12.03.2015 йилдаги 244-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти Арносой тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни 22-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 553-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларнинг вақтинча иш ҳақи олиши ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, Марказ томонидан «ишсиз» деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, ишсизлар ўртасида боқимандаликнинг олдини олиш, биринчи маротаба иш қидираётган ҳамда касби бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборатномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасига асосан туманда 2015 йил давомида ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иловада кўрсатилган корхона, муассаса ва ташкилотларда амалга оширилиши тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (М. Жуманов)га иш қидираётган ва ишсиз шахслар таркиби ва сонини ҳисобга олган ҳолда ишчи кучига бўлган талаб ва таклифларни таҳлил қилиш асосида аҳолини иш билан таъминлаш минтақавий дастурининг махсус бўлимига киритиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва туман ҳокимлигига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомнинг 23-бандига мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларнинг ҳақ тўланадиган жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кун муддатда марказга ёзма равишда хабар қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган, меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларга иш ҳақи тўлаш харажатлари тўлиқ иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (М. Жуманов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Н. Исанов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Ф. САЛОХИДДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Арнасой т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 12 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
244-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2015 йил 12 мартдаги 244-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштирадиган корхона ва ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Иш турлари ва мазмуни

Корхона ва ташкилотлар

1.

Маҳалла ва қишлоқ йиғинлари ҳудудлари ва дам олиш масканлари, корхоналарда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш

Туман ободонлаштириш бошқармаси

2.

Ижтимоий таъминот соҳасидаги ишлар, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш ишлари

Туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

3.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ишлар, касалхоналарда ва бошқа тиббий муассасалардаги беморларга қараш ишлари

Туман тиббиёт бирлашмаси

4.

Халқ таьлими тизимидаги ишлар, умумтаълим муассасалари ўқувчиларига хизмат кўрсатиш ишлари

Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, Арнасой Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

5.

Мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари (мева-сабзавот маҳсулотларини йиғиштириш, пахта териш, ўташ, озуқа тайёрлаш, мол боқиш ва бошқалар), агросаноат комплексидаги мавсумий ишлар, пахтани чопиқ қилиш ва терим ишлари, мол боқиш ва бошқа мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиштириш ишлари

Арнасой туман Сув истеьмолчилар уюшмаси, фермер хўжаликлари

6.

Мавжуд техникаларни таъмирлаш ишларига ёрдам бериш

Агротехсервис МЧЖ