Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ҳокимининг
қарори
Санитар тозалик хизматлари бўйича чегараланган тарифларини киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Чиқиндилар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда) Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатдан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 632-модда), 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда) қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан туман ҳудудидан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташишга доир кўрсатиладиган хизматлар тарифини белгилаш мақсадида Самарқанд вилоят ҳокимлиги молия бошқармасининг 2014 йил 2 июндаги 03-9/818-сонли хатини инобатга олиб қарор қиламан:
1. Пахтачи туман ҳудудидан туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун 2014 йил 10 сентябрдан эътиборан:
мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча турдаги корхона, ташкилот, муассаса ва якка тартибда фаолият юритаётган юридик шахслар учун тўловлар тарифи бир метр куб учун 5510 сўм;
жисмоний шахслар учун бир кишига бир ойда 500 сўм этиб белгилансин.
3. Туман ободонлаштириш бошқармаси (Ў. Муҳаммадиев)га:
маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун амал қилиш меъёрлари асосида жисмоний ва юридик шахслар билан 3-иловага* келтирилган шартномалар асосида расмийлаштириш;
* 1 — 3-иловалар берилмайди.
туман ҳудудидан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни чиқариш бўйича тузиладиган шартномалар бўйича тўловларни ўз вақтида ундириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Бобахолов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким К. КУРБОНОВ
Пахтачи т.,
2014 йил 8 сентябрь,
566-Қ-сон