Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувиНИНГ
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР — РЕЗИДЕНТЛАРГА НАҚД ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАНИ МАМЛАКАТ ҲУДУДИДАН ТАШҚАРИГА ОЛИБ ЧИҚИШГА РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИНГ ЯНГИ ТАҲРИРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ» ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 9 сентябрда 1253-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/6-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2678, 03.06.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида» Қонунининг 7-банди, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» Қонунининг 40-банди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 353-сонли «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларини эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2000 йил 3 июлдаги 12/1-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани мамлакат ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида Низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисидаги» Бошқарув қарори (2003 йил 3 июлдаги рўйхат рақами 1253)га ўзгартиришлар иловага* мувофиқ киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг, 10 кундан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 23 август,
20/1-сон
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 17-18-сон)