12.10.2000 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Вазирлар Маҳкамаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

давлатлар ҳудудида ноқонуний турган шахсларни топшириш-қабул қилиб олиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Вазирлар Маҳкамаси, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ва меъёрлардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ҳамда кафолатларни ҳурмат қилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартномалар қоидаларига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний кўчишга қарши баҳамжиҳат равишда кураш олиб бориш ниятида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Томонларнинг фуқароларини топшириш-қабул қилиб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлардан ҳар бири бошқа Томоннинг тақдимига биноан қабул қилиб олувчи Томон давлатининг фуқароси эканлигига далиллар мавжуд бўлган тақдирда, тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, топширувчи Томон давлати ҳудудига кириш ва унда бўлиш шартларига риоя қилмаган шахсларни қабул қилиб олади ва топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Топширувчи Томон қабул қилиб олинадиган шахсларни топшириш учун зарур бўладиган ҳужжатларни тезлик билан расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар кейинги текширишларда топшириш-қабул қилиб олиш чоғида шахслар қабул қилган Томон давлатининг фуқароси бўлмаганлиги аниқланса, топширган Томон худди шундай тарзда фуқаролиги аниқланмаган шахсларни қайтариб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Учинчи мамлакатларнинг фуқароларини топшириш-қабул қилиб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар учинчи давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қабул қилувчи Томон давлати ҳудудидан топширувчи Томон давлати ҳудудига топширувчи Томон ҳудудига кириш ва унда бўлиш тартибини бузган ҳолда ўтган бўлсалар, қабул қилувчи Томон топширувчи Томон давлатининг тақдимига биноан уларни қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шахсларни топшириш-қабул қилиб олиш юзасидан ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган мажбуриятлар кириш визаси ёки кирилган давлатнинг тегишли органлари томонидан расмийлаштирилган яшаб туриш учун рухсатномаси бор шахсларга нисбатан, улар мазкур давлат ҳудудига кирган бўлсалар, қўлланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар уларнинг ҳудудида ноқонуний яшаб турган учинчи давлатларнинг фуқароларини ўз давлатига қайтариб юбориш учун барча чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Топширувчи Томон давлати ҳудудида бўлган шахс кириш ва яшаб туриш шартларига риоя қилмаётган бўлса ва бундай шахс қабул қилувчи Томон тарафидан тақдим этилган ҳақиқий виза ёинки яшаб туриш учун рухсатномага эга бўлса, ушбу шахс қабул қилувчи Томон тарафидан қабул қилиб олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Вақтинчалик чеклашлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи Томон шахсларни топшириш-қабул қилиб олиш тўғрисидаги сўровларга ҳар қандай ҳолда ҳам ўттиз суткадан кечиктирмай жавоб қайтариши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи Томон топшириш-қабул қилиб олиш масаласи келишиб бўлинган шахсларни, ҳар қандай шароитга қарамай, узоғи билан ўттиз кун ичида қабул қилиб олади. Бу муддат топширувчи Томоннинг сўровига кўра, шахсларни ўз вақтида топширишга халал берувчи сабаблар мавжуд бўлган тақдирда, узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2-моддада кўрсатилган шахсларни топшириш-қабул қилиб олиш учун тақдимномалар топширувчи Томон уларнинг қабул қилиб олувчи Томон давлати ҳудудидан кириши ва ўз давлати ҳудудида яшаб туришини ноқонуний деб топган санадан бошлаб олти ой ичида кўриб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4- модда
Шахсларни топшириш-қабул қилиб олиш мақсадида транзит ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар Томонлардан бири бу тўғрисида илтимос қилса ва бошқа транзит давлатлари ҳамда тайинланган давлат тарафидан шахсни топшириш-қабул қилиб олиш кафолатланса, Томонлар учинчи давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ўз давлати ҳудудидан шахсни топшириш-қабул қилиб олиш мақсадида транзит ўтишга рухсат берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Томон транзит визасини расмийлаштириши шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Транзит ўтиши тасдиқланган шахслар, уларга рухсатнома берилган бўлишига қарамай, 1-модданинг 3-бандида кўзда тутилган шартларга кўра бошқа Томонга қайтарилиши мумкин. Мазкур шахслар, агар уларнинг учинчи давлат ҳудудидан транзит ўтиши ёки тайинланган давлат тарафидан қабул қилиниши кафолатланмаса, шунингдек юборилган шахсларнинг кейинги транзит давлати ва тайинланган давлат ҳудудига бормаганлиги учун жавобгарлик уларнинг зиммасида бўлса, улар бошқа Томонга қайтарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонлар ўзлари келган давлатга бевосита юборилиши мумкин бўлган шахсларнинг транзит йўналишларини қисқартиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ахборот беришни чеклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни амалга ошириш учун шахслар тўғрисида маълумот лозим бўлса, ахборот фақат қуйидагилар билан чекланиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) топширилаётган шахс ва лозим топилса, унинг оила аъзолари тўғрисида маълумотлар (фамилияси, исми, барча аввалги исмлари, лақаблари туғилган вақти ва жойи, жинси, ҳозирги ва барча бошқа фуқаролиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) паспорти ёки унинг шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжати (бунга айни ҳужжатнинг номери, амал қилиш муддати, берилган санаси, берган орган, берилган жойи ва ҳ.лар ҳам киради);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) топширилаётган шахсларнинг тайинини аниқлаш учун зарур бўладиган бошқа маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) тўхташ жойлари ва йўналишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Томонлардан бири тарафидан расмийлаштирилган яшаб туриш учун рухсатнома ёки визалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Топшираётган Томон ушбу Битимнинг 1 ва 2-моддасида тилга олинган шахсларни қабул қилаётган Томон давлати чегарасигача ташиш харажатларини қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тайинланган давлат чегарасигача транзит ташиш ва зарур ҳолларда қайтиш учун харажатларини топшираётган Томон тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасида ушбу Битимни қўллаш ёки талқин қилишга тааллуқли ҳар қандай келишмовчиликлар маслаҳатлашув ва музокаралар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ижро қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Украина Ички ишлар вазирлиги ушбу Битимнинг таркибий қисми ҳисобланадиган алоҳида баённома тузиб, унда ушбу Битимни қўллашнинг зарур шартларини, жумладан қуйидагиларни келишиб оладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ўзаро мулоқот тарзи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) топшириш-қабул қилиб олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ушбу Битимни амалга оширишга масъул бўлган органларнинг учрашувлари юзасидан келишувлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) шахсларни топшириш-қабул қилиб олиш учун давлат чегаралари орқали халқаро ўтказиш пунктлари рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ташиш шарт-шароитлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Бошқа халқаро шартномаларга муносабат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонларнинг Ўзбекистон Республикаси ва Украина иштирок этган бошқа халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро келишувга кўра ушбу Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишлари мумкин. Улар ушбу Битим 11-моддасининг 1-бандида кўзда тутилган тартибда кучга киргач, унинг таркибий қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Кучга кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим чекланмаган муддатга тузилган ва Томонлар дипломатик каналлар орқали нота алмашиб ушбу Битимни кучга киритиш учун зарур давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида бир-бирларини хабардор этганларидан сўнг ўттизинчи куни кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим Томонлардан бири бошқа Томонга тегишли нота олинган санадан кейин тўқсон кун ўтгач амал қилишдан тўхтайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида, 2000 йил 12 октябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, украин ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда рус тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)