27.10.2014 йилдаги 126-28-4-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах шаҳар ҳудудидаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон, 448-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2012 й., 41-42-сон, 483-модда) ижросини таъминлаш, шунингдек географик объектларни номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасига асосан халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиззах шаҳрида аҳоли пунктларининг таркибий қисмлари (маҳаллалар, шохкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар ва хиёбонлар)га ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг илтимосномаларига асосан шаҳар ҳокими киритган таклифи иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шаҳар статистика бўлими (А. Мурунов), шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Т. Яхъяев), шаҳар давлат архитектура ва қурилиш бўлими (С. Тоғаев)ларга тегишли мутасадди давлат органлари билан биргаликда амалдаги тартибда ном берилган ва номлари ўзгартирилган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базасини шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шаҳар ички ишлари бўлими (Б. Болиев) ном берилган ва номлари ўзгартирилган ҳудудларда аҳолининг фуқаролик паспортларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларининг ташкилий равишда амалга оширилиши юзасидан зарур чора-тадбирларни белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича шаҳар комиссиясига (А. Султонов) ном берилган ва номлари ўзгартирилган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига уларнинг номлари қайд этилган металл кўрсаткичлар ўрнатиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссиясига ва қарор ижросини таъминлаш Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича шаҳар комиссияси заммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг раиси А. ҚОБИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 27 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126-28-4-сон