Ҳужжат кучини йўқотган 14.03.2018 04.01.2000 йилдаги 1-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 14.03.2018
Ҳужжат 22.02.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИГА КИРИТИЛГАН ЛОЙИҲАЛАРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ УСТИДАН ДАВЛАТ МОНИТОРИНГИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика инвестиция дастурини самарали бажариш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳалари ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, вазирликлар ва идораларнинг инвестиция лойиҳаларини, энг аввало хорижий сармоялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштиришни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш 2-иловага* мувофиқ таркибда тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг ташаббуси бўлган инвестиция лойиҳалари ва таклифлар юзасидан Иқтисодиёт вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари котибиятлари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ташаббуси бўлган инвестиция лойиҳалари ва таклифлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 8-9-сон, 67-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан — доимий ишловчи Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий тузилмани белгиловчи корхоналарнинг ва иқтисодиётнинг бошқа алоқадор тармоқлари ва соҳаларидаги корхоналарнинг ривожланишига кўмаклашувчи ишлаб чиқаришлар қурилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика Ҳукумати кафолати остида хорижий сармоя жалб қилинган объектлар қурилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган юқори технологияли ва илм-фанни кўплаб талаб қиладиган ишлаб чиқаришларнинг жорий этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал-хом ашё ресурслари ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлашни, рақобатга бардошли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган технология жиҳатидан ўзаро боғлиқ ишлаб чиқаришларнинг барпо этилиши (шу жумладан, маҳаллийлаштириш дастурлари доирасида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш инфратузилмасига ва ижтимоий инфратузилмага инвестициялар қўйилиши амалга оширилиши устидан мониторинг Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга ошириладиган хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини танлашнинг асосий мезонлари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки 2000 йилги республика инвестиция дастурини рўёбга чиқаришда 3-иловага* мувофиқ хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим лойиҳалар амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мувофиқлаштирувчи кенгашга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар, компаниялар, агентликлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг, инвестиция жараёни бошқа қатнашчиларининг стратегик жиҳатдан муҳим ва йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳалари рўйхатига, уларнинг амалга оширилиши устидан кейинчалик мониторинг олиб бориш учун, Вазирлар Маҳкамаси комплекслари тақдимномалари асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлислари заруриятга кўра, бироқ икки ойда камида бир марта, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг раҳбарларини таклиф этган ҳолда ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг кенгаш рўйхатидаги таркибининг учдан икки қисмидан иборат овози билан қабул қилинадиган ва унинг раҳбари томонидан тасдиқланадиган қарорлари йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Инвестиция лойиҳаларининг буюртмачилари бўлган вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг раҳбарларига давлат мониторингини ташкил этиш учун зарур бўлган ахборот тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 4 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 4 январдаги 1-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисидаги низом «Чет эл инвестициялари тўғрисида», «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 февралдаги Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 13 сентябрдаги 420-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги (кейинги ўринларда Мониторинг деб аталади) Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини бошқариш ва назорат қилишнинг асосий механизми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика инвестиция дастурига киритилган ва, биринчи навбатда, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали рўёбга чиқарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органларининг, инвестиция жараёни бошқа қатнашчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан жавобгарлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳалари ҳаракатига уларни амалга оширишнинг барча босқичларида тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва ўрганиш, уларни, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган турли хил масалаларни кўриб чиқиш муддатларини ўзгартириш йўли билан бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини тасдиқланган ҳажмлар ва муддатларга қатъий риоя қилган ҳолда маблағлар билан узлуксиз таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаси бўйича хорижий шериклар олдида қабул қилинган мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция иқлимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар ва таклифлар бўйича маълумотлар банкини шакллантириш мониторингнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аниқ дастурга ва Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурининг таркибий қисми бўлган инвестиция таклифларининг йиғма рўйхатига киритилган инвестиция