06.11.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Мальдив Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзларининг тегишли ҳудудлариаро ва ҳудудларидан ташқарида ҳаво қатновлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Мальдив Республикаси Ҳукумати, бундан буён «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси Конвенциясининг қатнашчилари бўлгани ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида мунтазам ҳаво қатновларини йўлга қўйиш мақсадида Битим тузиш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг қўлланилиши ва изоҳлари мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «Конвенция» атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва ўша Конвенциянинг 90-моддасига биноан қабул қилинган ҳар қандай Иловани ва 90 ва 94-моддаларга биноан Конвенцияга ёки унинг Иловаларига киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «авиация маъмурлари» атамаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига нисбатан — Фуқаро авиациясининг Бош директорини ёки ҳозирги вақтда юқорида айтиб ўтилган Бош директор бажарадиган ёки шунга ўхшаш ишларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади ва Мальдив Республикаси Ҳукуматига нисбатан — Транспорт ва Алоқа вазирлигининг Фуқаро авиацияси бошқармасини ёки ҳозирги вақтда юқорида айтиб ўтилган бошқарма бажарадиган ёки шунга ўхшаш ишларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «тайинланган авиакорхона» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон Жадвалда кўрсатилган йўналишлар бўйича келишилган йўллардан фойдаланиш мақсадида ушбу Битимнинг 3-моддаси (Тайинлаш ва парвозларга рухсат бериш)га мувофиқ тайинланган бир ёки бир нечта авиация корхонасини англатади ва бундай тайинлаш тўғрисида биринчи Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «ҳудуд» атамаси Аҳдлашувчи Томонга нисбатан ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг мустақиллиги, суверенитети, ҳимояси ва мандати остидаги ер майдонларини ва ички сувларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) «тариф» атамаси агентлик шартларни ва бошқа ёрдамчи қийматларни ўз ичига олгани ҳолда йўловчилар, йўловчилар юки ва юкларни ташиш учун сарфланган қийматни ҳамда бу қийматлар қўлланиладиган қоидаларни англатади, бироқ почта ташиш қиймати ва шартлари бунга кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «ҳаво қатнови», «халқаро ҳаво қатнови», «авиакорхона» ва «нотижорий мақсадларда тўхташ» атамалари Конвенциянинг 96-моддасида улар учун кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «келишилган йўллар» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимда белгиланган ҳуқуқларни бериши орқали йўлга қўйилган f-бандида кўрсатилган ҳар қандай ҳаво қатновларини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «белгиланган йўналишлар» атамаси ушбу Битимнинг Иловасида белгиланган ҳар қандай йўналишларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «ҳажм» атамаси ҳаво кемасига нисбатан бирор йўналишда ёки йўналишнинг бир қисмида ҳаво кемаси қабул қилиб олиши мумкин бўлган тижорий юклашни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) «ҳажм» атамаси келишилган йўлларга нисбатан ушбу ҳаво йўлидан фойдаланилаётган ҳаво кемасининг ҳажми маълум вақт ичида белгиланган йўналиш ёки йўналишнинг бир қисмида шундай ҳаво кемаси томонидан амалга ошириладиган парвозларнинг такрорийлигига кўпайтирилганини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
k) «тайёрагоҳ йиғимлари» авиакорхоналардан ҳаво кемалари, ундаги экипаж ва йўловчилар тайёрагоҳ ва аэронавигация воситалари ва шу сингари бошқа хизматлар ва воситалар билан таъминланиши учун ундириладиган тўловларни англатади; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
l) «ушбу Битимга Илова» атамаси ушбу Битимга илова қилинган йўналишлар жадвалини ёки ушбу Битим 17-моддаси (Битимни ўзгартириш)нинг қоидаларига мувофиқ киритилган ўзгартиришларни англатади. Илова ушбу Битимнинг ажралмас қисмини ташкил қилади ва ушбу Битимнинг барча изоҳлари Иловага қилинган изоҳларни ўз ичига олади, агарда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳуқуқларни бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимнинг Иловасида белгиланган йўналишларда халқаро ҳаво қатновларни йўлга қўйиш ва улардан фойдаланиш мақсадида ушбу Битимда кўрсатилган ҳуқуқларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг қоидаларига биноан ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхона ҳаво қатновларини йўлга қўйиш мақсадида қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида нотижорий мақсадларда қўниш; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) келишилган йўллардан фойдаланиш чоғида халқаро йўналишлар бўйича келаётган ёки кетаётган йўловчилар, йўловчилар юки, юк ва почтани олиш ёки тушириш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида қўниш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим 3-моддасининг (Тайинлаш ва парвозга рухсат бериш) қоидаларига мувофиқ тайинланган авиакорхоналардан ташқари, ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхоналари ушбу модданинг а ва b-6андларида айтиб