Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2018 30.01.2013 йилдаги ПҚ-1914-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирдан-бир қонуний тўлов воситаси бўлмиш миллий валютанинг мақомини янада мустаҳкамлаш, нақд хорижий валютанинг муомала доирасини тартибга солиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларни сўзсиз бажариш, шунингдек валюта алмаштириш операцияларини амалга ошириш механизмини такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларининг 2013 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг резидентлари — жисмоний шахсларга ваколатли банклар томонидан хорижий валютани халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда нақдсиз шаклда сотиш механизмини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари — жисмоний шахсларга нақдсиз хорижий валютани сотиш ваколатли банклар ва уларнинг филиаллари биноларида қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг резиденти — жисмоний шахс ваколатли банкда ўрнатилган тартибда халқаро тўлов картасини очади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг резиденти — жисмоний шахс хорижий валютани сотиб олиш учун ваколатли банкка шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, яшаш гувоҳномаси ёки ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий билет)ни, шунингдек валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш учун депозит ҳисобида миллий валютадаги зарур пул маблағлари мавжуд бўлган шахсий пластик банк картасини тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли банк шахсий пластик банк картасида миллий валютадаги пул маблағлари етарли эканлигини текширади, хорижий валютани операция амалга оширилган куни белгиланган айирбошлаш курси бўйича халқаро тўлов картасига ўтказади ҳамда жисмоний шахсга хорижий валютани сотиб олганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги маълумотномани беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари — жисмоний шахслардан ва норезидентлардан хорижий валютани сотиб олиш ваколатли банклар томонидан, қоида тариқасида, ваколатли банклар ва уларнинг филиаллари биноларида, аэропортларда, темир йўл вокзалларида, меҳмонхоналарда, ички ишлар органларининг кириш, чиқиш ва фуқароликни белгилаш бошқармалари (бўлимлари)да, шунингдек божхона постларида жойлашган айирбошлаш шохобчалари орқали чекланмаган миқдорда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хорижий валютани жисмоний шахслардан сотиб олиш ва уларга сотиш тартиби ҳамда айирбошлаш шохобчалари тўғрисидаги Низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Илова рус тилидаги матнда берилган (Ўз Р ҚТ, 2013 йил 5-сон, 53-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом 2013 йил 1 февралдан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ваколатли банклар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валюта айирбошлаш операциялари билан шуғулланувчи банкларнинг тегишли бўлинмаларида аҳолига тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш учун лозим бўлган шарт-шароитлар яратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан хорижий валютани сотиб олиш ва уларга сотиш тартиби ҳамда механизми тўғрисида аҳолини кенг кўламда ва тўлиқ хабардор қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Адлия вазирлиги Ўзбекистон банклари уюшмаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқ ҳолга келтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 30 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ–1914-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 66-модда)