лойиҳалари мониторинг объекти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР БАНКИНИ ЯРАТИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг инвестиция дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори чиққан вақтдан бошлаб бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва буюртмачи ташкилотлар билан биргаликда инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастурига, шунингдек, инвестиция дастурининг таркибий қисми бўлган устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхатига киритилган лойиҳалар бўйича маълумотлар банкини шакллантиради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 8-9-сон, 67-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маълумотлар банки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастурига киритилган инвестиция лойиҳаси паспорти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг инвестиция лойиҳалари буюртмачилари томонидан Департамент билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-жадваллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхатига киритилган инвестиция таклифлари бўйича ишлаб чиқиладиган янгидан бошланаётган устувор инвестиция лойиҳаларини олға суриш чора-тадбирлари дастури асосида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Лойиҳа паспортида лойиҳа буюртмачиси, хорижий шерик, лойиҳанинг умумий қиймати ва барпо этилаётган ишлаб чиқаришнинг лойиҳадаги қуввати, маҳсулотни экспорт қилиш, маблағ билан таъминлаш манбалари ва схемаси бўйича прогноз кўрсаткичлар, лойиҳанинг қопланиш ва қарз маблағларни қайтариш муддатлари тўғрисидаги ахборотлар, шунингдек, зарурат бўлганда, хорижий инвестициялар иштирокида ташкил этилаётган корхона бўйича маълумотлар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Режа-жадвалда янги ташкил этилаётган корхонанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш, асосий контрактни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш (зарурат бўлганда), лойиҳа бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарорини келишиш ва қабул қилиш, кредит битимларини имзолаш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш, миллий ва хорижий валютада маблағ билан таъминлашни бошлаш, ишлаб чиқариш майдонларини ва инфратузилма объектларини қуриш, технология асбоб-ускуналарини ўрнатиш, корхонанинг лойиҳадаги қувватга чиқиши бўйича аниқ муддатлар тўғрисидаги ахборотлар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Чора-тадбирлар дастури инвестициялашдан олдин лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш ва маблағ билан таъминлашнинг аниқ манбаларини белгилашгача бўлган ишлар комплексини (уларни бажаришнинг прогноз муддатларини кўрсатган ҳолда) ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маълумотлар банки йилнинг ҳар чорагида чорак тугагандан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал қўйилмаларнинг ўзлаштирилишига доир ҳар чоракдаги мажбурий статистика ҳисоботи бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилган инвестициялардан, шу жумладан, Ҳукумат кафолати остида жалб этиладиган хорижий инвестициялар ва кредитлардан фойдаланиш бўйича — Молия вазирлиги, Марказий банк ва тижорат банклари томонидан (келишув бўйича);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича — Адлия вазирлиги томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштирилаётган корхоналар акциялари пакетини хорижий инвесторларга сотиш, мулкида давлат мулки улуши бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолияти, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес соҳасидаги, шу жумладан, жалб этилаётган хорижий кредит линиялари иштирокидаги, инвестиция лойиҳалари бўйича — Давлат мулки қўмитаси томонидан тақдим этиладиган ахборотлар ҳисобига тўлдириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Маълумотлар банкига инвестиция дастурида назарда тутилган капитал қўйилмалар ҳажмлари прогнозини белгиланган тартибда аниқлаштириш натижалари бўйича тузатишлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. МОНИТОРИНГНИ АМАЛГА ОШИРИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Департамент Иқтисодиёт вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси комплекслари котибиятлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мунтазам равишда, шу жумладан, жойларга бориб, Ҳукумат қарорларига, шунингдек, тасдиқланган режа-жадвалларга мувофиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ишларининг аҳволини ўрганади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент мазкур ишни ташкил этиш учун турли вазирликлар ва идоралар ёхуд халқаро ташкилотлар ва консультация компаниялари мутахассисларини жалб этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Департамент томонидан мониторинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳалари буюртмачилари билан келишиб олинган шакл бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда тақдим этиладиган тасдиқланган режа-жадвалларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларнинг амалга оширилиши Хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан олиб бориладиган мониторинг натижаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг энг муҳим объектларини фойдаланишга топшириш бўйича Республика штабининг ҳар ойги ахборотларини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси бўйича хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг рўёбга чиқарилиши тўғрисида ҳар ойда тақдим этиладиган статистика ахборотлари (бюллетень)ни;