ўтилган ҳуқуқлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модда 2-бандининг ҳеч қайси бир қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи бир манзилга ташиш учун йўловчилар, йўловчилар юки, юк ва почтани олиш ҳуқуқини беради деб қаралмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бирор бир ҳарбий можаро, сиёсий ғалаён ёки фавқулодда ва одатдан ташқари ҳолатлар натижасида бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ўзининг одатдаги йўналишлари бўйича парвозни амалга ошириш имкониятига эга бўлмаса, бошқа Аҳдлашувчи Томон бу йўналишларни вақтинча ўзгартириш йўли билан, шу жумладан Аҳдлашувчи Томонларнинг ўртасида ўзаро келишиб олинган бирон-бир альтернатив ҳуқуқларни вақтинча бериш орқали парвозларни давом эттириш учун ҳаракат қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Тайинлаш ва парвозларга рухсат бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон Иловада белгиланган йўналишлар бўйича келишилган йўллардан фойдаланиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларини ёзма тарзда хабардор қилган ҳолда бир ёки бир нечта авиакорхонани тайинлаш ҳамда шу тайинлашларни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Келишилган йўллардан тўла ёки қисман фойдаланиш исталган вақтда бошланиши мумкин, шу шарт билан-ки, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) ҳуқуқлар берилган Аҳдлашувчи Томон белгиланган йўналиш бўйича қатновларни амалга ошириш мақсадида 1-бандга мувофиқ авиакорхонани тайинлаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ҳуқуқларни берган Аҳдлашувчи Томон фойдаланиш учун зарур бўлган рухсатномани янги тайинланган авиакорхонага кечиктирмасдан ва 4-модда (Парвозлар учун рухсатномани бекор қилиш ёки тўхтатиб қўйиш)нинг шартларига бўйсунган ҳолда берган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) тарифлар 10-модда (Тарифлар)нинг қоидаларига мувофиқ кучга кирган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) парвозлар жадвали 11-модда (Жадвал)нинг қоидаларига биноан тақдим қилинган ва тасдиқланган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2-бандга биноан фойдаланиш учун зарур бўлган рухсатномани бериш мақсадида бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонадан у халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида Конвенциянинг қоидаларига мувофиқ одатда ва оқилона татбиқ этиладиган қонун ва қоидаларда кўрсатилган шартларни бажаришга қодир эканлигини исботловчи далилларни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири парвоз қиладиган авиакорхонага устунлик қилиш ва унинг устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш ҳуқуқи авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига қарашли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳар қандай ҳолда бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 2-бандида қайд этилган рухсатномаларни беришни рад этиши ёки тайинланган авиакорхона ушбу Битимнинг 2-моддасида белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиш чоғида бажарилиши зарур деб топилган шартларни бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Парвозлар учун рухсатномаларни бекор қилиш ёки тўхтатиб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига 3-модда (Тайинлаш ва парвозларга рухсат бериш)га мувофиқ берилган рухсатномаларни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ёки бундай ҳуқуқлардан фойдаланишда қуйида келтирилган ҳолларда ўзи зарур деб билган шартларни доимий тарзда ёки вақтинча бажарилишини истаган вақтда талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) агар бу авиакорхона ўша ҳуқуқларни берган Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари томонидан одатда қўлланиладиган ва Конвенциянинг талабларига жавоб берадиган қонун ва қоидаларга бўйсунмаса ва керакли даражада риоя қилмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар авиакорхона устун даражада эгалик қилиш ёки унинг устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш ушбу авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига қарашли эканлигига комил ишончда бўлмаган ҳар қандай ҳолда; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) агар авиакорхона ушбу Битимда белгиланган талабларни бажараолмаётган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар юқоридаги қонун ва қоидаларнинг бундан буён бузилишини олдини олиш учун зарурий огоҳлантириш деб топилмаса, 1-бандда айтиб ўтилган ҳуқуқлардан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари билан 16-модда (Маслаҳатлашувлар)га мувофиқ маслаҳатлашувлардан сўнг фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Қонун ва қоидаларнинг қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг халқаро парвозларни амалга ошираётган ҳаво кемаларининг ўз ҳудудига учиб киришини, у ерда бўлиб туришини, у ердан жўнаб кетишини ёхуд бундай ҳаво кемаларидан фойдаланишни тартибга солувчи қонун, қоидалар ва расмиятчиликлар бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонанинг ҳаво кемалари биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига учиб киришида, ундан жўнаб кетишида ва унда бўлиб турган вақтида уларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг ўз ҳудудига ҳаво кемасида йўловчилар, уларни юки, экипаж, юк ҳамда почтанинг келиши, у ерда бўлиб туриши ёки ундан жўнаб кетишини тартибга солувчи қонун, қоида ва расмиятчиликлар, шунингдек, кириш, авиация хавфсизлиги, иммиграция, паспорт, божхона, карантин ва санитарияга тааллуқли бўлган қонун ва қоидаларга бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига қарашли ҳаво кемаси биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига учиб кириш, жўнаб кетиш ёки у ерда тўхтаб туриш вақтида шу ҳаво кемасидаги йўловчиларга, уларнинг юкига, экипажга ёки ундаги почтага нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан бевосита транзит орқали ўтадиган ва бу мақсад учун тайёрагоҳ ҳудудидан ажратилган жойдан четга чиқмайдиган йўловчилар, йўловчилар юки, юклар ва почта соддалаштирилган назоратдан ўтадилар, бироқ авиация хавфсизлигини таъминлаш учун назорат, наркотик моддаларни назорат қилиш ва махсус шароитларга кўра амалга ошириладиган назорат бунга кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу моддада қайд этилган қонун ва қоидаларни қўллашда ҳеч қайси Аҳдлашувчи Томон ўзининг авиакорхонасини ёки бирон-бир бошқа авиакорхонани иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан устун қўймаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Гувоҳномалар ва рухсатномаларни эътироф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бири берган, ёки ҳақиқий деб топган, ҳамда амалда бўлган яроқлик гувоҳномалари, ваколатлар ва рухсатномаларни келишилган йўллардан фойдаланиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳам ана шу ҳужжатлар амалда бўлган вақтида ҳақиқий деб эътироф этади, башарти, бу гувоҳнома ёки рухсатномалар берилишига асос бўлган талаблар Конвенцияга мувофиқ белгиланган талаблар даражасига тенг бўлса. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз фуқароларига 2-модда (Ҳуқуқларни бериш) нинг 2-6андида кўрсатилган ҳуқуқларга мувофиқ парвозлар учун бошқа Аҳдлашувчи Томон берган ваколатлар ва рухсатномалар тўғрисидаги гувоҳномаларни эътироф қилишни рад этиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агарда Аҳдлашувчи Томонлардан бири берган ёки ҳақиқий деб топилган гувоҳнома ва рухсатномалар Конвенция жорий этган мезон талабларидан фарқланса, бу фарқ Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти томонидан инобатга олинган ёки олинмаганлигидан қатъий назар, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бу фарқлар ўзлари учун қай даражада тўғри келишини аниқлаш мақсадида биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳуқуқларини камситмаган ҳолда, биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари билан 16-модда (Маслаҳатлашувлар)га мувофиқ маслаҳатлашувлар ўтказишни талаб қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Божхона божлари ва бошқа солиқлардан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонасининг келишил-ган йўлларда машғул бўлган ҳаво кемаси, шунингдек бундай ҳаво кемалар ичидаги уларнинг рўйхатдаги мол-мулки, (гидравлик суюқликларни ўз ичига олгани ҳолда) ёқилғи, мойлаш воситаларининг захиралари, қўлланиладиган техник эҳтиёжлар, (двигателларни ўз ичига олгани ҳолда) эҳтиёт қисмлар, тайёра захиралари (озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар, тамаки ва парвоз давомида йўловчиларга сотиш учун ёки йўловчилар томонидан ишлатиш учун мўлжалланган чекланган миқдордаги бошқа маҳсулотлар) ва парвоз давомида ишлатиш учун мўлжалланган ва шу ҳаво кемасида сақланиб қолган бошқа буюмлар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига учиб кириш чоғида божхона божларидан, акциз йиғимлардан ва бошқа солиқлардан озод қилинади, башарти, бу буюмлар ва захиралар олиб чиқиб кетилгунга қадар ёки келишилган йўлларда парвоз қилиш мобайнида ишлатилиб бўлгунга қадар шу ҳаво кемасининг саҳнида сақланса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шунингдек, бундай миллий ва маҳаллий йиғимлар, тўловлар ва солиқлардан, кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган йиғимларни истисно этганда, қуйидагилар озод қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида шу Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари белгилаган миқдорда ҳаво кемасининг саҳнига олинган ва халқаро ҳаво йўлларида парвоз қилаётган бошқа Аҳдлашуви Томоннинг тайинланган авиакорхонасининг ҳаво кемасида ишлатиш учун мўлжалланган тайёра захиралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) келишилган йўллардан фойдаланаётган ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудига олиб кирилган эҳтиёт қисмлар (двигателларни ўз ичига олгани ҳолда) ва рўйхатдаги мулклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси келишилган йўллардан фойдаланаётган ҳаво кемасини таъминлаш учун мўлжалланган ёқилғи ва мойлаш ашёлари (шу жумладан гидравлик суюқликлар), гарчан бу захиралар ҳаво кема саҳнига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида олинган бўлиб, шу ҳудуднинг устидан амалга ошириладиган парвознинг бирон-бир қисмида ишлатилган тақдирда ҳам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) бевосита транзит