммо бундай фоизлар улар ҳосил бўлган мазкур Аҳдлашувчи Давлатда шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо дивидендларни олувчи фоизларнинг амалдаги эгаси бўлса солиқнинг миқдори фоизлар ялпи суммасининг 5 фоизидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2-банднинг қоидаларига қарамай, 1-бандда қайд этилганидек, ҳар қандай бундай фоизлар уни олувчи резиденти бўлган Аҳдлашувчи Давлатдагина солиққа тортилиши мумкин, агар олувчи фоизларнинг амалдаги эгаси бўлса ёки қуйидаги шартлардан бирини бажарса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Фоизларни олувчи Аҳдлашувчи Давлат, ёки унинг маҳаллий ҳокимият тузилмаларидан бири, ёки қонунда белгиланган органларидан бири, шу жумладан ана шу Давлатнинг Марказий Банки бўлса; ёки бундай фоизлар Аҳдлашувчи Давлатлардан бири, маҳаллий ҳокимият органларидан бири ёки қонунда белгиланган органларидан бири томонидан тўланса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бундай фоизлар Аҳдлашувчи Давлат ёки Аҳдлашувчи Давлат номидан иш кўрадиган бошқа шахс томонидан кафолатланган, суғурталанган ёки сақлаб турилган ҳар қандай қарз мажбуриятига ёки заёмга нисбатан тўланса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) бундай фоизлар ҳар қандай саноат, тижорат ёки илмий ускуналарни қарзга сотиш муносабати билан ёки ҳар қандай буюмни кредитга сотиш ёки бир корхона иккинчисига ҳар қандай хизмат кўрсатиш муносабати билан тўланса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) бундай фоизлар банк томонидан кафолатланган ҳар қандай турдаги заём учун тўланса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Фоизлар» ибораси мазкур моддада қўлланилганда қарздор фойдасида қатнашишга ҳуқуқ берадиган ёки бермайдиган, бадал билан таъминланган ёки таъминланмаган ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинадиган даромадни ва, хусусан, ҳукумат қимматбаҳо қоғозлари, облигациялар ва қарз мажбуриятларидан олинадиган даромадни, шу жумладан ушбу қимматбаҳо қоғозлар, облигациялар ва қарз мажбуриятлари бўйича олинадиган мукофотлар ва ютуқларни билдиради. Ўз вақтида тўланмаган тўловлар учун жарималар ушбу модда мақсадларида фоизлар сифатида кўриб чиқилмайди. «Фоизлар» ибораси 10-модда қоидаларига мувофиқ дивиденд сифатида кўриб чиқиладиган даромаднинг ҳеч қандай турини ўз ичига олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар фоизларнинг амалдаги эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, фоизлар ҳосил бўлаётган ўзга Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолияти олиб бораётган бўлса, ёки мазкур ўзга Давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўланаётган қарз талабномалари шундай доимий муассасага ёки доимий базага ҳақиқатан мансуб бўлса, 1, 2 ва 3-банд қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолда вазиятга қараб 7 ёки 14-моддалар қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фоизларни тўловчи Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, фоизлар мазкур Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Лекин фоизларни тўловчи шахс, Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлиб, шу туфайли фоизларни тўлаш мажбурияти вужудга келган бўлса, ва бундай фоизлар тўлаш харажатларини доимий муассаса ёки доимий база зиммасига олса, бундай ҳолда фоизлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар тўловчи ва амалда фоизлар ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасидаги, ёки улар иккаласи ва қандайдир ўзга шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида қарз талабномасига нисбатан тўланаётган фоизлар миқдори тўловчи ва амалда фоизлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда мазкур модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўловларнинг ортиқча қисмидан мазкур Конвенциянинг бошқа қоидалари инобатга олинган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ аввалгидек солиқ олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Конвенция қоидалари фоизлар тўланадиган қарз талабномаси асосан ана шу моддадан фойда олиш мақсадида вужудга келган ёки белгиланган бўлса, қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Роялти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирида ҳосил бўладиган ва ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тегишли бўлган роялтилар фақат ушбу ўзга Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Роялти» атамаси мазкур моддада қўлланилганда ҳар қандай муаллифлик ҳуқуқи ёки шунга ўхшаш ҳуқуқдан фойдаланганлик учун ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқи, ҳар қандай патент, савдо маркаси, чизма ёки модель, схема, махфий формула ёки жараён ёки саноат, тижорат ёки илмий тажрибага мансуб ахборот учун («ноу-хау») мукофот тарзида олинган ҳар қандай кўринишдаги тўловларни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлиб, роялтига нисбатан амалда ҳуқуққа эга бўлган шахсга нисбатан, агар шахс роялти ҳосил бўлаётган ўзга Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини юритаётган бўлса, ёки ушбу ўзга Давлатда у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга оширса ва роялти тўланаётган ҳуқуқ ёки мулк амалда шундай доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, 1-банд қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда 7 ёки 14-моддаларнинг қоидалари вазиятга қараб қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар тўловчи Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, роялти шу Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Бироқ, агар, роялтини тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда роялтини тўлаш мажбурияти зиммасига тушган доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса ва бу доимий муассаса ёки доимий база тўлов харажатларини тўласа, бундай роялтилар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган шу Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар тўловчи билан амалда роялти ҳуқуқига эга шахс ўртасидаги, ёки уларнинг иккови ва бошқа бирон бир шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида тўланадиган хизматга ёки мажбуриятга тааллуқли роялтининг тўланган миқдори тўловчи ва амалдаги шу даромадлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, мазкур модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўловнинг ортиқча қисмига мазкур Конвенциянинг бошқа қоидалари инобатга олинган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ аввалгидек солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар роялти тўланадиган