14.03.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Нидерландия Қироллиги Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Ўзаро сармоя қўйишни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Нидерландия Қироллиги Ҳукумати, қуйида «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий муносабатларни хусусан бир Аҳдлашувчи Томон фуқаролари сармояларини бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига қўйиш йўли билан кенгайтириш ва чуқурлаштиришни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сармоя қўйиш тартибининг имконларини беришга келишиш сармоя ва технологиянинг кўплаб келишини кучайтиришини ва Аҳдлашувчи Томонларнинг иқтисодий ривожланишига ёрдам беришини ҳамда сармоянинг адолатли ва тенг тартиби маъқуллигини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг мақсадлари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «сармоя» атамаси мулкнинг ҳар қандай турини билдиради ва хусусан, лекин истисно тариқасида эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) ҳаракатдаги ва ҳаракатда бўлмаган мулк, ҳамда ҳар қандай бошқа мулк, мулкнинг ҳар қандай турига нисбатан эгалик ҳуқуқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) акциялар, облигациялар ҳамда ширкатлар ва қўшма корхоналарда иштирок этишнинг бошқа формалари бўйича олинган ҳуқуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III) пул маблағлари, иқтисодий қийматга эга бўлган бошқа мулк ёки ҳар қандай фаолият бўйича талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV) интеллектуал эгалик ҳуқуқи, техник жараёнлар, гудвилл ва ноу-хау;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V) табиий ресурслар разведкаси, ишлаб чиқиш, қазиб чиқариш ва фойдаланиш ҳуқуқини ўз ичига олувчи жамият қонунлари томонидан ёки контрактларга мувофиқ берилган ҳуқуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «фуқаро» атамаси Аҳдлашувчи Томонларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролиги бўлган жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги бўйича ўз статусини олган юридик шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III) жисмоний шахслар (I) ёки юридик шахслар (II) томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинадиган, Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига номувофиқ тузилган юридик шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «ҳудуд» атамаси, Давлатнинг денгиз бўйига туташ бўлган денгиз зонасини ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ Давлатнинг ўз суверен ҳуқуқларини ва юрисдикциясини амалга оширадиган зоналарини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ўз қонун-қоидалари доирасида ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқароларининг сармоя қўйишини ҳимоя қилиш йўли билан иқтисодий ҳамкорликни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз қонун-қоидалари берган ҳуқуқига мувофиқ шундай сармоя қўйилишига йўл қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқароларининг қўйилган сармояларига тенг ва адолатли тартибни таъминлайди ва бу қўйилган сармояларнинг амал қилиши, бошқаруви, қўлланилиши, фойдаланилиши ёки жойлаштирилишига нисбатан асосланмаган ёки дискриминацион чораларни қўлламайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бундай қўйилган сармояларга тўлиқ жисмоний хавфсизлик ва ҳимоя қилиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хусусан, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бундай сармоялар қўйиш тартибини берадики, у ўзининг фуқаролари ёки учинчи давлатлар фуқароларининг қўйилган сармояларига берилган қулайликлардан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар Аҳдлашувчи Томон божхона иттифоқлари, иқтисодий иттифоқлар, валюта иттифоқлари ёки шунга ўхшаш ташкилотлар тузиш ҳақидаги битимлар шартлари бўйича ҳар қандай учинчи давлат фуқароларига имтиёзлар берган бўлса, бу Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқаросига бу имтиёзларни қўллашга мажбур эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқароларининг қўйилган сармояларига нисбатан вужудга келиши мумкин бўлган ҳар қандай мажбуриятларга риоя қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар, ҳар қайси Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги қоидалари ёки ушбу Битимга қўшимча равишда тузилган халқаро ҳуқуқ билан боғлиқ мажбуриятлар, умумий ёки махсус характерли моддани ўз ичига олиб, бошқа Аҳдлашувчи Давлат фуқароларига сармоя қўйиш тартибига ушбу Битимда берилганидан кўпроқ қулайлик яратса, бу модда устунлик хусусиятига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон солиқлар, йиғимлар, хизматлар учун тўловлар, солиқ қисқартиришлар ва истисноларга нисбатан, унинг ҳудудида иқтисодий фаолиятнинг ҳар қандай тури билан машғул бўлган бошқа Аҳдлашувчи Давлат фуқароларига, худди шундай шартларда ўз фуқароларига ёки учинчи давлатлар фуқароларига берган қулайликлардан кам бўлмаган шароит яратади. Аммо, Томонлар берган ҳар қандай махсус солиқ имтиёзлари ҳисобга олинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) икки томонлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) божхона ёки иқтисодий иттифоқ ёки шунга ўхшаш ташкилотда қатнашиш натижасида; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) учинчи давлатлар билан ўзаро бериладиган имтиёзлар асосида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар сармоя қўйишга нисбатан тўловларни эркин ўтказишни кафолатлайди. Ўтказишлар эркин муомаладаги пул билан чеклашларсиз ва кечикишсиз амалга оширилади. Бундай ўтказишлар жумладан қуйидагиларни ўз ичига олади, лекин истисно тариқасида эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) фойда, фоизлар, диведендлар ва бошқа жорий даромад;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) зарур фондлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) хом ашё ва керакли материаллар, ярим фабрикатлар ёки тайёр маҳсулот олиш учун, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) сармоя қўйиш кетма-кетлигини сақлаш мақсадида омонатларнинг кўчирилиши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) сармоя қўйиш учун зарур қўшимча фондлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) қарз бериш бўйича тўловлар фондлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) роялти ёки хизматлар учун тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) жисмоний шахслар иш ҳақи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) сармоя қўйишни сотишдан ёки тугатилишидан олинган даромадлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқаросининг сармоя қўйишларига нисбатан ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита бузувчи чораларни, агар улар қуйидагилар билан боғлиқ бўлмаса, қўлламайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) жамият манфаатлари ва қонунчиликка мувофиқ қўлланиладиган чоралар билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) дискриминацион характерга эга бўлмаган ёки бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг қилган ҳаракатларига жавобан қабул қилинган чоралар билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) адолатли бадалга қарши қаратилган чоралар билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай компенсация сармоя қўйишга келтирилган зиённинг ҳақиқий қийматини акс эттириши ва тўловни амалга ошириш вақтигача нормал тижорат ставкалари бўйича фоизларини ўз ичига олиши, сармоя қўйишни амалга оширган Томоннинг валютасида ёки сармоя қўйишни амалга оширган давлатнинг фуқароларига мақбул бўлган эркин муомаладаги валютада кечикишларсиз эркин ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томон фуқароларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қўйилган сармояларига уруш ёки бошқа ҳарбий тўқнашув, революция, фавқулодда вазият, ғалаён, исён, қўзғолон натижасида етказилган зиён учун Аҳдлашувчи Томон ўзининг фуқароларига ёки учинчи Давлат фуқароларига берадигандан кам бўлмаган товон пули, реституция ёки зарарни қоплашнинг имкони берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бир Аҳдлашувчи Томон фуқаросининг қўйган сармояси тижорий бўлмаган хавфга қарши суғурта қилинган бўлса ёки аксинча, бундай сармоя қўйишларга нисбатан қонун, қоидалар билан ўрнатилган системага мувофиқ компенсация тўловларини кўпайтирса, кўрсатилган фуқаронинг ҳуқуқлари бўйича Аҳдлашувчи Томонлардан бири кўрсатган суғуртачи ёки қайта суғурта қилувчи ёки муассасанинг бундай суғурта шартларини бажаришда ёки бошқа ҳар қандай тўланган компенсацияга мувофиқ ҳар қандай суброгацияси бошқа Аҳдлашувчи Томондан эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қайси Аҳдлашувчи Томон ушбу билан бир Аҳдлашувчи Томон билан бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқароси ўртасида кўрсатилган фуқаронинг биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қўйилган сармояси 6ўййча кели6 чиқадиган ҳар қандай қонуний низони Вашингтонда 1965 йил 18 мартдан имзолаш учун очиқ бўлган давлатлар ва бошқа давлатлар фуқаролари ўртасида сармоя қўйиш билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш бўйича Конвенцияга мувофиқ сармоя қўйиш билан боғлиқ низоларни яратиш ёки суд йўли билан ҳал қилиш бўйича халқаро марказда кўриб