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги ва потенциал хорижий инвесторларнинг улар фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича таклифларини ўрганиш асосида Хорижий инвестициялар бўйича агентлик томонидан вақти-вақти билан тайёрланадиган инвестиция иқлими тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан Департаментга тақдим этиладиган тезкор ахборотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши мониторинги Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тасдиқланган режа-жадваллар бажарилишини, лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан зарур ишлар комплексини олиб боришнинг технологик изчиллигига риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) техник-иқтисодий асослашларнинг асосий қоидаларини кўриб чиқиш, лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлиги юзасидан умумий қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) алоҳида йирик лойиҳалар, шу жумладан, техник-иқтисодий асослашлар кўрсаткичларига нисбатан лойиҳаларнинг қимматлашиши ёки арзонлашиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда базавий лойиҳалаштиришни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) марказлаштирилган манбалар ҳисобига ажратиладиган маблағларнинг ўз вақтида молиялаштирилишини ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлаш, Ҳукумат кафолати остида жалб этиладиган қарз маблағларнинг ўз вақтида қайтарилиши таъминланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) манфаатдор вазирликлар ва буюртмачи идоралар томонидан ишлаб чиқилган эҳтиёт қисмлар ва компонентлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ташқи бозорларга кириб бориши бўйича маркетинг дастурларини экспертизадан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) айрим стратегик муҳим ва йирик лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, қурилиши амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда амалга оширилаётган лойиҳаларни маблағ билан таъминлашни тўхтатиб қўйиш, шунингдек, инвестиция дастури бажарилиши барбод бўлишига йўл қўювчи вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва буюртмачи ташкилотларнинг раҳбарларини жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида рўёбга чиқаришга кўмаклашувчи бошқа зарур масалаларни кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. МОНИТОРИНГ НАТИЖАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Департамент Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда ўтказилган таҳлил асосида инвестиция дастурининг амалга оширилиши тўғрисида йиғма ахборот тайёрлайди ва уни Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим этади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма ахборот маблағ билан таъминлаш манбалари бўйича капитал маблағларнинг ўзлаштирилиши юзасидан умумлаштирилган маълумотлар билан бир қаторда лойиҳалар буюртмачилари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ва таклифларни амалга оширишнинг қуйидаги асосий босқичлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестициялашдан олдинги тадқиқотларнинг ўтказилиши, техник-иқтисодий асослашлар ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза қилиш ваколати берилган органлар томонидан техник-иқтисодий асослашлар ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертиза қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағ билан таъминлашнинг тасдиқланган схемаларига мувофиқ инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида маблағ билан таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва объектларни ишга тушириш муддатларига ва технологик изчиллигига риоя қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат кафолати остидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб қилинадиган кредит маблағларидан фойдаланиш ва уларни қайтариш муддатлари ва шартларига риоя қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалар буюртмачилари томонидан лойиҳаларни инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастурига киритиш учун асос ҳисобланадиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашларида ифодаланган инвестициялаш шартларига риоя қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни асослаган ҳолда таклифлар бўйича маълумотлардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Инвестиция дастурини амалга оширишнинг йиғма таҳлили, шунингдек, қўшимча таҳлилий ахборот асосида, Департамент:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаклланаётган йўналишларни ўрганиб чиқади, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги бюрократик тўсиқларни аниқлайди, хорижий инвесторлар учун мавжуд имтиёзлар ва афзалликлар тизимининг самарадорлигини таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция жараёни самарадорлигини ошириш учун зарур бўлган ҳукумат қарорларини тайёрлаш ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг муаммоли масалалари бўйича вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг ҳисоботларини тинглайди ва ўз ваколатлари доирасида уларга топшириқлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция дастурини шакллантириш ва унинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа ишларни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Зарур қарорлар қабул қилиш учун ҳар чоракда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари мажлисларида кўриб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг натижалари Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунларига бағишланган мажлисларида тингланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.