ҳуқуқларни яратиш ёки ўзгага ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай шахснинг асосий мақсади ёки асосий мақсадларидан бири мазкур модда қоидаларидан мажбуриятни яратиш ёки ўзгага ўтказиш орқали фойда олиш бўлса, мазкур модданинг қоидалари қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Сармоя қийматининг ўсишидан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 6-моддада эслатиб ўтилган кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадларга шундай мол-мулк жойлашган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Активлари асосан, бевосита ёки битта ёки ундан кўпроқ компания, траст ёки унга ўхшаш муассаса воситачилиги орқали Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мол-мулкдан ёки ана шундай кўчмас мол-мулк билан боғлиқ ҳуқуқлардан иборат бўлган компания, траст ёки ҳар қандай шунга ўхшаш муассасанинг акциялари ёки бошқа ҳуқуқларини бегоналаштиришдан олинган даромадлар шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин. Мазкур қоида мақсадлари учун шундай компания, траст ёки унга тенглаштирилган муассаса томонидан саноат, тижорат ёки қишлоқ хўжалигида фойдаланишга ёхуд унинг мустақил шахсий хизматларини амалга оширишга тааллуқли кўчмас мол-мулки эътиборга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассаса тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мулкни бегоналаштиришдан олинган ёки Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишида бемалол фойдаланиши мумкин бўлган доимий базага тааллуқли кўчар мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадларга, бунга шу доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан биргаликда) ёки шундай доимий базани бегоналаштиришдан олинган даромадни ҳам қўшиб, мана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлат корхонаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи ва ана шу корхона халқаро ташишларда фойдаланадиган кемалар, самолётлар, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан иборат бўлган мол-мулкни бегоналаштириш ёки шундай кемалар, самолётлар, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланишга тааллуқли кўчар мол-мулкни сотишдан олинган даромадлар шу Аҳдлашувчи Давлатдагина солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1, 2, 3 ва 4-бандларда эслатилган мол-мулкдан бошқа ҳар қандай мол-мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадлар фақат мол-мулкни бегоналаштирувчи шахс резиденти ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Мустақил шахсий хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти касбий хизматларни кўрсатиш ёки мустақил тусдаги бошқа шунга ўхшаш хизматлардан олган даромадига, агар у ўз хизмати мақсадлари учун бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўзи учун мунтазам қулай бўлган доимий базага эга бўлмаса, фақат мана шу Давлатда солиқ солиниши мумкин. Агар унинг шундай доимий базаси бўлса, даромад солиғи бошқа Давлатда, фақат ана шу доимий базага тааллуқли ҳажмдагина олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Касбий хизматлар» атамаси жумладан, мустақил илмий, адабий, артистлик, маърифий ёки ўқитувчилик фаолиятларини, шунингдек врачлар, юристлар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва бухгалтерларнинг мустақил фаолиятини қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ёлланма шахсий хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 16, 18, 19 ва 20-моддалар қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти ёлланма хизматларига нисбатан оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш пулларига, агар шу ёлланиш билан боғлиқ иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, мана шу Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин. Агар ёлланма иш шу тариқа бажариладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган рағбатлантириш пулига ана шу ўзга Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банднинг қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма хизматлари учун оладиган тақдирлаш пулларига фақат биринчи эслатилган Давлатда солиқ солинади, бунда агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) тақдирлаш пули олувчи бошқа Аҳдлашувчи Давлатда кўриб чиқилаётган молиявий йилда бошланаётган ёки тугаётган кейинги ҳар қандай 12 ойлик даврга тегишли давр мобайнида жами 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида яшаётган бўлса; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) тақдирлаш пули ёлловчи томонидан ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи номидан тўланса; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) тақдирлаш пули бўйича харажатларни ёлловчи бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассаса ёки доимий база ўз зиммасига олмайдиган бўлса, шундай бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг аввалги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат корхонаси халқаро юк ташишларда фойдаланадиган денгиз, ҳаво кемалари бортида, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларида амалга ошириладиган ёлланма иш учун олинадиган тақдирлаш пулларига ана шу Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Директорлар гонорарлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директорларнинг гонорарлари ва Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компаниянинг директорлар кенгаши аъзоси сифатида оладиган бошқа шу каби рағбатлантириш ҳақлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Санъат ходимлари ва спортчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 14 ва 15-моддалар қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолияти туфайли оладиган даромадига шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Санъат ходими ёки спортчи амалга оширган шахсий фаолиятида олинадиган даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, бошқа шахсга ёзилса, 7, 14 ва 15-моддалар қоидаларига қарамай, ушбу даромадга санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатаётган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1-банд қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат резиденти санъат ходими ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган шахсий фаолиятидан оладиган даромад фақат биринчи эслатилган Давлатда солиққа тортилиши керак, агар бошқа Давлатдаги бу фаолият асосан биринчи эслатилган Давлатнинг жамоат фондлари томонидан ёки шу Давлатнинг маҳаллий ҳокимият органлари ёки уларнинг қонунда белгиланган органлари томонидан маблағ билан таъминлаб турилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2-банд қоидаларига қарамай Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда артист ёки спортчи сифатидаги шахсий фаолиятидан даромади артистнинг ёки спортчининг ўзига эмас, балки бошқа шахсга тўланса, бу даромад 7, 14 ва 15- моддаларнинг қоидаларига қарамай, агар бу шахс, асосан шу Давлатнинг жамоат фондлари, унинг маҳаллий ҳокимият органлари ёки уларнинг қонунда белгиланган органлари томонидан маблағ билан таъминлаб турилса, фақат биринчи эслатилган Давлатда солиққа тортилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Пенсиялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига унинг илгариги ёлланиш бўйича ишлаган иши учун товон сифатида тўланадиган пенсиялар ва бошқа шу сингари рағбатлантириш пулларига, агар бундай резидент ана шу Давлатда даромаднинг ушбу турларига нисбатан солиққа тортилса, фақат ушбу Давлатда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Давлат хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг ҳокимият органлари ёки давлат юридик шахслари бири томонидан шу Давлатга, унинг маҳаллий ҳокимият органларига ёки унинг қонунга мувофиқ белгиланган органларига кўрсатган хизматларига нисбатан ҳар қандай жисмоний шахсга тўланадиган пенсиядан ташқари тақдирлаш пулига фақат ушбу Давлатдагина солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бироқ бундай тақдирлаш пулига агар хизматлар мана шу Давлатда амалга оширилса ва жисмоний шахс шу Давлатнинг резиденти ёки миллий шахси бўлса, айни шу вақтда биринчи эслатилган Давлатнинг миллий шахси бўлмаса, фақат ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки маҳаллий ҳокимият органларидан бири ёки унинг қонунга мувофиқ белгиланган органларидан шу Давлатга ёки унинг ҳокимият органига ёки қонунга мувофиқ белгиланган органларига кўрсатган хизматларига нисбатан ҳар қандай жисмоний шахсга тўланадиган пенсияга фақат ушбу Давлатда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бироқ агар жисмоний шахс шу Давлатнинг резиденти ва миллий шахси бўлса, ва у айни бир пайтда биринчи эслатилган Давлатнинг миллий шахси ҳам бўлмаса, бундай пенсияга фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 15, 16 ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органларидан бири ёки қонунга мувофиқ белгиланган органларидан бири амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти муносабати билан кўрсатиладиган хизматларга нисбатан тўланадиган тақдирлаш пуллари ва пенсияларига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Студентлар, ўқитувчилар ва тадқиқотчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирига келгунга қадар бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ҳозирда резиденти ҳисобланиб турган ёки бўлган ва биринчи эслатилган Давлатда фақат ўқиш ёки маълумот олиш мақсадларидагина яшаб турган студент ёки практикантнинг яшаш, ўқиш ва маълумот олиш учун мўлжалланиб оладиган тўловларига мана шу биринчи эслатилган Давлатда, агарда бундай тўловлар шу Давлат ҳудудидан ташқаридаги манбалардан пайдо бўлса, солиқ солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органларидан бири ёки унинг қонунга мувофиқ белгиланган органларидан бири томонидан жисмоний шахсга ўқитувчи ёки тадқиқотчи сифатида тўланадиган тақдирлаш пулига 2 йилдан ошмайдиган давр мобайнида фақат шу Давлатда солиқ солиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Бошқа даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резидентининг мазкур Конвенциянинг олдинги моддаларида тилга олинмаган даромад турларига даромадларнинг қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат мана шу Давлатда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модда 1-бандининг қоидалари 6-модданинг 2-бандида белгиланганидек кўчмас мулкдан олинган даромад ҳисобланмайдиган даромадга нисбатан, агарда бундай даромад эгаси бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўла туриб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали ўз фаолиятини амалга оширса ёки у ерда жойлашган доимий база орқали ушбу бошқа Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса, қўлланилмайди. Бу ҳолатда 7 ёки 14-моддаларнинг қоидалари вазиятга қараб қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар ҳар қандай шахснинг даромад тўланадиган ҳуқуқларини яратиш ёки топшириш билан боғлиқ асосий мақсади ёки асосий мақсадларидан бири шундай мажбуриятни яратиш ёки топшириш йўли билан ана шу моддадаги афзалликларни олиш бўлса ушбу модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Сармоя
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. а) Аҳдлашувчи Давлат резидентига тегишли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган, 6-моддада эслатиб ўтилган кўчмас мол-мулк тарзидаги сармоя ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) компания, траст ёки активлари асосан, бевосита ёки битта ёхуд ундан кўпроқ бошқа компания, траст ёки шунга ўхшаш муассасалар орқали Аҳдлашувчи Давлатда бўлган кўчмас мол-мулкни ташкил этадиган ҳар қандай муассасанинг акциялари ёки бошқа ҳуқуқлари тарзидаги сармоя ёки ана шу кўчмас мулк билан боғлиқ ҳуқуқлар ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин. Ушбу қоида мақсадларини амалга оширишда шундай компания, траст ёки шунга ўхшаш муассасанинг саноат, тижорат ёки қишлоқ хўжалигида фойдаланишига ёки уларнинг мустақил шахсий хизматларни амалга оширишга тааллуқли кўчмас мол-мулки ҳисобга олинмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банднинг b-кичик бандида эслатиб ўтилмаган, акциялар ёки бошқа ҳуқуқлар тарзидаги ҳамда Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компаниядаги катта улушнинг бир қисмини ташкил этувчи сармоя шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин. Шахс, унинг ўзи ёки бошқа шахслар билан биргаликда умумий миқдори компания фойдасининг камида 25 фоизини олиш ҳуқуқини берадиган акциялар ёки ҳуқуқларга бевосита ёки билвосита эгалик қилганда катта улуш мавжуд бўлади, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кўчмас мол-мулк тарзидаги ва Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассаса тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи, ёхуд мустақил шахсий хизматларни бажариш мақсадида Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фойдаланадиган доимий базага тааллуқли кўчмас мол-мулк тарзидаги сармояга ана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Корхона тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи мол-мулк