Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2019 03.06.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2678
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 03.06.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2678
Кучга кириш санаси
08.06.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2019
Ҳужжат 08.06.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 3 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2678]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 январдаги ПҚ-1914-сон «Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 21 июндаги 13/7-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2000 йил 5 июлдаги 12/1-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида»ги низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1253, 2003 йил 3 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 13-14-сон);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 23 августдаги 20/1-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2000 йил 5 июлдаги 12/1-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани мамлакат ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисидаги» Бошқарув қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1253-1, 2003 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 17-18-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 16 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12/6-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/6-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 20 мартдаги ПФ-1979-сонли «Жисмоний шахсларнинг нақд хорижий валютани олиб келиши ва олиб чиқиб кетишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2013 йил 30 январдаги ПҚ-1914-сонли «Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ жисмоний шахслар-резидентларга 5000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан ошган нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) рухсатнома бериш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жисмоний шахслар-резидентлар томонидан 5000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан ошган нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун Марказий банкининг рухсатномаси (бундан буён матнда рухсатнома деб юритилади) олиниши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жисмоний шахслар-резидентларга рухсатномалар қуйидаги мақсадлар учун берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари асосида ҳукумат делегациялари таркибида хорижий давлатларга чиқиш учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хорижий давлатларда доимий яшаш мақсадида хорижий давлатларга чиқиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хизмат сафари юзасидан хорижий давлатларга чиқиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) таълим олиш мақсадида хорижий давлатларга чиқиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) бошқа мақсадлар учун (сайёҳлик сафарлари, даволаниш, қариндошларни кўриб-келиш, спорт мусобақалари ва ҳ.к.).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жисмоний шахслар-резидентлар рухсатнома олиш учун Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда ариза;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда паспорт нусхаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт серияси, рақами ва берилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт берган орган номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома белгиси (агар талаб қилинса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатга чиқиш визаси (агар виза режими белгиланган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги белги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома нусхаси (агар талаб қилинса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) нақд хорижий валютанинг келиб чиқиш манбасини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг асл нусхалари кўрсатилган ҳолда уларнинг нусхалари (ваколатли банкнинг ҳисобварақлар ва омонатлардаги хорижий валюта олинганлиги тўғрисидаги маълумотномаси ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) хизмат сафарига юборилаётган шахслар учун — хорижга хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқнинг, таклиф этаётган тараф хатларининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ҳукумат делегациялари таркибида хорижга бораётган шахслар учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) хорижга чиқиш мақсадини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар — агар мавжуд бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жисмоний шахслар-резидентларнинг аризаларини кўриб чиқиш ва уларга рухсатномаларни бериш ёки рухсатномалар беришни рад этиш ариза келиб тушган санадан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказий банк томонидан рухсатномалар беришда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жисмоний шахслар-резидентлар мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган мақсадларда чет элга чиқаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жисмоний шахслар-резидентлар томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича тўлиқ тақдим этилганлиги асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жисмоний шахс-резидент томонидан мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда Марказий банк рухсатнома беришни рад этади ва бу ҳақда жисмоний шахс-резидентга ёзма равишда жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлганда, Марказий банк томонидан Нақд чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш қоидаларининг (рўйхат рақами 957, 2000 йил 17 август) 3а-иловасида келтирилган 09006-1 шакл бўйича рухсатнома расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатнома Марказий банк раисининг валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича масъул ўринбосари томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Рухсатнома икки нусхада расмийлаштирилади, биринчи нусхаси жисмоний шахс-резидентга берилади, иккинчи нусхаси Марказий банкда қолдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Рухсатнома жисмоний шахслар-резидентлар томонидан божхона органларига топширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Рухсатнома берилган санадан бошлаб уч ой давомида ҳақиқий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига

‎‎АРИЗА

‎Мен___________________________________________________________________
‎ (фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎
‎________________________________________________________________________
‎(паспорт серияси рақами, берилган санаси ва берган орган номи)

‎‎_______________________________________________га чиқишим муносабати билан

‎‎(давлат номи, шаҳар)

‎‎________________________________________________________________________
‎ (хорижий валюта тури, миқдори (рақам ва сўз билан)

‎‎________________________________________________________________________ миқдоридаги нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга рухсат беришингизни сурайман.

‎‎Хорижий давлатга чиқишдан мақсад (асос)_____________________________________
‎________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
‎‎Кетиш санаси: 20__йил «____»____________.

‎Келиш санаси: 20__йил «____»____________.

‎‎_________________

‎‎Ф.И.О.

‎‎(имзо)

‎‎20__йил «____»____________.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 22-сон, 296-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 10/17/2678-1/0415-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2678-2/0878-сон)