Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Молдова Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Почта жўнатмалари бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати бир томондан ва Молдова Республикаси Ҳукумати иккинчи томондан, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталадилар, қуйидагилар тўғрисида ушбу Битимни туздилар:
1-модда
Томонлар Молдова Республикаси Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида савдодан ташқари тўловлар тўғрисида 1995 йилнинг 30 мартида имзоланган Битимнинг 1-моддаси 1-бандида белгиланган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган савдодан ташқари тўловлар бўйича почта орқали пул жўнатмаларини чекланмаган суммада қабул қилиш ва тўлашни алоқа корхоналари ва бўлимлари тармоқлари орқали ташкил этиш ва ўтказишга қарор қилдилар.
Юқорида қайд этилган Битимнинг 1-моддасидаги 2-бандда келтирилган. Бошқа тўловлар бўйича пул жўнатмалари суммаси корреспондентлик счётларида тегишли валюталар мавжуд бўлишига қараб тартибга солинади.
2-модда
Ушбу шартноманинг 1-моддасида кўзда тутилган тўловлар Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкида Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида очиладиган Молдова Республикаси ваколатли банкининг корреспондентлик счёти орқали амалга оширилади. Почта тўловлари Томонларнинг миллий валютасида Молдова Миллий банки белгилаган курсида қабул қилинади ва тўланади.
3-модда
Томонлардан ҳар бири пул жўнатмалари юборилганлиги, шунингдек, жўнатмаларни қабул қилиш ёки тўлашда ўз давлати мижозларига кўрсатиладиган қўшимча хизматлар учун ўз тарифларини белгилайди.
4-модда
Почта жўнатмаларини тайёрлаш ва давлатлар ўртасида уларни айирбошлаш учун Томонлардан ҳар бири пул жўнатмаларини тайёрлаш бўйича марказлаштирилган «Пункт» ташкил этади.
Томонлар ўртасидаги почта пул жўнатмалари тегишли суммаларни олдиндан ўтказган ҳолда, кўрсатиб ўтилган «Пунктлар» орқалигина юборилади.
5-модда
Почта жўнатмасини тўлаш муддати жўнатма Томонларнинг алоқа корхоналарига тушган кундан бошлаб бир ойдан ошмаслиги керак.
Почта жўнатмаси Бутунжаҳон Почта Иттифоқининг почта жўнатмалари тўғрисидаги Битим Ижро этиш тартиби ИР 608 — моддасида кўрсатилган сабабларга кўра назарда тутилган муддат мобайнида тўланмаган тақдирда, уни жўнатган Алоқа маъмуриятига қайтарилади.
6-модда
Заруратга кўра Томонлар почта орқали юбориладиган пул жўнатмаларининг кам миқдори, кам суммаси бўйича бир томонлама тартибда чеклаш ҳуқуқига эгадирлар, бунда бир Томон иккинчи Томонни қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда олдиндан хабардор қилиши керак.
7-модда
Мазкур Битим шартлари Томонлардан бири томонидан бажарилмаган тақдирда иккинчи Томон бу ҳақда маълум қилади ва 30 кун мобайнида жавоб олмаса, почта жўнатмаларини айирбошлашни бир томонлама тартибда тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эгадир.
8-модда
Сохтапочта жўнатма жўнатмаси бўйича пул тўланган тақдирда моддий жавобгарлик бу ҳолга қайси Томоннинг айби билан йўл қўйилган бўлса ўша Томонга юкланади.
Жўнатмани қабул қилиш ёки тўлаш технологияси бузилганлиги сабабли почта жўнатмаси нотўғри тўланган тақдирда қайси томоннинг алоқа корхонаси бунга йўл қўйган бўлса, ўша Томон моддий жавобгар бўлади.
9-модда
Томонларнинг почта жўнатмаларини тайёрлаш бўйича харажатларини Томонлар ҳар бир жўнатма учун 0,1 SDR (Ундиришнинг махсус ҳуқуқи)тарифи бўйича уларни тўлайдилар.
Бунда Томонлар янги тарифларни назарда тутишлари ва ўзаро келишув бўйича қабул қилишлари мумкин.
10-модда
Битим шартларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш Томонларнинг ўзаро розилиги билан амалга оширилади.
11-модда
Пул жўнатиш операциялари бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг Халқаро ҳисоб-китоблар ва шартномалар маркази ҳамда Молдова Республикаси Алоқа ва ахборот вазирлигининг «Пошта Молдовей» давлат корхонаси томонидан улар ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
12-модда
Почта жўнатмалари бланкларини тўлдириш ва хизмат ёзишмалари рус тилида юритилади.
13-модда
Мазкур Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва Томонлардан бири Битимнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида иккинчи Томонни бир ой олдин ёзма равишда хабардор қилгунига қадар амал қилади.
Битим Томонлар томонидан тўланган почта жўнатмалари суммалари бўйича тўлиқ ўзаро ҳисоб-китоб қилингандан кейингина ўз кучини йўқотган ҳисобланади.
1995 йил 30 мартида Кишинев шаҳрида икки асл нусхада, ўзбек, молдован ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эгадир.
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда ҳар қандай келишмовчиликлар пайдо бўлган ҳолларда рус тилидаги матн асосий деб ҳисобланади.
(имзолар)