тарзидаги ва шундай корхона халқаро юк ташишларда фойдаланадиган кемалар, самолётлар, автомобиль ва темир йўл транспорти воситаларидан ҳамда шундай кемалар, самолётлар, автомобиль ва темир йўл транспорти воситаларидан фойдаланишга тааллуқли кўчар мулкдан иборат сармоя ана шу корхонанинг самарали бошқарув жойи жойлашган Аҳдлашувчи Давлатдагина солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Давлат резиденти сармоясининг барча бошқа элементлари фақат шу Давлатдагина солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Икки томонлама солиққа тортишни бартараф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Францияга нисбатан икки томонлама солиққа тортишни бартараф этиш қуйидагича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ушбу Конвенциянинг ҳар қандай бошқа қоидаларидан қатъи назар, ушбу Конвенциянинг қоидаларига мувофиқ фақат Ўзбекистонда солиқ солиниши мумкин ва лозим бўлган даромад Франция солиғини ҳисоблашда эътиборга олиниши керак, Францияда бундай даромад Франциянинг ички қонунларига мувофиқ корпоратив солиқдан озод қилинмайди. Бундай ҳолда Ўзбекистон солиғи бундай даромаддан чегириб ташланмайди. Бироқ, Франция резиденти I ва II-кичик бандларда кўзда тутилган шартлар ва чеклашларни ҳисобга олганда Франция солиғи ҳисобига солиқ кредити учун ҳуқуққа эга бўлиши керак. Бундай солиқ кредити қуйидагиларга тенг бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) II-кичик бандда эслатилганидан фарқ қиладиган даромадга, Франция солиғи суммасига татбиқан дивидендларнинг манфаатдор эгаси Ўзбекистонда шу даромадга нисбатан солиққа тортиладиган даромадга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) 7-моддада ва 13-модданинг 3-бандида эслатиб ўтилган Франция корпоратив солиғини ҳисобга олган ҳолда даромадга нисбатан ҳамда 10-модда, 11-модданинг 2-бандида, 13-модданинг 1 ва 2-бандларида, 15-модданинг 3-бандида, 16-моддада ва 17-модданинг 1 ва 2-бандларида эслатилган даромадга нисбатан, ана шу моддаларнинг қоидаларига мувофиқ Ўзбекистонда тўланган солиқ суммасига; бироқ бундай солиқ кредити шундай даромадга тааллуқли бўлган Франция солиғи суммасидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) 22-модданинг 1, 2 ёки 3-бандларига мувофиқ Ўзбекистонда солиққа тортиладиган сармоя эгаси бўлган Франция резиденти шундай сармояга нисбатан Францияда ҳам солиққа тортилади. Франция солиғи Ўзбекистонда шундай сармоядан тўланган солиқ суммасига тенг бўлган солиқ кредитини ҳисобга олиш билан ҳисобланади. Бироқ, бундай солиқ кредити шундай сармояга тааллуқли Франция солиғи суммасидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) I) Мутлақо тушунарлики, а-кичик бандида ишлатилган «шундай даромадга тааллуқли Франция солиғи суммаси» атамаси қуйидагиларни билдиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шундай даромадга нисбатан солиқ тенг ставкани қўллаб ҳисоблаганда, кўриб чиқилаётган соф даромад суммаси шундай даромадга нисбатан амалда қўлланиладиган ставкага кўпайтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бундай даромадга солиқ ўсиб борувчи шкалани қўллаб ҳисобланганда Франция қонунларига мувофиқ солиққа тортиладиган ва амалда умумий соф даромаддан тўланадиган солиқ нисбатидан олинадиган ставкага кўпайтирилади. Бундай талқин b-кичик бандида фойдаланилганидек сармояга нисбатан «Франция солиғи суммаси» атамасига нисбатан қўлланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) Шуниси мутлақо тушунарлики, а ва b-кичик бандларида ишлатилганидек, «Ўзбекистонда тўланадиган солиқ суммаси» атамаси ушбу Конвенциянинг қоидаларига мувофиқ Франция резиденти бўлган дивидендларнинг манфаатдор эгаси ёки сармоя эгаси томонидан кўриб чиқилаётган даромад ёки сармоя турларига нисбатан ҳақиқатан ва сўзсиз тўланадиган Ўзбекистон солиғи суммасини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистонга нисбатан икки томонлама солиққа тортишни бартараф этиш қуйидагича амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Ўзбекистон резиденти ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ, Францияда солиқ солиниши мумкин бўлган даромадни олса ёки сармояга эга бўлса Ўзбекистон:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) шу резидентнинг даромад солиғидан Францияда тўланган даромад солиғига тенг суммани чегириб ташлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) шу резидентнинг сармоясига солинадиган солиқдан Францияда тўланадиган сармоя солиғига тенг суммани чегириб ташлашга имкон бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай чегириб ташлашлар ҳар қандай ҳолда ҳам вазиятга боғлиқ равишда Францияда солиқ солиниши мумкин бўлган даромадга ёки сармояга тааллуқли чегириб ташлангунгача ҳисобланган даромад ёки сармоя солиғидан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Ушбу Конвенциянинг бирон бир қоидасига мувофиқ олинган даромад ёки Ўзбекистон резиденти эга бўлган сармоя Ўзбекистонда солиққа тортилишдан озод қилинган бўлса, Ўзбекистон шу резидент даромади ёки сармоясининг қолган қисмига солиқ суммасини ҳисоблашда солиқ солишдан озод қилинган даромад ёки сармоя суммасини ҳисобга олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) Ушбу модда а ва b-бандларининг мақсадлари учун Ўзбекистон резиденти олган ва ушбу Конвенцияга мувофиқ Францияда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад, фойда ва сармоя Франциядаги манбалардан олинган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Камситмаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг миллий шахслари бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бошқа Давлат миллий шахсларига айни бир хил шароитларда, жумладан резиденцияга нисбатан солиниши мумкин бўлгандан ортиқ ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор мажбуриятларга, солиқ солишдан кўра мушкулроқ ёки унга алоқадор ҳолатларга дучор қилинмайдилар. Бундай қоида 1-модда қоидаларидан қатъи назар, битта ёки иккала Аҳдлашувчи Давлат резидентлари бўлмаган шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги доимий муассасасига солиқ солиш ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг айнан шундай фаолиятни амалга оширувчи корхоналарига солиқ солишдан кўра ёмонроқ бўлмайди. Мазкур қоида бир Аҳдлашувчи Давлатни бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига солиқ солиш мақсадларида ўз резидентларига уларнинг фуқаролик мавқеи ёки оилавий мажбуриятлари асосида берадиган ҳар қандай якка тартибдаги имтиёзлар, озод қилишлар ёки чегирмалар беришга мажбурловчи тарзида