09.02.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1834-4
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори , 09.02.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1834-4
Кучга кириш санаси
16.02.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 9 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1834-4]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сон қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси в. в. б. У. МУСТАФОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47/9-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 30 декабрдаги 47/9-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Банклар ушбу Йўриқномада белгиланган қоидалар доирасида ўзларининг иш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда филиал, минибанк ва бошқа шохобчалар фаолиятида бухгалтерия ҳисобини аниқ ва тўлиқ юритилиши ва ички назорат самарадорлигини таъминлаш мақсадида ҳамда уларнинг даромад ва харажатлари ҳисобини тўғри юритиш, молиявий ва солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тайёрлаш ва тақдим қилиш ҳамда пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини тикиш ва сақлаш тартиботларини белгиловчи ички ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишлари лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. Бухгалтерия аппарати ходимларининг аниқ вазифалари бош бухгалтер томонидан белгилаб берилади ва банк раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Масъул ижрочи ва назоратчи бухгалтерлар зиммасига муайян ҳисобварақларни юритиш ёки алоҳида операцияларни амалга ошириш ишлари юклатилади. Ҳисобварақлар банк ички тартиб қоидалари бўйича ходимлар ўртасида шундай тақсимланадики, бунда битта хўжалик юритувчи субъектнинг барча депозит ва ссуда ҳисобварақлари битта бухгалтерия ходимига бириктирилади. Чет эл валютасида очилган ҳисобварақлар бошқа ходим томонидан юритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобварақларни бухгалтерия ходимлари ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш китоби қўлда ёки дастурий равишда бош бухгалтер томонидан юритилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 11-банд биринчи хатбошисининг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дафтар варақлари рақамланган, боғланган ва банк муҳри, банк раҳбари ҳамда бош бухгалтерининг имзолари билан тасдиқланган бўлиши ва банк раҳбарининг ёзма фармойиши билан тайинланган ва қимматликлар билан операциялар олиб боришдан озод этилган шахс томонидан алоҳида китобда рўйхатга олиниши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 16-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фронт-офис ва Бэк-офис ходимларининг аниқ вазифалари мос равишда Фронт-офис ва Бэк-офис бошлиқлари томонидан белгилаб берилади ва банк раҳбари томонидан тасдиқланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«18. Минибанкларда иш куни банк иш куни давомида амалга оширилган операцияларга асос бўлган пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини якуний назоратдан ўтказиш ва кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилдига тикиш учун банкка иш куни тугамасдан олдин инкассация хизмати орқали етказиб берилгандан сўнг якунланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 26 ва 27-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«26. Банкларда барча операциялар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган шаклдаги пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг қоғоз ҳамда электрон шакллари асосида амалга оширилади ва бухгалтерия ҳисобида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари, шунингдек Банк ҳисобварағи шартномасида кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар банк томонидан фақат мижознинг банкка тақдим қилган муҳр ва имзо қўйилган варақчада кўрсатилган шахслар ёки мижознинг вакил қилинган шахсидан ишончнома асосида қабул қилинади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 31, 32, 33, 74 ва 125-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«48. Кирим ва чиқим касса журналлари компьютер техникаси ёрдамида шакллантирилиб, унинг реквизитлари қўлда тўлдирилади. Унда сана, мижознинг ҳисобварақ рақами, кирим ва чиқим ҳужжатининг рақами, ҳисобот рамзи ҳамда унинг суммаси кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кирим ва чиқим касса журналлари банк амалиёт куни давомида компьютерда юритилганда, улар кун якунида қоғозга чоп этилади ҳамда дастлабки назоратдан ўтказган Фронт-офис ходими ёки масъул ижрочи, кирим ёки чиқим кассирлари ҳамда касса мудири томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кирим ва чиқим касса журналларининг шакли мазкур Йўриқноманинг 4-иловасида келтирилган.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 57-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 60-банднинг иккинчи хатбошисидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 67-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда, якуний назорат хизмати ходимига топширилаётган кунлик йиғмажилд рақамланган ва брошюраланиб тикилган бўлиши шарт.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. 68-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. 70-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Якуний назорат текширувлари натижалари алоҳида йиғмажилдга тикилиши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. 73-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. 79-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агар ҳисобварақ эгаси банк пластик карточкаси ва нақд пул чеки йўқолгани ёки ўғирлангани ҳақида банкка хабар бергунга қадар, мазкур банк пластик картаси ва чеклар бўйича маблағлар тўлаб юборилган бўлса, бу тўлов учун банк жавоб бермайди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. 123-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«123. Мижозларнинг шахсий ҳисобварақлари бошланғич ҳужжатлар асосида дастурий йўл билан тайёрланади. Мижозга бериш учун шахсий ҳисобварақдан кўчирма бир нусхада чоп этилади ва у мижознинг ҳисобварағидан амалга оширилган операцияларни банк томонидан тасдиқловчи ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Ушбу кўчирма мижоз билан келишилган тартибда унинг банкка тақдим қилган муҳр ва имзо қўйилган варақчада кўрсатилган шахслари ёки мижознинг ишончномаси асосида вакил қилинган шахс томонидан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳисобварақлардан кўчирмалар интеграллашган автоматлаштирилган банк тизимида тайёрланади, улар мижозларга берилаётганда мазкур мижозга хизмат кўрсатувчи масъул ижрочи бухгалтер (Фронт-офис ходими) имзоси ва унга бириктирилган банк штампи билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар учун шахсий ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумотлар зарур бўлган ҳолларда интеграллашган автоматлаштирилган банк тизимининг электрон маълумотномалар ягона базасидаги маълумотлардан фойдаланилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«кунлик баланс ҳисоботи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кунлик бухгалтерия журнали электрон кўринишда ўрнатилган тартибда сақланади ва зарур ҳолларда ҳужжатлар рўйхати кунлик бухгалтерия журналининг тегишли қисмидан дастурий йўл билан олинади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Йўриқноманинг 6-иловаси мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчаларга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими бўйича амалга
‎оширилган тўлов ҳужжатлари
РЎЙХАТИ

