Ҳужжат кучини йўқотган 12.09.2003 13.09.1999 йилдаги 420-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 12.09.2003
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли «Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йилнинг I ярим йиллигида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг якунлари, иқтисодий ислоҳотларнинг боришини ҳамда иқтисодиётни ривожлантириш устувор йўналишларининг амалга оширилишини баҳолаш юзасидан қарорига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш тартиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурида назарда тутилган капитал қурилишни маблағ билан таъминлаш ва кредитлаш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар ва компаниялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширишда мазкур қарор билан тасдиқланган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий равишда амал қилсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция фаолиятини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 15 майдаги 215-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 13 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
420-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
13 сентябрдаги 420-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш қоидалари ва тартиботини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастури (кейинги ўринларда — Дастур деб аталади) республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларининг таркибий қисми ҳисобланади ва давлат инвестиция сиёсатининг устувор йўналишларини акс эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ва тадрижий ривожлантиришга ва иқтисодиётга зарур таркибий ўзгартиришларни, табиий, минерал-хом ашё, молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминловчи инвестициялар қўйиш асосида унинг жаҳон иқтисодий тизимига кенг интеграциялашувига эришиш Дастурнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағ билан таъминлаш манбалари бўйича капитал қўйилмалар прогнози;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхати (кейинги ўринларда — Йиғма рўйхат деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастури (кейинги ўринларда — Аниқ дастур деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ДАСТУРНИНГ МУВОЗАНАТЛАНГАНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дастур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий, минерал-хом ашё, молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини оширишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджети ҳамда республиканинг ички ва ташқи қарзлари ҳажмларини ўзаро боғлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағ билан таъминлашнинг тасдиқланган манбалари билан объектларни ишга тушириш ва кредитларни узишни, шунингдек, қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноати қувватларини мувозанатлашни;

III. ДАСТУРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Дастурни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришга оид барча ишларни Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти мувофиқлаштиради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Дастурни шакллантириш давлат мақсадли дастурлари, иқтисодиётнинг устувор йўналишларини ва алоҳида минтақаларни ривожлантириш бўйича директив қарорлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар, шу жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда амалга оширилади ва олдинги йил декабрь ойининг биринчи ўн кунлигидан кечикмай Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дастурни ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳар йили инвестиция таклифларини тайёрлашга оид методик кўрсатмаларни ва уларни тақдим этиш муддатларини манфаатдор вазирликлар ҳамда идораларга, уюшмалар, корпорациялар ва компанияларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, корхоналар ва ташкилотларга етказади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишлаб чиқилган Дастур Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. КАПИТАЛ ҚЎЙИЛМАЛАР ПРОГНОЗИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Капитал қўйилмалар прогнози Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Молия вазирлиги, Марказий банк, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жорий йил ва прогнозлаштирилаётган йиллар учун ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш қурилишлари бўйича ишлаб чиқилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Прогноз капитал қўйилмаларнинг қуйидаги манбаларини ҳисобга олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) марказлаштирилган қўйилмалар, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджети ва давлат бюджетдан ташқари фондлар маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи қарзлар лимитларидан келиб чиқиб ҳукумат кафолати остида бериладиган чет эл инвестициялари ва кредитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) марказлаштирилмаган капитал қўйилмалар, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар маблағлари, шу жумладан, қўшма корхоналар, хорижий корхоналар ва хусусий корхоналарнинг маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкларнинг, шу жумладан, хорижий банкларнинг тижорат кредитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли маблағлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари қуйидагилар ҳисобига белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети ва давлат бюджетдан ташқари фондлар маблағлари — белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантириш чоғида ва йиғма бюджет таркибида тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат кафолати остида жалб қилинадиган хорижий инвестициялар ва кредитлар — алоҳида устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Марказлаштирилган капитал қўйилмалар фақат қуйидагиларга ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича инвестиция лойиҳаларини, давлат мақсадли дастурларини ва давлатлараро битимларни амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эгасининг номи кўрсатилган уй-жой облигациялари бўйича уй-жой қурилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни тиклашга, сув хўжалиги қурилиши ва кичик гидроэнергетикани ривожлантиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли яшайдиган жойларнинг, биринчи навбатда, якка тартибда қурилган уй-жой мавзеларининг муҳандислик инфратузилмасини ривожлантиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маориф, соғлиқни сақлаш, маданият ва ижтимоий инфратузилманинг бошқа тармоқлари объектлари қурилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат илмий муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумдавлат табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишга ва табиий офатлардан ҳимоя қилиш иншоотлари қурилишига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. УСТУВОР ИНВЕСТИЦИЯ ТАКЛИФЛАРИНИНГ ЙИҒМА РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларнинг таклифларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва Хорижий сармоялар бўйича агентлик билан биргаликда тузилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қуйидагилар (экология нормалари ва талабларига мувофиқ келиши улар учун мажбурий шартдир) инвестиция таклифларини Дастурга киритиш учун танлаб олишнинг асосий мезони ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ишлаб чиқариш объектлари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий хом ашё ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш кўламини кенгайтириш, уларни рақобатбардош тайёр маҳсулот даражасигача етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт салоҳиятини ривожлантиришга мўлжалланган рентабелли, юқори технологияли ва ресурсларни тежовчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммуникациялар, суғориш, ишлаб чиқариш инфратузилмасининг замонавий тизимларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол бозорини энг зарур товарлар ва хизматлар билан тўлдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ноишлаб чиқариш объектлари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ижтимоий инфратузилма хизматларига бўлган биринчи навбатдаги эҳтиёжларини қондириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноишлаб чиқариш хизматлари сифатини ва улар билан аҳолини қамраб олиш даражасини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича Дастурга киритиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технология жиҳатидан ўзаро боғланган ёки тармоқлараро аҳамиятга эга бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида амалга ошириладиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ жойларда ва ишчи кучи ортиқча бўлган минтақаларда жойлаштириладиган кичик ва ўрта бизнес;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришни таъминлайдиган таклифлар устувор ҳуқуққа эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Йиғма рўйхат мамлакатимиз инвесторларини ва хорижий инвесторларни жалб қилиш учун аниқ устувор йўналишларнинг қисқача баёни ҳисобланади, у оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади ва тегишли каналлар, халқаро ахборотномалар, молия институтлари, INTERNET тармоғи орқали потенциал инвесторларга етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма рўйхатга киритилган инвестиция таклифлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинчалик Инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастурига киритиш учун улар инвестиция лойиҳаси жараёнига келгунга қадар шакллантиришнинг барча босқичларида улар устидан доимий мониторинг амалга оширилиши ва инжиниринг жиҳатидан комплекс кузатиб борилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат кафолати остидаги хорижий кредит линияларидан фойдаланишнинг устувор ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Йиғма рўйхатга киритилган инвестиция таклифининг ташаббускори уни амалга оширишда қатнашишдан манфаатдор бўлган хорижий шериклар (потенциал инвесторлар) билан олдиндан эришилган келишув якунлари бўйича «Ўзинвестлойиҳа» компанияси ёки бошқа инжиниринг ташкилоти билан биргаликда ёки мустақил равишда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқади, лойиҳа экспертиза қилинади, белгиланган тартибда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳукумат кафолати остида бериладиган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига мўлжалланаётган инвестиция таклифларини амалга ошириш учун потенциал инвесторларни (бош пудратчиларни) жалб қилиш, қоидага кўра, тендер асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ АНИҚ ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастури (кейинги ўринларда — Аниқ дастур деб аталади) ҳар йили ишлаб чиқилади ва маблағ билан таъминлашнинг асосий манбалари бўйича буюртмачилар ва хорижий шериклар кўрсатилган ҳолда устувор инвестиция лойиҳалари, энг аввало, келгуси йилга ўтувчи инвестиция лойиҳалари рўйхатини, жорий йил учун капитал қўйилмаларни ўзлаштириш прогнозини ифодалайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастури Дастур таркибида тасдиқланади ва унга йил давомида қўшимча инвестиция лойиҳалари киритилишига йўл қўйилмайди, хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Аниқ дастурга киритиш учун қуйидагилар мажбурий шартлар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асосланишнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағ билан таъминлаш манбаларининг ва кредитлар шартномада белгиланган муддатларда узилишининг исботланганлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тасдиқланган Аниқ дастурга мувофиқ буюртмачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда қурилишларнинг аниқ рўйхати тасдиқланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. ДАСТУРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари маблағ билан таъминлашда кўмаклашиш, солиқ имтиёзлари ва бошқа имтиёзлар бериш, давлат мониторингини ташкил этиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Маблағ билан таъминлашда кўмаклашиш устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан, хорижий кредитлар бўйича мажбурий аванс тўловлари ва бошқа тўловларни тўлаш учун қайтариш ёки қайтармаслик асосида бюджет маблағлари ажратиш, шунингдек, хорижий кредитлар учун Ҳукумат кафолатлари бериш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилиши учун марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига давлат томонидан қўллаб-қувватлаш зарур бўлган устувор инвестиция лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тайёрлаган таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
(23-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўриб чиқилаётган йил учун марказлаштирилган молиявий ресурсларнинг прогноз лимитлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан олдинги йилнинг сентябрь ойидан кечикмай эълон қилинади.