талқин қилинмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенция 9-моддасининг 1-банди, 11-моддасининг 5-банди ёки 12-моддасининг 5-банди қоидалари қўлланганидан ташқари ҳолларда, Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резидентига бундай корхонанинг солиққа тортиладиган фойдасини аниқлаш мақсадида тўлайдиган фоизлар, роялтилар ва бошқа тўловлар бундай тўловлар биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланиши мумкин бўлган ҳолдаги каби шароитда чегириб ташланади. Шу сингари битта Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига ҳар қандай қарзлари шу корхонанинг солиққа тортиладиган капиталини аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентининг қарзи чегирилгани сингари шартлар асосида чегириб ташланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхоналари, қайсики уларнинг сармояси тўлиқ ёки қисман бошқа Аҳдлашувчи Давлатга тегишли бўлса ёки бир ёки бир неча резидентлари томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинса биринчи эслатилган Давлатда биринчи эслатилган Давлатнинг шундай корхоналарига солинадиган ёки солиниши мумкин бўлган ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор ҳолатлар, бошқа ёки солиқ солишдан кўра мушкулроқ ҳолатларга дучор қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. а) Бир Аҳдлашувчи Давлатда ёлланма ишни амалга ошираётган жисмоний шахс белгиланган пенсия тизимига қўшадиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортиш мақсадида эътироф этилган улушлар жисмоний шахснинг солиққа тортиладиган даромадини аниқлашда биринчи эслатилган Давлатда чегириб ташланади. Жисмоний шахсларнинг шу Давлатда ва худди шундай усулда солиққа тортиладиган даромадини аниқлашда биринчи эслатилган Давлатда солиққа солиниши эътироф этилган пенсия тизимига қўшиладиган улушлар сингари усулда шартлар ва чеклашларга мувофиқ шу Давлатда тартибга солиб турилади. Лекин шу Давлатнинг ваколатли органлари томонидан мазкур пенсия тизими шу Давлатда солиққа тортиш мақсадида тан олинган тегишли пенсия тизими сифатида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) а-кичик банди мақсадлари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) «пенсия тизими» атамаси а-бандида эслатиб ўтиладиган ёлланма ишга тўланадиган пенсия ёки қарилик нафақасига кафолат бериш учун жисмоний шахс қатнашадиган тузилмани билдиради, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) пенсия тизими, агар ушбу тизимдаги маблағлар шу Давлатда солиқ тўлашда чегирма талабларига жавоб берадиган бўлса, шу Давлатда солиққа тортилиш мақсадида эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бир Аҳдлашувчи Давлатда солиқлар тўлашдан озод бўлиш ва солиқ қонунчилигида тавсия этилган бошқа имтиёзлар тадбиркорлик бўлмаган ва нотижорат ишларини амалга ошираётган шу Давлат, унинг маҳаллий ҳокимият органлари ёки қонунда белгиланган органларининг фойдаси учун бошқа Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органларига ёки қонунда белгиланган органлар ўртасида ўзаро келишув вазиятини ҳисобга олиб тегишли шартларда ёки шундай ёхуд ўхшаш фаолият олиб бораётган тегишли ваколатли юридик шахсларга нисбатан қўлланилиши керак. 7-банд қоидаларига қарамай, мазкур банд қоидалари кўрсатилган хизматлар учун ўрнини қоплаш сифатида тўланадиган солиқлар ва йиғимларга нисбатан қўлланилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур модданинг қоидалари 2-модда қоидаларига қарамай, турли хил ва номдаги солиқларга нисбатан қўлланилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агар Аҳдлашувчи Давлатлар ушбу Конвенцияда кўрсатилганидан фарқли равишда томонлар деб ҳисобланган ҳар қандай шартнома, битим ёки конвенция ва камситмаслик шартларини ёки бир мунча мақбул шартларни ўз ичига олса, бундай шартлар солиқ масалаларига нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ўзаро келишув тартиблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агарда Аҳдлашувчи Давлат резиденти Давлатлардан бири ёки ҳар иккаласининг хатти-ҳаракатлари унга мазкур Конвенцияда назарда тутилганга мувофиқ келмайдиган солиқ солинишига олиб келади ёки олиб келиши мумкин деб ҳисобласа, у мазкур Давлатларнинг ички қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига, ёки агарда унинг ҳолати Конвенциянинг 24-модда 1-бандига мувофиқ келса, ўз миллий шахси бўлган Аҳдлашувчи Давлатга тақдим этиши мумкин. Ариза мазкур Конвенция қоидаларига номувофиқ солиқ солинишига олиб келувчи хатти-ҳаракатлар тўғрисида биринчи бор билдирилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи унинг аризасини асосли деб топса ва унинг ўзи қониқтирадиган қарорга кела олмаса, масалани Конвенцияга мувофиқ келмайдиган солиқ солинишидан қочиш мақсадларида Аҳдлашувчи бошқа Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал қилишга ҳаракат қилади. Эришилган ҳар қандай келишув Аҳдлашувчи Давлат ички қонунчилигида назарда тутилган ҳар қандай вақтинча чеклашлардан қатъи назар, бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органлари Конвенцияни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ва иккиланишларни ўзаро келишув асосида ҳал қилишга ҳаракат қиладилар. Жумладан, улар 9-моддада кўрсатилган бирлашган корхоналар ўртасида даромадларни бир хил тақсимлаш бўйича аҳдлашиб олиш учун маслаҳатлашишлари мумкин. Улар мазкур Конвенцияда назарда тутилмаган ҳолатларда ҳам икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик мақсадида бир-бирлари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ёки уларнинг вакиллари олдинги бандлар маъноларини тушунишида ҳамфикрликка эришиш мақсадида бир-бирлари билан бевосита алоқада бўлиб турадилар. Агар келишувга эришиш учун оғзаки фикр алмашишни ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлса, унда бундай фикр алмашув Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ёки уларнинг вакилларидан иборат комиссиянинг мажлиси доирасида ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Давлатлар томонлар деб ҳисобланувчи ҳар қандай бошқа битим, шартнома ёки конвенцияга қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлар ўртасидаги ҳар қандай солиқ (мазкур Конвенцияни қўллаш бўйича тортишувлар ҳам шунга киради) масаласи фақат шу моддага мувофиқ ҳал этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Ахборот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур Конвенция қоидаларини қўллаш учун ёки Аҳдлашувчи Давлатларнинг мазкур Конвенция татбиқ этиладиган солиқларига тегишли ички қонунчилиги ушбу