орқали ўтадиган йўловчилар юки ва юклар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юқоридаги a, b, c ва d-бандларида кўрсатилган ашёлар божхона маъмуриятининг назорати ёки кузатуви остида сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Рўйхатдаги мол-мулк, шунингдек, двигателларни ўз ичига олгани ҳолда эҳтиёт қисмлар, тайёра захиралари, ёқилғи ва мойлаш ашёларининг захиралари (шу жумладан гидравлик суюқликлар) ва Аҳдлашувчи Томонларнинг бири тайинлаган авиакорхонасининг ҳаво кемаларида одатда сақланадиган юқоридаги 1-бандда айтиб ўтилган бошқа ашёлар ва захиралар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига ўша ҳудуд божхона маъмуриятининг рухсати билан туширилиши мумкин. Бу ҳолда, улар орқага қайтариб олингунга ёки божхона қоидаларига ва тартибларига биноан бошқа қарорини топгунга қадар кўрсатиб ўтилган маъмурларнинг назорати остида жойлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзаро тенглик муносабатларига асосланган ҳолда ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари ва қоидаларига бўйсунган ҳолда ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ёки унинг агентлари томонидан фақат ўзининг ҳаво кемасига ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун олиб кирилган чипта захиралари, юк ташишга оид қоғозлар, реклама материаллари, авиакорхона ҳужжатлари, йўловчиларнинг юкларига бириктириладиган ёрлиқлар ва шу авиакомпания номига ёки нишонасига эга бўлиб чоп этилган ҳар қандай материаллар ҳам барча божхона божларидан ва йиғимлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу моддага кўра тўлов ва йиғимлардан озод қилиш бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси юқоридаги 1 ва 2-бандларда кўрсатилган буюмларни бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида вақтинча фойдаланиш ёки бериш тўғрисида бошқа бир авиакорхона ёки авиакорхоналар билан шартнома тузилган тақдирда ҳам қўлланилади, шу шарт билан-ки( бу бошқа авиакорхона ёки авиакорхоналар ҳам бошқа Аҳдлашувчи Томон берган йиғимлардан озод бўлиш ҳуқуқидан фойдаланса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Келишилган йўллардан фойдаланиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига келишилган ҳаво йўлларидан фойдаланиш учун мақбул ва тенг имкониятлар яратиб берилади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг вазифалари доирасида ушбу Битимда кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланишда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасининг рақобатлашиш имкониятларига салбий таъсир кўрсатаётган камситиш ва ноҳақ рақобатчиликнинг барча кўринишларига барҳам бериш борасида ҳамма зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси келишилган йўллардан фойдаланиш чоғида ўзидан кейин шу йўналишдан тўла ёки унинг бир қисмидан фойдаланадиган бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонанинг манфаатларига ноодил зиён етказмасликни назарда тутган ҳолда иш кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари томонидан келишилган йўлларда амалга оширилаётган қатновлар белгиланган йўналишларда умумий ҳаво ташувига бўлган аҳолининг эҳтиёжларига боғлиқ равишда мувофиқ келишлари лозим ва ҳар бир авиакорхона уни тайинлаган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан ёки ҳудудига йўловчиларни, йўловчиларнинг юкини, юкларни ва почтани ташишга бўлган мавжуд ва одил мўлжалланган эҳтиёжларига жавоб бера оладиган иш юклашни маъқул миқдорида ҳажмни таъминлашни биринчи даражали масала деб билиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига келишилган йўлларда ушбу моддага биноан таъминлайдиган ҳажми Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида келишилган йўллардан фойдаланишни бошлашдан олдин ва ташувларга бўлган эҳтиёжларга мувофиқ белгилаб олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Тижорий фаолият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ўзаро тенглик муносабатларига асосланган ҳолда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида авиаташувларни реклама қилиш ва уларни сотиш мақсадида ўзларининг ваколатхоналарини ушлаб туриш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ёки авиакорхоналарига ўзаро тенглик муносабатлари асосида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида келишилган йўллардан фойдаланишни таъминлаш учун зарур бўлган ўзларининг маъмурий, тижорий ва техник хизматчилари бўлган ваколатхона очиш ва уларни ушлаб туриш ҳуқуқи берилади. Кўрсатиб ўтилган ходимларга бўлган эҳтиёж тайинланган авиакорхонанинг ихтиёрига кўра ўзларининг ходимлари билан кифоятланиши ёки шу бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида амалий фаолиятини олиб бораётган ва шунинг сингари хизматларни амалга оширишга ваколати бўлган бошқа ташкилотлар, компаниялар, авиакорхоналар хизматидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинлан-ган авиакорхонасига ўзининг ҳудудида бевосита ёки авиакорхонанинг ихтиёрига кўра агентлар орқали ҳаво ташувларини сотиш ҳуқуқини беради. Ҳар бир тайинланган авиакорхона бундай ташувларни сотиш ҳуқуқига эгадир ва истаган шахс бундай ташувларни шу ҳудуднинг валютасида ёки бошқа