Ҳужжат кучини йўқотган 18.12.2023 29.03.2002 йилдаги 106-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 18.12.2023
Ҳужжат 29.03.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР, ПЕНСИОНЕРЛАР ВА НОГИРОНЛАРГА ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 24 январдаги 30-сон қарори билан тасдиқланган «Қарияларни қадрлаш йили» давлат дастурининг 3.9-бандини бажариш ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига ижтимоий таъминот бўлимлари орқали, меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларни, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш йўли билан, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатишга жалб этиш топширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатишга ижтимоий таъминот бўлимлари орқали жалб этиладиган ишсиз фуқароларга иш ҳақи тўлаш (шу жумладан ижтимоий суғуртага ажратмалар) билан боғлиқ харажатларни маблағ билан таъминлаш Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ишсиз фуқароларни ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатишга жалб этиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар, унда бир нафар ходим ҳисобига хизмат кўрсатиш нормативларини белгилаш, жалб этиладиган ишсиз фуқароларни уларнинг муайян контингентга хизмат кўрсатишга яроқлилиги ва хоҳишини ҳисобга олган ҳолда комиссион йўл билан танлаш, ушбу ишларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш тартиби, шунингдек ижтимоий хизмат кўрсатишнинг тўлиқлиги ва сифатини самарали назорат қилиш механизми назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 40-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини ошириш тўғрисида» 2000 йил 29 июлдаги 288-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 29 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 29 мартдаги 106-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарорига киритиладиган қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 19 июлдаги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V қисм қуйидаги 26-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«26. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган, меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларга иш ҳақи тўлаш харажатлари тўлиқ Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-банд 27-банд деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг намунавий рўйхати»даги (Низомга 2-илова) «Иш мазмуни»нинг 4-банди «ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш ишлари» сўзлари билан тўлдирилсин.