қонунчиликдан мазкур Конвенцияга зид тушмайдиган даражада фойдаланиш учун зарур ахборотлар билан алмашиб турадилар. Ахборот алмашиш 1-модда билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлат олаётган ҳар қандай ахборот, мазкур Давлатнинг ички қонунлари ҳақида олинган маълумот каби махфий ҳисобланади, ҳамда фақат аниқлаш, олиб қўйиш, мажбурий чора кўриш, суд орқали таъқиб этиш билан боғлиқ ёки мазкур Конвенция тааллуқли бўлган солиқларга нисбатан апелляцияларни кўриб чиқувчи шахслар ва органларгагина (судлар ва маъмурий органларга ҳам) очилади. Бу шахслар ёки органлар ахборотдан фақат шундай мақсадларда фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарорлар қабул қилиш чоғида очишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳеч қандай ҳолатда ҳам 1-банд қоидалари Аҳдлашувчи Давлатлар ваколатли органлари зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юкловчи қоидалар сифатида талқин қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатлар қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига зид маъмурий чоралар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатлар қонунчилигига кўра ёки одатдаги маъмурий амалиётга мувофиқ олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) савдо, саноат, тижорат ёки хизмат сири ёки савдо жараёнини фош этувчи ахборотни ёки очилиши давлат сиёсатига зид келувчи ахборотни тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Етказилган зарарни қоплашда ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг ваколатли идораси (бундан кейин «Талабнома берувчи Давлат» дейилади) илтимосига кўра бошқа Аҳдлашувчи Давлат (бундан кейин «Талабномани олган Давлат» дейилади) 7 ва 9-бандларнинг қоидаларига биноан биринчи эслатилган Давлатнинг ваколатли идорасининг солиққа доир талабини ўрнини қоплаш учун гўё бу талаб унинг ўзига тегишли солиққа доир талаб сингари зарур чора-тадбирларни кўриши лозим. Тушунарлики, «солиққа доир талаб» атамаси ҳар қандай солиқ суммасини, шунингдек уларнинг фоизларини, улар билан боғлиқ солиқ пенялари ёки жарималарни ва тўланиши керак бўлган, лекин ҳали тўланмаган қарздорлик тўловларини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банднинг қоидалари Талабнома берувчи Давлатда агар бундай талаблар ваколатли идоралар ўртасида бошқача келишиб олинмаган бўлса ва улар бунга қаршилик қилмасалар, мажбурий тартибда ундирилишга имкон берувчи ҳуқуқий ҳужжат бўлган солиққа доир талабларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вафот этган шахс ёки унинг мулкига тегишли солиққа доир талабларни ўрнини қоплашда ёрдам кўрсатишга мажбурият талаб мулкдан ёки дивидендларнинг манфаатдор эгасидан ундирилиши кераклигига қараб, мулкнинг ҳар бир бенефициари харид қилган мол-мулк ёки бисотнинг қиймати билан чекланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Талабнома берувчи Давлат ваколатли органининг илтимосига биноан талабномани олган Давлат, ҳатто талаб мунозарали бўлса ёки ҳозирча талабнинг мажбурий тарзда ундирилишига имкон берадиган ҳуқуқий ҳужжат учун предмет бўлмаган бўлса ҳам солиқ суммасининг ўрнини қоплаш мақсадида унинг сақланишига оид чора-тадбирларни кўриши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маъмурий ёрдам ҳақидаги илтимосга қуйидагилар илова қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) солиққа доир талабнинг туси кўрсатилган декларация ва бундай талаб қондириладиган ҳолатда 2-бандда назарда тутилган шартларнинг бажарилганлиги кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) талабномани олган Давлатда солиққа доир талабнинг мажбурий тартибда ундирилишига имкон берадиган ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий кўчирилган нусхаси, шунингдек
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) талабнинг қондирилиши ёки солиқ суммасининг сақлаб турилиши учун зарур бўлган бошқа ҳар қандай ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар мақсадга мувофиқ деб топилса, Талабномани берувчи Давлатда солиқнинг мажбурий тартибда ундирилишига имкон берадиган ҳуқуқий ҳужжат Талабномани олган Давлатда амал қиладиган қоидаларга биноан ёрдам кўрсатиш ҳақидаги илтимос олинган санадан бошлаб иложи борича тез вақт ичида қабул қилиниши, эътироф этилиши, қўшимчалар киритилиши ёки Талабномани олган Давлатда солиқнинг мажбурий тарзда ундирилишига имкон берадиган ҳуқуқий ҳужжат билан алмаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Солиққа доир талабнинг ўрни мажбурий тартибда қопланиши мумкин бўлмаган ҳар қандай даврга тегишли масалалар талабномани берувчи Давлатнинг қонунларига мувофиқ ҳал қилиниши лозим, ёрдам ҳақидаги илтимос ана шу даврга тегишли ўзига хос хусусиятларни ва батафсил ҳисоботни ўз ичига олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Талабномани олган Давлатнинг ёрдам ҳақидаги илтимосга биноан амалга оширадиган талабнинг ўрнини қоплашга оид актларининг ушбу Давлатнинг ички қонунларига мувофиқ 7-бандда қайд қилинган даврни тўхтатиб турадиган ёки узадиган кучга эга бўлган таъсири, шунингдек, талабнома берувчи Давлатнинг қонунларига мувофиқ ҳам шундай таъсир кучига эга бўлиши керак бўлади. Талабномани олган Давлат Талабнома берувчи Давлатни ана шундай актлар ҳақида хабардор қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Талабномани олган Давлат солиқ суммасининг мажбурий тарзда ундирилишига имкон берадиган ҳақиқий ҳуқуқий ҳужжат пайдо бўлган кундан сўнг 15 йиллик муддат ўтганидан кейин тақдим этилган ёрдам ҳақидаги илтимосни ҳар қандай ҳолатда ҳам ижро этиши шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Талабномани олган Давлат, мабодо унинг қонунлари ана шундай вазиятларда имкон берса, тўловни кейинга қолдириши ёки уни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин, лекин у бу тўғрисида олдин Талабнома берувчи Давлатни хабардор қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур модданинг қоидалари, 2-модданинг қоидаларига қарамасдан, ҳар қандай турдаги ва номдаги солиққа тортишга нисбатан қўлланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва консуллик муассасалари хизматчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенциянинг ҳеч бир қоидаси дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва консуллик муассасалари ҳамда халқаро ташкилотларнинг доимий ваколатхоналари ходимларининг халқаро ҳуқуқ умумий нормаларига ёки махсус битимлар қоидаларига мувофиқ белгилаб қўйилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 4-модда қоидаларига