давлатларнинг эркин алмашадиган валютасида эркин сотиб олиш имкониятига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ўзининг харажатларини миллий валютада тўлаши мумкин ёки, маҳаллий валюта қоидаларига зид келмаган ҳолларда, эркин алмашадиган валютада тўлаш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юқорида айтиб ўтилган фаолиятлар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Тарифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан ёки ҳудудига келишилган йўлларда ташувлар учун олинадиган тарифлар барча мавжуд омилларни — фойдаланиш харажатларини, фойданинг оқилона миқдорини ҳисобга олган ҳолда ва бошқа авиакорхоналар белгилаган тариф мезонларига асосланган ҳолда оқилона меъёрда белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида айтиб ўтилган тарифлар борасида ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари имкон борича бир-бирлари билан келишиб олишлари лозим ва бундай келишувга, имконият борича, Халқаро ҳаво транспорти ассоциациясининг (ИАТА) тарифларни белгилаш қоидаларини қўллаш ёки тарифларни белгилаш бўйича ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонларнинг ўртасида келишиб олиниши мумкин бўлган бирон-бир бошқа ҳужжатларга асосланган ҳолда эришишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари рақобат қилиш имкониятларини юқори кўтариш ва ҳимоя қилиш мақсадида бир Аҳдлашувчи Томоннинг манзилидан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг манзилига ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари амалга оширадиган ташувларга олинадиган тарифларни тасдиқлаш учун қуйидаги шартларни қўллайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) икки мамлакат ўртасида ташувларни амалга ошириш учун таклиф қилинган тарифлар, уларни амалда жорий қилиш тахмин қилинган кунга камида 30 (ўттиз) кун қолганда тайинланган авиакорхона томонидан ёки номидан Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурларига тасдиқ учун тақдим этилиши лозим, агарда бу муддатни қисқартириш борасида авиация маъмурлари ўзаро келишиб олмаган бўлсалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Ушбу модданинг с ва d-бандларига биноан Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари бир-бирларига таклиф қилинган тарифлар борасида рози эмасликлари тўғрисидаги билдиришни 15 (ўн беш) кун (ёки ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида ўзаро келишиб олинган қисқароқ муддат) ичида юбормасалар ёки қуйидаги с-бандига мувофиқ маслаҳатлашувлар ўтказишни талаб қилмасалар бундай тарифлар тасдиқланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) Агар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари уларга бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан таклиф қилинган тарифлар ҳаддан ташқари баланд деб билсалар ёки бу тарифларни тасдиқланиши рақобатчиликка зид келади ва бошқа тайинланган авиакорхонага катта зарар етказиши мумкин деган фикрга келсалар, улар тарифлар тасдиқ учун таклиф қилингандан бошлаб 15 (ўн беш) кун ичида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари билан маслаҳатлашувлар ўтказишни сўрашлари мумкин. Ёзишмалар орқали ўтказилиши мумкин бўлган маслаҳатлашувлар уларни ўтказиш тўғрисида таклиф тушган кундан бошлаб 15 (ўн беш) кун ичида тугаши лозим ва тарифлар шу муддат тугагач кучга киради, агарда ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари бошқа бирон-бир қарорга келмасалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(d) Ушбу модданинг қоидаларига биноан белгиланган тарифлар янги тарифлар белгилангунга қадар ўз кучини сақлаб қолади. Бироқ, ҳар бир тарифнинг амал қилиш муддати шу муддат тугагач 12 (ўн икки) ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ белгиланган тарифлардан фарқ қиладиган тарифларни қўллашлари ёки уларни тарқатишлари лозим эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Жадваллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг тайинланган авиакорхонаси парвозлар бошланишдан 30 (ўттиз) кун олдин парвозлар такрорийлигини, ҳаво кемасининг турини, сотиш учун мўлжалланган ўринларнинг жойланишини ва миқдорини кўрсатиб, тахминий жадвални тасдиқлаш учун бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси тасдиқланган жадвалига киритиладиган ҳар қандай кейинги ўзгартиришлар иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига тасдиқ учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тайинланган авиакорхона жадвалда тасдиқланганлардан ташқари қўшимча парвозларни амалга ошириш истагида бўлса, у тегишли Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларидан олдиндан бунга рухсатнома олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Маълумотлар билан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларини уларнинг илтимосларига биноан келишилган йўллардан фойдаланишни кўриб чиқиш мақсадида оқилона миқдорда талаб қилинадиган даврий ва бошқа статистик маълумотлар билан таъминлайдилар ёки ўзларининг тайинланган авиакорхоналаридан таъминлашни талаб қиладилар ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги манзиллар ва белгиланган йўналишлардаги бошқа манзиллар ўртасида ўзларининг тайинланган