Ҳужжат кучини йўқотган 13.02.2016 27.03.2014 йилдаги 195қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.02.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Тумандаги юридик ва жисмоний шахслардан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш билан боғлиқ хизматлар тарифи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Хоразм вилоят ҳокимининг 2016 йил 13 февралдаги 38қ-сонли «Хоразм вилояти ҳудудидаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Чиқиндилар тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 январдаги «Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4-сонли, 2010 йил 28 октябрдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 239-сонли қарорларига асосан, чиқиндиларни фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарли таъсирини олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш, туман ҳудудини экологик ҳамда санитария ҳолатини, тозалгини амалга ошириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатдан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 315-сонли қарорига асосан, туманда қаттиқ ва суюқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни ташиб олиб кетиш хизматлари ободонлаштириш бошқармаси томонидан амалга ошрилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Янгиариқ туманида юридик ва жисмоний шахслардан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш учун ҳар ойига белгиланган тўлов миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ободонлаштириш бошқармаси (О. Шарапов), туман аҳолиси, корхона ва ташкилотлар билан чиқиндиларни олиб кетиш юзасидан шартномаларини тузиш ҳамда шартнома асосида маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш ва уларни белгиланган тартибда жойлаштириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда маиший чиқиндиларни самарали ва ўз вақтида олиб чиқиб кетишни ташкил этиш ҳамда ҳудуд доирасида ободонлаштиришга, кўкаламзорлаштиришга ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режаларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Ободонлатириш бошқармасига, аҳолидан чиқадиган маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишни ўз вақтида ташкил этиш ва хизматлар учун тўлов ҳамда қарздорликларни ўз вақтида ундирилишида Ободонлаштириш бошқармасига амалий ёрдам бериб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор «Янгиариқ овози» газетасида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорни назорат қилишни ўз зиммада қолдираман.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким К. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгиариқ т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 27 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
195қ-сон

Туман ҳокимининг 2014 йил 27 мартдаги 195қ-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тумандаги юридик ва жисмоний шахслардан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш билан боғлиқ хизматлар тарифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миқдорлари

Т/р

Кўрсатиладиган хизматлар тури

Ўлчов бирлиги

Белгиланган нарҳ миқдори (қўшилган қиймат солиқсиз сўм)

1.

Аҳолидан қаттиқ маиший ахлатларни олиб кетиш учун

аҳоли жон бошига

1000

2.

Юридик шахслардан қаттиқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари

1 (бир) м3

21000

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: хизмат тўловлари нақд пул ва пул ўтказиш йўли билан қонунларда белгиланган тартибда амалга оширилади.