қарамай, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ёки учинчи Давлатда бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг дипломатик ваколатхонаси, консуллик муассасаси ёки доимий ваколатхонасининг аъзолари бўлмиш жисмоний шахс агар жисмоний шахс юбораётган Давлатда бутун даромади ва капитал солиқ солинишида шу Давлат резиденти сингари мажбуриятли бўлса, ушбу Конвенция мақсадларида юборилаётган Давлат резиденти деб ҳисобланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Конвенция Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган учинчи Давлатнинг дипломатик ваколатхонаси, консуллик муассасаси ёки доимий ваколатхонаси аъзолари бўлган ўзларининг бутун даромадлари ва капитал солиққа тортилишига нисбатан бирон бир Аҳдлашувчи Давлатда шу Давлат резиденти сингари мажбуриятларга эга бўлмаган шахсларга ҳамда халқаро ташкилотлар, уларнинг органлари ёки уларнинг расмий шахсларига нисбатан қўлланилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Қўлланиш усули
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенцияни қўлланиш усулини белгилаб олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан биридаги мазкур Конвенцияда кўзда тутилган фойдаларни ундириш учун бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентлари, агар ваколатли органлар бунга рози бўлсалар, унинг резидент сифатидаги ваколатини, жумладан унга дахлдор бўлган даромад ёки капитал умумий суммасини ёки қийматини кўзда тутувчи ва ана шу бошқа Давлат солиқ маъмуриятидан бериладиган сертификатни ўз ичига олувчи сертификат шаклини тақдим этиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири ўзининг ички қонунларига мувофиқ, агар шу Давлатда вужудга келган ва олинган ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти амалга оширган даромаддан солиқ олиши мумкин бўлса ва агар мазкур Конвенция ушбу солиққа тортишни қисқартирса ёки озод қилса, у ҳолда солиққа тортишни қисқартириш ёки ундан озод қилиш вазифаси биринчи эслатилган Давлатга қоплаш йўли билан эмас, балки тегишли солиқни солмаслик йўли билан лекин бундай даромад дивидендларнинг манфаатдор эгаси солиқ ҳисоблангунга қадар солиққа тортишни қисқартириш ёки ундан озод қилиш учун ўз ҳуқуқини кўрсатиши шарти билан топширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Конвенциянинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар бири мазкур Конвенциянинг кучга кириши учун талаб қилинадиган зарур русум-қоидаларнинг тугаганлиги тўғрисида бир-бирларига маълум қилиши керак. Мазкур Конвенция айтиб ўтилган хабар олинган санадан кейинги иккинчи ойнинг биринчи кунидан кучга кириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Конвенция қоидалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Конвенция кучга кирган тақвимий йилдан кейинги йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин солиққа тортиладиган даромадлар манбаларидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) манбадан ундирилмайдиган даромад солиқларига ва Конвенция кучга кирган йилдан кейинги тақвимий йилнинг биринчи январи ва бундан кейинги санадан бошлаб ҳар қандай тақвимий йилга ёки ҳисобот даврига тегишли даромадларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) Конвенция кучга кирган йилдан кейинги йилнинг биринчи январи ёки бундан кейинги санадан бошлаб ҳар бир солиқ солинадиган воқеа учун бошқа солиқларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Франция Республикаси Ҳукумати билан Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи Ҳукумати ўртасида икки ёқлама солиқ солинишининг олдини олиш тўғрисидаги 1985 йил 4 октябрда имзоланган Конвенциянинг даромад солиқларига тегишли қоидалари, шунингдек 1967 йил 14 мартда имзоланган хат алмашишларнинг роялти солиғига тегишли қоидалари ва Франция Республикаси Ҳукумати билан СССР Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш тўғрисидаги 1970 йил 4 мартда имзоланган Битимнинг ҳаво ва денгиз транспортига тегишли қоидалари ва Франция Республикаси Ҳукумати билан СССР Ҳукумати ўртасида имзоланган ҳар қандай битим ёки шартномага киритилган бошқа ҳар қандай солиққа доир қоида мазкур Конвенция қоидалари биринчи марта кучга кирадиган санадан бошлаб Ўзбекистон ва Франция ўртасида ўз таъсирини тўхтатиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Конвенциянинг амал қилишини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция номаълум муддатгача ўз кучида қолади. Бироқ ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат Конвенциянинг амал қилишини Конвенция кучга кирган кундан кейин беш йил ўтгач бошланадиган ҳар қандай тақвимий йил тугагунча камида олти ой олдин дипломатик йўл орқали хабар бериб тўхтатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур ҳолатда Конвенциянинг амал қилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) денонсация ҳақида хабардор қилинган тақвимий йилдан кейин бевосита келадиган йилнинг биринчи январидан ёки ундан сўнгги санадан бошлаб олинадиган манбадан ундирилган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) денонсация ҳақида хабардор қилинган тақвимий йилдан кейин бевосита келадиган йилнинг биринчи январидан ёки бундан кейинги санадан бошланадиган ҳар қандай тақвимий йилга ёки ҳисобот даврига тааллуқли даромадга, яъни манбадан ундирилмайдиган, даромад солиғига нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) денонсация ҳақида хабардор қилинган тақвимий йилдан кейин бевосита келадиган йилнинг биринчи январида ёки бундан кейинги санада рўй берадиган шундай солиққа тортиладиган бошқа солиқларга нисбатан тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли тартибда ваколат берилган қуйидаги имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб мазкур Конвенцияни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Париж шаҳрида 1996 йил 22 апрелда икки нусхада, ҳар бир матн ўзбек ва француз тилларида тузилди, иккала матн ҳам бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОТОКОЛ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида даромадларга иккиёқлама солиққа тортилишини олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги ушбу Конвенцияни имзолаш пайтида қуйида имзо чекувчилар мазкур Конвенциянинг ажралмас қисми бўлган қуйидаги моддалар бўйича келишувга эришдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2-модда 3-бандининг а-кичик бандига нисбатани: иш ҳақидан солиқ олиш мазкур Конвенциянинг тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойдага ёки мустақил шахсий хизматлардан келадиган даромадга