Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
1996 йил 6 ноябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Малдив Республикаси Ҳукумати ўртасида ўзларининг тегишли ҳудудлариаро ва ҳудудларидан ташқарида ҳаво қатновлари тўғрисидаги Битим;
1996 йил 11 декабрда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Баҳрайн Давлати Ҳукумати ўртасида ҳаво қатновлари тўғрисидаги Битим.
2. Бош вазир ўринбосари Қ.Р. Раҳимов, ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов Ўзбекистон Республикасининг мазкур Битимда назарда тутилган мажбуриятларини ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 22 июль,
365-сон