Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
1996 йил 22 апрелда Париж шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги Конвенция;
1999 йил 17 июнда Оттава шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Канада Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги Конвенция.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов, ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов Ўзбекистон Республикасининг мазкур ҳужжатларда назарда тутилган мажбуриятлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 7 июль,
332-сон