(23-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Солиқ имтиёзларига ва бошқа имтиёзларга солиқлардан вақтинча озод қилиш, имтиёзли солиқ солиш ва жадаллаштирилган амортизация тартибини белгилаш, божхона имтиёзлари бериш ва бошқалар киради. Ҳар бир лойиҳа ёки умуман дастур бўйича имтиёзлар рўйхати амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. ДАСТУРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Давлат мониторинги Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши устидан давлат назоратининг асосий механизми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Қуйидагилар Дастурга киритилган инвестиция лойиҳалари устидан Давлат мониторингини амалга оширишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларининг ва, биринчи навбатда, марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига рўёбга чиқарилаётган инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши, шу жумладан, лойиҳаларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асослашларининг асосий кўрсаткичларига риоя қилинишига оид қисми устидан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, инвестиция жараёни бошқа қатнашчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, Дастурда назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларнинг ўз вақтида ҳал қилиниши учун уларнинг жавобгарлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини тасдиқланган ҳажмлар ва муддатларга қатъий мувофиқ маблағ билан узлуксиз таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий шериклар олдида қабул қилинган мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни амалга оширишда пайдо бўладиган муаммоли масалаларни кузатиб бориш ва уларнинг тезкорлик билан бартараф этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция иқлимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Давлат мониторинги инвестиция лойиҳалари Дастурга киритилган манфаатдор вазирликлар ва идоралар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, корхоналар ва ташкилотлар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан тақдим этиладиган ахборотлар асосида Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти томонидан ташкил этилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ахборот тақдим этиш, шунингдек, Давлат мониторингини амалга ошириш тартиби ва муддатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жавобгарлик лойиҳаларнинг буюртмачилари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
13 сентябрдаги 420-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурида назарда тутилган капитал қурилишни маблағ билан таъминлаш ва кредитлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Тартиб «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурида назарда тутилган капитал қурилишни маблағ билан таъминлаш ва кредитлаш жараёнини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тасдиқланган давлат инвестиция дастурига мувофиқ маблағ билан таъминланадиган ва кредитланадиган объектларнинг аниқ рўйхати (бундан кейин қурилишларнинг аниқ рўйхати деб аталади) шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инвестиция дастурида назарда тутилган капитал қўйилмалар доирасида инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш ва кредитлаш буюртмачилар (инвесторлар, инвесторлар томонидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ваколати берилган бошқа жисмоний ва юридик шахслар — кейинги ўринларда «буюртмачи» деб аталади) томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги белгилаган тартибда келишилган қурилишларнинг аниқ рўйхатига мувофиқ амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН КАПИТАЛ ҚЎЙИЛМАЛАР ҲИСОБИГА МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИГАН ҚУРИЛИШЛАРНИНГ АНИҚ РЎЙХАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестиция дастурида назарда тутилган марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида қурилишларнинг аниқ рўйхатини шакллантириш буюртмачи томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Буюртмачи инвестиция дастури тасдиқлангандан кейин бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига қурилишларнинг аниқ рўйхатларини келишиш учун тақдим этади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қурилишларнинг аниқ рўйхатларига биринчи навбатда кейинги йилга ўтувчи объектлар, шу жумладан бажарилган ишлар учун исботланган кредиторлик қарзлар мавжуд бўлган объектлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аниқ рўйхатларга янгидан бошланадиган объектларни киритишга, агар кейинги йилга ўтувчи қурилишлар ва объектлар, шу жумладан шунга ўхшаш қувватлар яратиладиган қурилишлар ва объектлар, капитал қўйилмаларнинг зарур ҳажмлари билан таъминланган тақдирдагина йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги иштирокида буюртмачилар томонидан тақдим этилган янгидан бошланадиган қурилишлар бўйича аниқ рўйхатларни уларга розилик бериш юзасидан қарор қабул қилиш учун кўриб чиқади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кейинги йилга ўтувчи объектлар