авиакорхонаси томонидан амалга оширилаётган келишувларга оид статистик маълумотлар билан чекланибгина қолмай бошқа даврий ва статистик маълумотларни ҳам тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Даромадларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашуви Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ўзининг ҳудудида шу тайинланган авиакорхона томонидан йўловчилар, йўловчилар юки, юклар ва почта ташувларини амалга оширишдан ҳамда миллий қонунлар рухсат берадиган доирада ҳаво ташувларига боғлиқ бўлган бошқа фаолиятлар орқали ишлаб топилган маблағларнинг харажатлардан ортган фойда қисмини эркин ўтказиш ҳуқуқини беради. Бундай ўтказиш жорий тўловларни тартибга солувчи миллий қонун ва қоидаларга мувофиқ расмий алмаштириш қийматига биноан амалга оширилиши лозим. Алмаштиришнинг расмий қиймати бўлмаган ҳолларда, бундай ўтказиш жорий тўловлар учун мавжуд бўлган шу кундаги бозор қиймати бўйича амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг ўртасида ҳисоб-китоблар махсус шартнома асосида амалга ошириладиган ҳолларда, шу шартноманинг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Тайёрагоҳ йиғимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан аэропорт ва авианавиагация воситаларидан фойдалангани учун ваколати бўлган ташкилотлар томонидан ундириладиган ёки ундиришга рухсат берилган тўловлари одил ва мақбул бўлишини таъминлашга астойдил ҳаракат қиладилар. Бундай тўловлар фақат иқтисодий нуқтаи-назардан белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан ундирадиган ёки ундиришга рухсат берадиган тайёрагоҳ йиғимлари халқаро худди шундай халқаро ҳаво йўлларида машғул бўлиб ҳаво кемасидан, авиация воситалари ва хизматларидан фойдаланаётган ўзининг тайинланган авиакорхонаси тўлайдиган тайёрагоҳ йиғимларидан юқори бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Авиация хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро қонундан келиб чиқадиган ўзларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига мувофиқ Аҳдлашувчи Томонлар ғайриқонуний аралашув хатти-ҳаракатларидан фуқаро авиациясининг хавфсизлигини таъминлашга доир зиммага оладиган ўзаро мажбуриятлари ушбу Битимнинг ажралмас қисмини ташкил қилишини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро қонундан келиб чиқадиган ўз ҳуқуқларининг ва мажбуриятларининг умумий қўлланишини чекламаган ҳолда, 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятлар ва бошқа баъзи бир ҳаракатлар тўғрисидаги Конвенцияга, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда тутқун қилиб олишга қарши курашиш тўғрисидаги Конвенцияга, ҳамда 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши қаратилган ғайриқонуний ҳаракатлар ҳақидаги Конвенцияга ва кейинчалик фуқаро авиациясининг хавфсизлигига оид икки Аҳдлашувчи Томонлар имзолашлари мумкин бўлган барча бошқа кўптомонлама шартномаларга мувофиқ ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг илтимосларига кўра ҳаво кемасини ғайриқонуний тутқун қилишнинг бу ҳаво кемаси, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситаларига хавф туғдирувчи бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид қилишнинг ҳар қандай кўриниши олдини олишда бир-бирларига барча зарурий ёрдамни берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларида ўзларига маъқул келадиган даражада Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти томонидан белгиланган ва халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияга киритилган Иловаларда тавсифланган авиация хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ ва Аҳдлашувчи Томонларга нисбатан қай даражада қўлланилишига қараб иш кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бунга қўшимча қилиб, Аҳдлашувчи Томонлар рўйхатга олиш бўйича ҳаво кемаларининг фойдаланувчиларидан, асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг фойдаланувчиларидан ва ўз ҳудудларида жойлашган халқаро тайёрагоҳларнинг фойдаланувчиларидан авиация хавфсизлигининг юқоридаги қоидаларига мувофиқ Аҳдлашувчи Томонларга нисбатан қай даражада қўлланилишига қараб иш кўришларини талаб қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳаво кемаси фойдаланувчиларидан ўз ҳудуди чегараларига кириб келаётганида, ундан чиқиб кетаётганида ёки унда бўлиб турган вақтида юқоридаги 4-бандда уқтириб ўтилган авиация хавфсизлигига оид қоидаларга амал қилишни талаб қилиши мумкин. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш ва йўловчиларни, экипаж аъзоларини, йўловчиларнинг юкини, юкларни ва тайёра захираларини ҳаво кемаси саҳнига олиш ёки ортиш вақтидан олдин ёки вақтида текшириш учун самарали чора-тадбирларни кўради. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти, аниқ таҳдид мавжуд бўлган ҳолда, оқилона доираларда хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар кўришга доир илтимосларини ҳам хайрихоҳлик билан кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Башарти, фуқаро ҳаво кемаси тутқун қилиб олинса ёки уни тутқун қилиш таҳдиди мавжуд бўлса ёки ҳаво кемаси, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситаларига бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқани енгиллатиш ва бундай кўнгилсизлик ёки таҳдидга жадал, ҳамда бешикаст барҳам беришнинг барча зарур чора-тадбирларини кўриш орқали бир-бирларига кўмак берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ноқонуний тутқунлик ёки ноқонуний аралашув хатти-ҳаракатлари содир бўлган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳаво кемаси биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида қўнгач шу ҳаво кемани ўша ерда қолишига имкон бериш учун ўзи зарур деб ҳисоблаган ҳамма чораларни кўради, агар унинг учиб кетиши шу ҳаво кемасидаги экипаж ва йўловчиларни ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур тадбир бўлмаса. Бу тадбирлар қай йўсинда амалга оширилишидан қатъи назар, бошқа Аҳдлашувчи Томон билан маслаҳатлашувлардан сўнг амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бирон-бири иккинчи Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг авиация хавфсизлигига оид қоидаларидан чекиняпти деб ҳисоблаш учун етарли асосга эга бўлса, биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари билан тезда маслаҳатлашувлар ўтказилиш тўғрисидаги талабни қўйишлари мумкин. Талаб тушган кундан бошлаб 15 (ўн беш) кун ичида зарур бўлган келишувга эриша олинмаган ҳолларда 4-модда (Парвозлар учун рухсатномаларни бекор қилиш ва тўхтатиб қўйиш)нинг 1-бандини қўллашга асос туғилади. Ниҳоятда зарур бўлган ҳолларда 15 (ўн беш) кунлик муддат тугашига қадар Аҳдлашувчи Томон 4-модда 1-бандига биноан ҳаракат қилиши мумкин. Ушбу банднинг шартларига мувофиқ амалга оширилаётган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар ушбу модданинг хавфсизлик қоидаларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг розилиги билан тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Маслаҳатлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ушбу Битимда келтирилган қоидаларни бажариш, изоҳлаш, қўллаш ёки ўзгартириш киритиш тўғрисида истаган вақтда маслаҳатлашувлар ўтказишни сўрашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим 15-модда (Авиация хавфсизлиги)нинг қоидаларига биноан музокаралар ёки ёзишмалар орқали ўтказиладиган бундай маслаҳатлашувлар уларни ўтказиш тўғрисида илтимос тушган кундан бошлаб 60 (олтмиш) кун ичида бошланиши лозим, агарда Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида бошқа муддат белгиланмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Битимни ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бири ушбу Битимнинг айрим қоидаларини ўзгартириш мақсадга мувофиқ деб ҳисобласа, бундай ўзгартиришлар 16-модда (Маслаҳатлашувлар)нинг қоидаларига мувофиқ келишиб олинади. Бундай ўзгартиришлар Аҳдлашувчи Томонлар тегишли ички қонунчилик тартиботларини бажариб бўлганликлари тўғрисида дипломатик йўллар орқали ноталар алмашилгандан сўнг улар белгилаган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модда 1-бандининг шартларидан қатъи назар, ушбу Битимнинг Иловасига киритиладиган ўзгартиришлар бевосита Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида келишиб олинади. Бундай ўзгартиришлар келишиб олинган кундан бошлаб қўлланилади ва дипломатик йўллар орқали тегишли тасдиқ олингандан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти, ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон иштирокида бирон-бир халқаро конвенция ёки кўп томонлама шартнома тузилган бўлса, ушбу Битим бундай шартномаларнинг қоидаларига мувофиқлаштириш мақсадида ўзгартирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Низоларга барҳам бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни талқин қилиш ва қўллаш юзасидан Аҳдлашувчи Томонларнинг ўртасида келиб чиққан ҳар қандай низони Аҳдлашувчи Томонлар биринчи навбатда тўғридан-тўғри музокаралар орқали ҳал қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар музокаралар орқали муросага кела олмасалар улар 6у баҳсни ҳал этишни бир масъул шахсга ёки ташкилотга топширишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Агарда баҳслашувлар юқоридаги 1 ва 2-бандларга мувофиқ ҳал қилаолинмаса, ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига кўра бу масалани ҳал қилишни уч ҳакамдан ташкил топган Арбитраж ихтиёрига топшириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан ҳакамни тайинлайди ва Арбитраж судининг раиси сифатида иш юритадиган учинчи ҳакамни биргаликда икки ҳакам тайинлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) Арбитраж суди томонидан баҳслашувларни ҳал қилиш тўғри- сида дипломатик йўллар орқали ёзма талаб тушган кундан бошлаб Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири 60 (олтмиш) кун ичида биттадан ҳакамни тайинлаши лозим. Учинчи ҳакам учинчи давлатнинг фуқароси бўлиб 60 (олтмиш) кунлик давр ичида тайинланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар белгиланган муддат ичида ўз ҳакамини тайинлай олмасалар ёки учинчи ҳакам белгиланган муддатда тайинланмаса, Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти кенгашининг Президентига Аҳдлашувчи Томонлардан истаган бири томонидан заруриятга қараб ҳакамни ёки ҳакамларни тайинлаш тўғрисидаги талаб қўйилиши мумкин, шу шарт билан-ки