‎‎Сўм ва тийинда

Т/р‎ ‎‎Иккинчи тартибли баланс ҳисобварақлар рақами ‎‎Тўлов ҳужжатлари тури (шифри) Ҳужжатлар сони
Сумма

1‎

2‎

3‎‎

4‎‎

5‎‎

‎‎Банклараро ва филиаллараро тўловлар бўйича банк ҳисобварақларининг
‎ кредитланишига асос бўлган электрон тўлов ҳужжатлари рўйхати

‎‎Сўм ва тийинда

Т/р‎‎

Маблағ олувчиларнинг иккинчи тартибли баланс ҳисобварақлар рақами‎‎

Тўлов ҳужжатлари тури (шифри)‎‎

Ҳужжатлар сони‎‎

Сумма‎‎

1‎

2‎‎

3‎‎

4‎‎

5‎‎

‎‎Банк ички ҳисобварақлари бўйича амалга оширилган операцияларга асос бўлган мемориал ордерлар рўйхати

‎Сўм ва тийинда

Т/р‎‎ ‎

‎‎Дебетланган иккинчи тартибли баланс ҳисобварақлар рақами‎

‎‎Ҳужжатлар сони

Сумма‎‎
‎‎

1‎

2‎‎

3‎‎

4‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎Кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича амалга оширилган операциялар учун асос бўлган мемориал ордерлар рўйхати

‎‎‎‎Сўм ва тийинда

Т/р‎‎ ‎ ‎

Дебетланган кўзда тутилмаган ҳолатлар иккинчи тартибли ҳисобварақлар рақами‎‎

Ҳужжатлар сони‎‎

Сумма‎

1‎

2‎‎

3‎‎

4

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир варақ охирида мазкур варақдаги ҳужжатлар сони, мазкур варақ бўйича тўлов ҳужжатларининг умумий суммаси, банк раҳбари ҳамда бош бухгалтери имзоси бўлиши керак. Мазкур дастурий мажмуа орқали амалга оширилган тўлов ҳужжатлари шакли охирида ҳужжатларнинг умумий сони, умумий сумма, банк раҳбари ва бош бухгалтери имзоси бўлиши лозим.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 6-сон, 68-модда)