Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги битим (Боку шаҳри, 2000 йил 25 июль);
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Вазирлар Маҳкамаси ўртасида фуқароларнинг ўзаро бориб-келишлари шартлари тўғрисидаги Битим (Тошкент шаҳри, 2000 йил 12 октябрь);
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Вазирлар Маҳкамаси ўртасида давлатлар ҳудудида ноқонуний бўлиб турган шахсларни қабул қилиш-топшириш тўғрисида Битим (Тошкент шаҳри, 2000 йил 12 октябрь);
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Вазирлар Маҳкамаси ўртасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент шаҳри, 2000 йил 12 октябрь);
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Украина Вазирлар Маҳкамаси ўртасида 2000 — 2005 йилларда Ўзбекистон ва Украина автомобилсозлик саноатидан маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим (Тошкент, 2000 йил 12 октябрь).
2. Бош вазир ўринбосарлари М. Усмонов, Р. Юнусов, ташқи ишлар вазири А. Комилов Ўзбекистон Республикасининг мазкур битимларда назарда тутилган мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И.КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 7 ноябрь,
434-сон