чиқиш таклифига розилк билдиради. Низо пайдо бўлгунча қадар бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқаролари томонидан назорат қилинган бир Аҳдлашувчи Томоннинг субъекти бўлган юридик шахс Конвенциянинг 25 (2) (b)-моддасига мувофиқ Конвенция мақсадларини бажаришда бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқароси эга бўлган ҳуқуқларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг қоидалари унинг кучга кириш вақтидан бошлаб, ушбу вақтдан олдин амалга оширилган сармоя қўйишга ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Томонга ушбу Битимнинг шарҳланиши ёки қўлланиши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масала бўйича маслаҳатлар ўтказилишини таклиф қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа Томон таклифга хайрихоҳлик муносабатида бўлади ва бундай маслаҳатлашувлар учун тегишли имкониятлар яратиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Дипломатик музокаралар йўли билан ҳал этиш мумкин бўлмаган Аҳдлашувчи Томонларнинг мазкур Битимни шарҳлаш ёки қўллашдаги ҳар қандай низолари, агар Томонлар бошқа ҳақида келишмаган бўлсалар, ҳар қайси Томоннинг илтимосига кўра кўриб чиқиш учун уч аъзодан иборат бўлган ҳакамлик судига тақдим этилади. Ҳар бир Томон биттадан ҳакам тайинлайди ва шу йўсинда тайинланган бу икки ҳакам биргаликда ҳеч қайси Томоннинг фуқароси бўлмаган учинчи ҳакамни ўзларининг раислари қилиб сайлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар Томонлардан бири ўз ҳакамини тайинлай олмаса ва буни бошқа Томон мурожаатидан кейин икки ой давомида қилмаса, сўнгги Томон халқаро Суд Президентига зарур тайинловни амалга ошириши учун мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар икки ҳакам улар тайинланганидан сўнг икки ой давомида учинчи ҳакам танлови муносабати билан келиша олмасалар, Томонлардан ҳар бири халқаро Суд Президентига зарур тайинловни амалга ошириши учун мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар, ушбу модданинг 2 ва 3-қисмларида қайд этилган ҳолларда, халқаро Суд Президенти вазифасини бажаришдан четлатилган ёки Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, Вице-Президент зарур тайинловни амалга ошириш учун таклиф этилади. Агар Вице-президент вазифасини амалга оширишдан четлатилган ёки Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, суд аъзоларининг энг каттаси ва ҳеч бир Томоннинг фуқароси бўлмагани ушбу вазифани бажариш учун таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Суд қонунга ҳурмат асосида қарор чиқаради. Қарор чиқаришдан аввал суд ўз ишининг ҳар қайси босқичида Томонларга баҳсни дўстлик йўли билан ҳал қилишни таклиф этиши мумкин. Агар Томонлар шундай қарор қилсалар, аввалги қоидалар баҳснинг ҳал этилишига тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар Томонлар бошқача келишиб олмасалар, суд мустақил равишда ўз тартибини ўрнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Суд ўз қарорларини кўпчилик овоз билан қабул қилади. Бу қарор Томонлар учун сўнгги ва мажбурий бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нидерландия Қироллигига нисбатан ушбу Битим Европадаги Қиролликка, Нидерландия Антиллари ва Арубага агар 14-модданинг биринчи қисмида кўзда тутилган нотификацияда бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлатларида зарур конституцион талаблар бажарилганлиги тўғрисида бир-бирларига ёзма равишда маълум қилган вақтдан кейинги келган ойнинг биринчи кунидан кучга киради ва 15 йил мобайнида кучда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири Битимнинг ҳаракат қилиши тугаганлиги ҳақидаги нотани унинг ҳаракати тугашидан олти ой аввал бермаса, ушбу Битим автоматик равишда ўн йилга узайтирилади, бунда ҳар бир Аҳдлашувчи Томон Битимнинг ҳаракатини унинг муддати тугашидан олти ой олдин маълум қилиш йўли билан тугатиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимнинг муддати тугашидан аввал қўйилган сармояларга нисбатан қайд этилган моддалар ўша муддатдан кейинги 15 йил давомида кучда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 2-қисмида қайд этилган муддатга нисбатан, Нидерландия Қироллиги Ҳукуматига ушбу Битимнинг ҳаракатини Қиролликнинг ҳар қайси қисми учун тўхтатиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг тасдиқлаш учун, қуйидаги имзо чекувчилар, тегишли ҳуқуққа эга бўлиб ушбу Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 14 март куни Тошкент шаҳрида икки нусхада, ҳар бири ўзбек, голланд ва инглиз тилларида имзоланди, учала матн бир хил кучга эга. Шарҳлашда тафовут туғилса, инглиз тилидаги матн асосий бўлиб ҳисобланади.

(имзолар)