бўйича қурилишнинг боришини ва объектларнинг тайёрлик даражасини ҳисобга олган ҳолда Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда капитал қўйилмалар ҳажмларига аниқликлар киритилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш, лойиҳа-смета ҳужжатлари ва маблағ билан таъминлаш манбалари билан таъминланмаган қурилишларнинг аниқ рўйхатларини тасдиқлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қурилиш материаллари ва конструкциялар, бутловчи буюмлар, фойдаланиш даврида хом ашё ва материаллар ҳамда бажарилган пудрат ишлари учун эркин муомаладаги валюта харажатлари билан амалга ошириладиган қурилишларнинг аниқ рўйхатлари Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси билан келишиб олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Янгидан бошланадиган қурилишлар учун ишларни бажарувчиларни ва моддий-техника ресурслари етказиб берувчиларни танлаш буюртмачилар томонидан, қоидага кўра, тендер асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Марказлаштирилган капитал қўйилмалар ажратиладиган буюртмачи улардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИГА МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА КРЕДИТЛАШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан бюджет маблағлари ажратиш буюртмачи томонидан тасдиқланган иш ҳажмларини бажариш, асбоб-ускуналар, бутловчи материаллар, буюмлар ва конструкциялар етказиб бериш ҳамда маблағ билан таъминлаш жадвалига мувофиқ Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган қурилишларнинг аниқ рўйхатларига биноан амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет маблағларига бўлган эҳтиёжни аниқлашда қуйидаги харажатлар ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтган йилда бажарилган ишлар ҳажми учун кредиторлик қарзларни тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишларнинг аниқ рўйхатларига киритилган объектларда бажариладиган ишлар бўйича жорий йилнинг ҳисобот ойидаги кредиторлик қарзларни тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот ойи капитал қўйилмалари ҳажмларини ўзлаштириш асосида аниқланган жорий ойда капитал қўйилмаларни кутилаётган ўзлаштиришнинг 40 фоизигача миқдорда аванс тўлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аванс миқдори харид қилинадиган асбоб-ускуналар, буюртмачи томонидан материаллар етказиб бериш, пудрат ташкилотларга аванс тўлаш, шунингдек ҳар бир аниқ ҳолатда Ҳукуматнинг қарорига кўра республика объектлари қурилишини жадаллаштириш мақсадида республика ташқарисидан маҳсулотлар сотиб олиш учун конвертация қилиш маблағлари миқдорини ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилиши мумкин (тегишли ҳисоб-китоблар билан исботланган тақдирда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш, лойиҳа-смета ҳужжатлари, бошқа зарур ҳужжатлар ва маблағ билан таъминлаш манбалари билан таъминланмаган қурилишларнинг аниқ рўйхатлари бўйича маблағ билан таъминлаш бошланишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш учун буюртмачилар ҳар ойда Молия вазирлигига тўловлар схемаси билан биргаликда маблағ билан таъминлаш ҳисоб-китобини ҳамда марказлаштирилган капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлашга йўналтириладиган ажратилган бюджет маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисоботнинг белгиланган шакли бўйича ахборот ҳам тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш давлат бюджети харажатлари иқтисодий таснифномасига мувофиқ харажат жадвали билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харажат жадвали асосида буюртмачилар маблағ билан таъминловчи банкларга молия органлари томонидан бюджет маблағлари билан қопланган маблағ билан таъминлаш лимитларини етказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминлашни расмийлаштириш учун буюртмачилар маблағ билан таъминловчи банкларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асосланишини (лойиҳа-смета ҳужжатларини);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган янгидан бошланаётган қурилишларнинг йиллар бўйича бўлинган аниқ рўйхатларини, кейинги йилга ўтувчи қурилишларнинг аниқлаштирилган аниқ рўйхатларини;
(18-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишнинг барча даври учун бажарилган ишлар учун ҳисоб-китоб шакллари кўрсатилган пудрат шартномалари (контрактлар)ни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишнинг йиғма смета ҳисоб-китобларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ҳужжатлари бўйича «Давархитектқурилиш» қўмитасининг давлат идорадан ташқари экспертизаси ва давлат экология экспертизасининг хулосаларини тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бажарувчилари тендер асосида аниқланадиган объектлар бўйича лойиҳанинг белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асосланиши, аниқ рўйхат ва пудрат шартномаси (контракт) тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Буюртмачилар давлат бюджети маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминлаш лимитларини қурувчи корхоналарга етказадилар ҳамда уларга ҳар