нисбатан қўлланиладиган қоидаларига мувофиқ вазиятга қараб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 6-моддага нисбатан: кўриниб турибдики, 2-бандда белгилаб берилганидек «кўчмас мулк» ибораси танлаш ҳуқуқини, сотиш ҳажми бўйича мажбуриятни ва шундай мол-мулк муносабати билан шунга ўхшаш ҳуқуқларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 7-моддага нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда мавжуд бўлган доимий муассаса орқали товарлар ва буюмларини сотса ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, ана шу доимий муассасанинг фойдаси мазкур корхона олган умумий сумма асосида эмас, балки ана шу доимий муассасанинг сотиш ва тадбиркорлик бўйича ҳақиқий фаолиятига тааллуқли рағбатлантиришлар асосидагина белгиланиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) контрактлар тузиш, айниқса корхона доимий муассасага эга бўлган Давлатда саноат, тижорат ёки илмий ускуналарни ёки биноларни тақдим этиш, таъминлаш, монтаж қилиш ёки қуриш ёхуд жамоат ишларини бажариш бўйича контрактлар тузиш пайтида бундай доимий муассасанинг фойдаси контракт тўла суммаси асосида эмас, балки унинг доимий муассаса томонидан самараси тарзда амалга ошириладиган қисми асосидагина белгиланиши керак. Корхонанинг амалдаги раҳбар идораси жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда олинган контрактнинг бир қисми бўйича олинган фойда шу Давлатда солиққа тортилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иқтисодий ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилотига аъзо бўлган учинчи Давлатлар билан битта ёки ундан кўпроқ битимлар, шартномалар ёки конвенциялар тузадиган бўлса Ўзбекистон дивидендлар, фоизлар ёки роялтилар манбаидан солиққа тортиш бўйича Конвенцияга кўра паст солиқ ставкаси (нуль ставкаси ҳам)га ёки солиққа тортишининг ушбу Конвенцияда кўзда тутилганидан кўра бир мунча чекланган соҳасида қўлланишига бўлган ҳуқуқини чеклаб олади. Бундай ҳолда шу тариқа келишиб олинган энг паст солиқ ставкалари ва уни қўлланишнинг энг чекланган соҳаси ана шу учинчи Давлатлар билан тузилган битимлар, шартномалар ёки конвенциялар вазиятга қараб кучга кирган санадан бошлаб мазкур Конвенцияга мувофиқ ўз-ўзидан қўлланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 10 ва 11-моддаларга нисбатан: Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган ва 2-модданинг 3-банди а I ёки II ёки b-кичик бандларида қайд этилган солиққа тортилмайдиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган дивидендлар ёки фоизларни оладиган инвестиция компанияси ёки фонд солиқ қисқартмаларининг ялпи миқдорини ёки солиққа тортишдан озод қилишларни илтимос қилишлари мумкин. Бу эса эгалари биринчи эслатилган Давлат резидентлари бўлган компания ёки фонддаги ҳуқуқларига мос келадиган ва ана шу резидентлар қўлида солиққа тортилиши лозим бўлган шундай даромадга тенг равишда ушбу Конвенцияда кўзда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 12-моддага нисбатан: техникавий ёрдам кўрсатганлик, жумладан илмий, геологик ёки техникавий тусдаги тадқиқотлар ёки изланишлар учун ёки ана шу тадқиқотларга тааллуқли инжиниринг, асосий чизмалар бўйича контрактлар учун, маслаҳат ёки назорат хизматлари учун, компенсация тарзида олинган тўловлар саноат, тижорат ёки илмий тажрибага тааллуқли ахборотлар учун, товон тарзида олинган тўловлар деб ҳисобланмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 24-модданинг 1-бандига нисбатан: кўриниб турубдики, Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентлари бўлган жисмоний шахс, юридик шахс, ширкат ёки уюшма бир хил вазиятларда шу Давлатнинг резидентлари бўлмаган жисмоний шахс, юридик шахс, ширкат ёки уюшма сифатида кўриб чиқилмайди. Ҳатто 3-модда 1-бандининг i-кичик банди қўлланганда бундай тузилмалар-юридик шахс, ширкат ёки уюшма ўзлари резидент бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатнинг миллий шахслари деб ҳисобланган тақдирда ҳам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Конвенция қоидалари тор капитализация ёки мазкур модда қоидаларини тўлдира ёки ўзгартира оладиган аслида ўхшаш бошқа қоидаларга нисбатан Франция солиқ кодекснинг 212-моддаси қоидаларини қўлланишда Францияга мутлақо тўсқинлик қилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Аҳдлашувчи ҳар бир Давлат ўзининг ички қонунларига мувофиқ ўз резидентларнинг даромадларини солиққа тортиш ҳуқуқини сақлаб олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резидентларнинг солиққа тортилиши бошқа Аҳдлашувчи Давлатга тааллуқли бўлиб, лекин шу Давлатда солиққа тортиш базасида эътиборга олинмайди. Агар бундай солиқ тўлашдан икки томонлама озод қилиш кўриб чиқилаётган даромадни турлича талқин қилиш натижаси бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. а) Компания ёки Ўзбекистон резиденти бўлган ва компаниянинг камида 10 фоизи Франция резиденти ёки резидентларига тааллуқли бўлган ёки улар томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинадиган бошқа солиққа тортилувчи тузилма даромади ёки фойдасидан солиқни ҳисоблаганда қуйидагиларга рухсат этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) компания ёки бошқа бирлашманинг тадбиркорлик фаолияти мақсадларида амалга оширилаётган фоизлар ёки роялтилар бўйича ушлаб олишга (улар банкка ёки бошқа шахсга тўланганидан қатъи назар ва ссуда даврига қарамай), лекин бундай ушлаб қолиш тўловчи билан ушбу даромаднинг ҳақиқий эгаси ўртасида алоҳида муносабатлар бўлмаганда даромаднинг келишиш мумкин бўлган суммасидан ошадиган даражада амалга оширилмаслиги лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) амалдаги иш ҳақидан, маошдан ва шахсий хизматлар учун бошқа тақдирлаш пулидан ва компания ёки бошқа тузилма тўлайдиган ҳамда унинг тадбиркорлик фаолияти мақсадларида амалга ошириладиган ҳар қандай бошқа тўловлардан ушлаб қолишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) а-кичик бандининг қоидалари ҳар қандай фоизларга, роялтиларга, маошларга, иш ҳақига ва шахсий хизматлар учун бошқа мукофот пулларига ва Франция корхонасининг доимий муассасаси ёки Франция резидентининг доимий базаси амалга оширган бошқа ҳар қандай тўловларга нисбатан қўлланилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли тартибда ваколат берилган қуйидаги имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб, мазкур Протоколни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Париж шаҳрида 1996 йил 22 апрелда икки асл нусхада тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)