LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон «Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 9 июндаги 17/2-сон қарори (рўйхат рақами 1697, 2007 йил 18 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 308-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
«11. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон «Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган «Камолот» кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга ипотека кредитлари бериш бўйича муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.».
«8. Давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан ёш оилаларга имтиёзли фоиз ставкалари бўйича микрокредитларнинг берилиши, мониторинги ва қайтарилиши «Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низом»га (рўйхат рақами 2527, 2013 йил 19 ноябрь)» асосан тартибга солинади.».