29.09.2014 йилдаги 148/23-сон
ONLINE TRANSLATE
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Ургут тумани Кенгашининг қарори, 29.09.2014 йилдаги 148/23-сон
Кучга кириш санаси
29.09.2014
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари Самарқанд вилояти Ургут тумани Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ургут тумани ҳудудидаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мос келмайдиган номларини ўзгартириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси томонидан 2013 йилнинг 1 январь ҳолатига тайёрланган маълумотлар бўйича амалга оширилган хатлов натижасига кўра туман ҳудудида номлари «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси талабларига мос келмайдиган маъмурий-ҳудудий бирликлар аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, туманда 13 та маҳалла фуқаролар йиғини номлари Қонунга, 31 та кўчаларнинг номлари миллий ғоя ва менталитетимизга мос келмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг таклифларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон, 448-модда) асосан халқ депутатлари Ургут туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига мос келмайдиган объектларнинг номларини ўзгартириш юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинлари, ташкилот ва муассасаларнинг таклифлари асосида номлари «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига мос келмайдиган маҳалла фуқаролар йиғинлари, кўчалар рўйхати 1-2-иловаларга*, номлари ўзгармайдиган географик объектлар рўйхати 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1—3-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман ички ишлар бўлими (А. Ҳошимов), туман «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (О. Ҳошимов) ҳамда тегишли қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари бир ойлик муддат ичида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ аҳоли пунктлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, кўчаларнинг қайта номланиши муносабати билан амалга оширилиши лозим бўлган барча (географик ном кўрсаткичларини алмаштириш, фуқаролар паспортларига, муассаса, корхона ва ташкилотларнинг муҳр ва штамплари ҳамда иш қоғозларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ва бошқалар) ишларнинг қисқа муддатларда сифатли бажарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман статистика бўлими (Д. Турсунқулов) 2 ҳафта муддатда номлари қонун талабларига мос келмайдиган кўчалар, қишлоқ аҳоли пунктлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг статистик кўрсаткичларига белгиланган тартибда зарурий ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан халқ депутатлари туман Кенгашининг 2013 йил 30 декабрдаги 126/19-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари доимий комиссияси (И. Шарипов)га юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Х. ОҚБЎТАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ургут т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 29 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
148/23-сон