ойда бир йилга тасдиқланган лимитлар доирасида амалда бажарилган ишлар ҳажми учун ажратилган маблағларни ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Сметаларда назарда тутилган асбоб-ускуналарни сотиб олишга контрактлар (шартномалар) бўйича, шунингдек буюртмачи томонидан материаллар етказиб бериш юзасидан импорт операцияларга ҳақ тўлаш улар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилгандан кейин амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Бюджет маблағларини ўтказиш юзасидан буюртмачиларнинг топшириғини бажаришда банк шифрлар ва суммалар бўйича кўрсаткичларнинг харажат жадвалига мувофиқлигини текширади, лойиҳа-смета ва қурилиш-монтаж ишларига, асосий фондларни сотиб олишга харажатларга ҳақ тўлашнинг йиғма ҳисобини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қурилаётган объектларни кафолатли ва ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган объектлар бўйича маблағлар вақтинча бўлмаган тақдирда, маблағ билан таъминловчи банклар Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ва унинг белгиланган тартибда берилган кафолати остида қарз олувчига қисқа муддатли кредитлар бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағ билан таъминловчи банкка қисқа муддатли кредитни кредитдан фойдаланилганлиги учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган ставка билан бериш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит объект бўйича жорий йилга ажратилган маблағ билан таъминлашнинг умумий лимити ҳисобига, кредит бўйича фоизлар эса — қарз олувчининг ўз маблағлари ҳисобига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Буюртмачиларга марказлаштирилган капитал қўйилмаларнинг тасдиқланган лимитларида назарда тутилган қайтариб бериш асосидаги давлат бюджети маблағлари Ўзбекистон Республикасининг гаров ҳақидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, қурилиши тугалланмаган объектлар, моддий бойликлар ва бошқа мол-мулкни гаровга қўйиш шартномаси асосида ваколатли банк томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фоизлар миқдори ва уларни ҳисоблаб қўшиш муддатлари, шунингдек, қайтариш асосидаги бюджет маблағлари бўйича асосий қарз ва фоизларни қайтариш тартиби Молия вазирлиги билан буюртмачига маблағларни қайта молиялайдиган ваколатли банк ўртасидаги шартнома билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қоидага кўра, кейинчалик қарз олувчига қайта молиялаган ҳолда бюджет маблағлари ажратиш юзасидан Молия вазирлиги тижорат банки билан тузадиган шартномада қарзни қайтариш жадвалига мувофиқ навбатдаги тўлов суммасини банкнинг вакиллик ҳисобварағидан сўзсиз ўтказиб олиш механизми назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарз олувчининг қарзни қайтариш учун маблағи ва қарзни қайтариш истиқболи мавжуд бўлмаган тақдирда Молия вазирлиги белгиланган тартибда банкротлик тўғрисидаги жараён ташаббускори бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш ва капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш жараёнида маблағ билан таъминловчи банклар марказлаштирилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини, қурилиш муддатларига, ажратилган маблағларни қайтариш муддатларига риоя қилинишини ва улардан фойдаланганлик учун ҳақ тўланишини назорат қиладилар, бажарилган ишлар ҳажмини назорат тартибида ўлчайдилар. Назорат банклар томонидан маблағ билан таъминловчи томон билан тузилган шартнома асосида банкка воситачилик ҳақи тўланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун бузилишлар, қўшиб ёзишлар ёки ишлар ҳажмларини бошқача тарзда ошириш ҳоллари аниқланган тақдирда маблағлар белгиланган тартибда олиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан олинган давлат бюджети маблағлари қатъий равишда мақсадли фойдаланилиши керак ва улар депозит счётларга ўтказилиши, банклараро кредитлар бериш учун фойдаланилиши ва бошқа қисқа муддатли тусдаги операцияларга жалб қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилишнинг давом этиш муддатлари бузилган, маблағлардан мақсадсиз фойдаланилган, капитал қўйилмаларни ўзлаштириш тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари ошириб кўрсатилган тақдирда тижорат банклари буюртмачиларга нисбатан, айрим ҳолларда эса пудратчиларга нисбатан ҳам мавжуд қонун ҳужжатлари билан белгиланган кредит билан таъсир кўрсатиш чораларини қўллайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. БОШҚА МАНБАЛАР ҲИСОБИГА МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА КРЕДИТЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг узоқ муддатли кредитлари (шу жумладан, хорижий инвестициялар ва Ҳукумат кафолати остида бериладиган кредитлар) ҳисобига маблағ билан таъминлаш (қайта молиялаш) томонларнинг келишувига кўра кредитлашнинг амалдаги қоидалари ва нормаларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари (ваколатли банклар) кредитлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган қурилишларнинг аниқ рўйхатлари Иқтисодиёт вазирлиги билан келишишдан олдин ушбу банклар билан келишиб олиниши шарт.
