Хоразм вилояти Боғот тумани ҳокимининг
Қарори
Тумандаги юридик ва жисмоний шахслардан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш билан боғлиқ хизматлар тарифи тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Чиқиндилар тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 январдаги «Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4-сонли, 2010 йил 28 октябрдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 239-сонли қарорларига асосан, чиқиндиларни фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарли таъсирини олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш, туман ҳудудини экологик ҳамда санитария ҳолатини, тозалигини амалга ошириш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатдан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 315-сонли қарорига асосан, туманда қаттиқ ва суюқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни ташиб олиб кетиш хизматлари ободонлаштириш бошқармаси томонидан амалга оширилиши белгилансин.
2. Боғот туманида юридик ва жисмоний шахслардан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш учун ҳар ойига белгиланган тўлов миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ободонлаштириш бошқармаси (И. Рахимов), туман аҳолиси, корхона ва ташкилотлар билан чиқиндиларни олиб кетиш юзасидан шартномаларини тузиш ҳамда шартнома асосида маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш ва уларни белгиланган тартибда жойлаштириб борсин.
4. Туман маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига:
ҳудудларда маиший чиқиндиларни самарали ва ўз вақтида олиб чиқиб кетишни ташкил этиш ҳамда ҳудуд доирасида ободонлаштиришга, кўкаламзорлаштиришга ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар режаларини тасдиқлаш;
туман ободонлаштириш бошқармасига, аҳолидан чиқадиган маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишни ўз вақтида ташкил этиш ва хизматлар учун тўлов ҳамда қарздорликларни ўз вақтида ундирилишида ободонлаштириш бошқармасига амалий ёрдам бериб бориш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарор «Боғот садоси» газетасида эълон қилинсин.
6. Ушбу қарорни назорат қилишни ўз зиммада қолдираман.
Ҳоким Р. БЕКЧАНОВ
Боғот т.,
2014 йил 23 март,
510-қ-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 23 мартдаги 510-қ-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тумандаги юридик ва жисмоний шахслардан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш билан боғлиқ хизматлар тарифи
миқдорлари
|
Т/р |
Кўрсатиладиган хизматлар тури |
Ўлчов бирлиги |
Белгиланган нарх миқдори (қўшилган қиймат солиқсиз сўм) |
|
1. |
Аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш учун |
аҳоли жон бошига |
1000 |
|
2. |
Юридик шахслардан қаттиқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари |
1 (бир) м3 |
21000 |
Изоҳ: хизмат тўловлари нақд пул ва пул ўтказиш йўли билан қонунларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(«Боғот садоси» газетаси, 15.05.2014 й., 20-сон)