Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 24.01.2002 йилдаги 30-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҚАРИЯЛАРНИ ҚАДРЛАШ ЙИЛИ» ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кекса фуқароларга давлат ва жамият томонидан диққат-эътибор, ғамхўрлик кўрсатишни ошириш ҳамда уларни ижтимоий муҳофаза қилишни, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида ва 2002 йил Ўзбекистон Республикасида «Қарияларни қадрлаш йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Қарияларни қадрлаш йили» давлат дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Дастур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кексаларни қадрлашдан иборат халқимизга хос асрий анъаналарни, оилаларда тинчлик ва тотувлик, жамиятда барқарорлик муҳитини шакллантиришга уларнинг қўшаётган муносиб ҳиссасини ёритиш ва тарғиб қилишда, улардан тарбиявий мақсадларда фойдаланишда оила, маҳалла, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ролини оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кексаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг пенсия таъминотини такомиллаштириш, тиббий, санаторий-курорт, коммунал-маиший ва транспорт хизматлари кўрсатишни яхшилаш борасидаги чора-тадбирларни янада кучайтиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар, уруш қатнашчилари ва ногиронлари тўғрисида ғамхўрликни кучайтиришга, уларнинг дори-дармонлар ва ижтимоий хизмат кўрсатиш билан таъминланиши даражасини оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятни тубдан ўзгартиришда, соғлом авлодни тарбиялашда, бой касбий ва ҳаётий тажрибанинг, эзгу анъаналар ҳамда маданий қадриятларнинг узвийлигида ва уларни ёшларга етказишда кексаларнинг фаол иштирок этишларини таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар ва ёшларни ота-оналар ҳамда кексаларни иззат-ҳурмат қилиш, қадрлаш ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилиш руҳида тарбиялаш ва таълим бериш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Қарияларни қадрлаш йили» давлат дастурининг иловада назарда тутилган тадбирлари республика бюджети ва маҳаллий бюджетларда тасдиқланган аниқ манбалар, бажарувчиларнинг маблағлари билан таъминланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар, идоралар, хўжалик тузилмалари, Ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар ва жамоат ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Давлат дастурининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, кекса авлодга ғамхўрлик ва эътиборни кучайтиришни таъминлайдиган чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва компаниялар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қарияларни қадрлаш йили» давлат дастури амалга оширилишини ўз мажлисларида манфаатдор органлар ва тузилмаларни жалб этган ҳолда ҳар чоракда кўриб чиқсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 344-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5, 6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 344-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат матбуот қўмитаси, «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, республика оммавий ахборот воситалари «Қарияларни қадрлаш йили» давлат дастурида назарда тутилаётган чора-тадбирларнинг роли ва аҳамияти кенг тушунтирилишини, уларнинг турли даражаларда амалга оширилиши ва натижалари ёритилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 24 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 20-модда; 2004 й., 30-сон, 344-модда)