(26-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларнинг буюртмачилар билан ўзаро муносабатлари кредит шартномалари асосида қурилади. Кредитлаш муддатлилик, ҳақ тўлаш, қайтариш, таъминланиш ва мақсадли фойдаланиш шартларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ссуда ҳисобварағи бўйича барча операциялар банклар томонидан смета бўйича харажатлар моддаларига риоя қилинган ҳолда объектнинг смета қиймати доирасида шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Кредит объектларнинг буюртмачиларига ва пудрат қурилиш ташкилотларига аниқ вазиятдан келиб чиқиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, буюртмачилар кредитни қайтариш таъминланиши учун мол-мулк гарови, учинчи шахсларнинг кафиллиги, банк кафолати, тўланмаган кредит хавфи суғуртаси билан бир қаторда Молия вазирлигининг белгиланган тартибда берилган кафолатини тақдим этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Маблағ билан таъминлашнинг марказлаштирилган ресурслар билан таъминланиши кечиккан тақдирда тижорат банклари уларнинг ўрнини ўз маблағлари ёки жалб қилинган маблағлар билан вақтинча алмаштириш йўлларини қидириб топишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Буюртмачининг ўз маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминлаш тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ ва пудрат шартномаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Аралаш инвестициялаш объектлари қурилишини маблағ билан таъминлаш ва кредитлаш объектлар қурилишининг барча даври мобайнида бюджет маблағларини, бошқа марказлаштирилган капитал қўйилмаларни ва ўз маблағларини харажат қилиш нисбатига риоя қилган ҳолда мазкур Тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДАГИ ҲИСОБ-КИТОБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Маблағ билан таъминлаш бўйича операцияларни амалга оширувчи банклар буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни текшириб чиқадилар ва улар қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлганда қурилишни маблағ билан таъминлаш ҳисобварақларини очадилар. Қурилишни ҳисоб-китоб ҳисобварақларидан маблағ билан таъминлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Банклар буюртмачилар, пудрат ташкилотлари ва қурилишнинг бошқа қатнашчилари ўртасида бажарилган ишлар, етказиб берилган моддий-техника ресурслари ва кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китобларни, шунингдек, бошқа ҳисоб-китобларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилишнинг барча даврига тузилган контракт (пудрат шартномаси) буюртмачи ва пудрат ташкилоти ўзаро муносабатларини тартибга солувчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Буюртмачи билан пудрат ташкилоти ўртасидаги ҳисоб-китоблар контракт (пудрат шартномаси)да назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов ҳужжатларини ва уларга илова қилинган ёйилмаларни текшириш, шунингдек тўлов банк томонидан 3 кун ичида амалга оширилади. Асосланмаган тўлов ҳужжатлари тақдим этилган ва уларга тузатиш киритиш зарурияти пайдо бўлган тақдирда тўлов барча тузатишлар киритилгандан кейин ва банкка тузатилган ҳужжатлар тақдим этилгач амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция жараёнининг бошқа қатнашчилари томонидан тузилган шартнома (контракт)лар улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар учун асосий ҳужжат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Буюртмачилар пудрат ташкилотларининг бажарган ишлари ва бошқа харажатлари учун уларнинг ҳисобварақларига тўғридан-тўғри ҳақ тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов шакли қонун ҳужжатларига мувофиқ контрактлар (пудрат шартномалари)да белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутловчи ташкилотлар ёки маҳсулот етказиб берувчи ташкилотлар билан йиғма конструкциялар, буюмлар ва материаллар учун ҳисоб-китоблар шартнома (контракт)да назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 9-сон, 52-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда;17-18-сон, 146-модда)