Президент Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч қайси бирининг фуқароси бўлмаслиги лозим, Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти кенгашининг Президенти Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлган ҳолларда унинг муовини бу тайинлашларни амалга ошириши лозим. Бундай ҳолларда, Президент ва унинг муовини тайинлаган ҳакам ва ҳакамлар ушбу Битимни имзолайдиган Аҳдлашувчи Томонларнинг фуқароси ёки доимий аҳолиси бўлмаслиги даркор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Арбитраж суди ушбу Битимга мувофиқ ўзининг юридик вазифалари доирасини ва ўзининг қоидаларини белгилаб олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Арбитраж судининг сўнгги қарорига биноан арбитражнинг барча харажатлари Аҳдлашувчи Томонларнинг ўртасида тенг бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳдлашувчи Томон арбитираж суди чиқарган ҳар қандай ҳукм ва қарорни ўзларининг миллий қонун ва қоидаларига мувофиқ бажаришга астойдил ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Башарти, бир Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 6-бандига мувофиқ чиқарилган қарорни бажаришдан бош тортса, бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу Битимда белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзларни ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажараолмаётган биринчи Аҳдлашувчи Томонга нисбатан чеклаши, тўхтатиб қўйиши ва бекор қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Битимни ва ўзгартиришларни рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битимни ва унга кейинчалик киритилган ҳар қандай ўзгартиришларни Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО)га рўйхатдан ўтказиш учун юборишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Битим амал қилишини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон истаган вақтида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битимнинг амал қилиш муддатини тўхтатиш истагида эканлиги тўғрисида дипломатик йўллар орқали хабарнома юбориши мумкин. Бундай хабарнома бир вақтнинг ўзида Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО)га ҳам юборилади. Ушбу Битим ўз амал муддатини бир Аҳдлашувчи Томоннинг хабарномасини бошқа Аҳдлашувчи Томон олган кундан бошлаб 1 (бир) йиллик муддат ўтгандан сўнг якунлайди, агарда ўзаро келишувга асосан хабарнома шу муддат тугагунга қадар орқага қайтариб олинмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти, бошқа Аҳдлашувчи Томон хабарнома олганининг тасдиғи бўлмаса, Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) хабарнома олганидан сўнг 14 (ўн тўрт) кун ўтгач шу кундан бошлаб бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тасдиғи олинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Битимнинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битим кучга кириши учун лозим бўлган ўзининг тегишли тартиботларини амалга ошириб бўлганлиги тўғрисида дипломатик ёзишмалар орқали хабардор қиладилар. Ушбу Битим ҳар иккала Ҳукумат уни кучга кириши учун зарур бўлган барча ички қонунчилик тартиботларини бажариб бўлганликлари тўғрисида бир бирларини огоҳлантирганларидан сўнг бир ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаб, ўз Ҳукуматларининг тегишли ваколатига эга бўлганлар мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йилнинг 6 ноябрида Тошкент шаҳрида ўзбек ва инглиз тилларида икки нусхада имзоланди, ҳар иккала матн бир хил кучга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Мальдив Республикаси Ҳукумати ўртасида ўзларининг тегишли ҳудудлариаро ва уларнинг ташқарисида ҳаво қатновлари тўғрисида тузилган ушбу Битимга Жадвал.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг тайинланган авиакорхонаси ёки авиакорхоналари ҳаво қатновларини ҳар икки томонга амалга ошириш пайтида фойдаланадиган йўналишлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жўнаб кетиш манзиллари‎ Оралиқ манзиллар‎ Мальдивдаги манзиллар‎ Ташқаридаги манзиллар‎
Ўзбекистондаги манзиллар‎ исталган манзиллар‎ Мальдивдаги манзиллар‎ исталган манзиллар‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мальдив Республикасининг тайинланган авиакорхонаси ёки авиакорхоналари ҳаво қатновларини амалга ошириш пайтида фойдаланадиган йўналишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жўнаб кетиш манзиллари‎ Оралиқ манзиллар‎ Ўзбекистондаги манзиллар‎ Ташқаридаги манзиллар‎
Мальдивдаги манзиллар‎ исталган манзиллар‎ Ўзбекистондаги манзиллар‎ исталган манзиллар‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатмалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси бир ёки бир нечта парвозларни амалга ошираётган вақтида ўз ихтиёрига кўра бир ёки бир нечта оралиқ манзилларни тушириб қолдириши мумкин, шу шарт билан-ки, бу йўналишдаги келишилган қатновлар шу авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бошланса ёки тугаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) Натижани фойдаланиш, парвозлар такрорийлиги ва ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналарига берилган тижорий ҳуқуқлардан фойдаланиш масалалари Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида келишиб олиниши лозим.