Ҳужжат кучини йўқотган 03.06.2021 26.08.2014 йилдаги 1905қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 03.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-141-сонли «Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 3 июндан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомга асосан, туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва молиялаш тартибини, ишсиз деб эътиоф этилган фуқароларнинг бундай ишларда иштирок этиш шартларини белгилаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туманда 2014 йилда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш иловага мувофиқ корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А.Бобожонов)га иловада келтирилган корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари билан тегишли шартномалар тузиб, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тегишлича корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун уларнинг махсус дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган, меҳнат фаолиятининг вақтинча турларига мувофиқ бўлишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқароларни ҳар ой давомида камида икки ҳафта муддатга ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таъминланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузсин ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, Қўшкўпир туман ҳокимлигига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоиз маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А. Бобожонов) бир ҳафта мабойинида иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан катъий назорат ўрнатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор қабул қилиниши билан Қўшкўпир туман ҳокимининг «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги 2013 йил 24 апрелдаги 894қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор «Ҳаёт кўзгуси» газетасида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О. Артиқов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким К. САБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшкўпир ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 26 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1905қ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2014 йил 26 августдаги 1905қ-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган муддатларда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилувчи корхона ва ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Корхона ва ташкилотлар номи

Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари тури

Жалб қилинадиганлар сони (киши)

Ташкил қилиш даври

Сарфланадиган харажатлар

иш берувчи корхона маблағи ҳисобидан (%)

иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағидан (%)

1.

Асрорбек ф/х

Ариқ зовурлани қазиш

5

1 ойгача

75

25

2.

Рўзимбой Дилшод ф/х

мавсумий вақтинчилик ишлар

5

1 ойгача

75

25

3.

Рўзмат Раҳмон ф/х

мавсумий вақтинчалик ишлар

5

1 ойгача

75

25

4.

Исломбек Гўзал ф/х

мавсумий вақтинчалик ишлар

6

1 ойгача

75

25

5.

Қўшкўпир Пилла МЧЖ

Пилла сараловчи

19

1 ойгача

75

25

6.

Рўзимбой Дилшод ф/х

Чиханка олиш, пахтани бегона ўтлардан тозалаш

18

Август сентябрь

75

25

Жами:

58