09.09.2014 йилдаги 331-қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Туманда географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон, 448-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сонли «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42-сон, 483-модда) ҳамда вилоят ҳокимининг 2012 йил 3 декабрдаги 246-қ-сонли «Вилоятда Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари талабларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосланиб қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Самарқанд вилоят ҳокимининг 2012 йил 3 декабрдаги 246-қ-сонли «Вилоятда географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қўшработ туман комиссияси тўғрисидаги низом 1-иловага, географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман комиссияси ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларни таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифларни таклифлар киритган органларга тегишли хулосалар берган ҳолда атрофлича ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифларни уларнинг географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан давлат экспертизасидан ўтказишни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларнинг тарихий-маданий мерос, Ўзбекистон халқининг маънавий-этник қадриятлари билан боғлиқ номларини асраш, уларни асоссиз қайта номлашнинг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларни Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар билан қайта номлашга ва уларга ном беришга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларни номлаш ва қайта номлашда маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларини истисно қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорлар қабул қилишда холислик ва ошкоралик, шунингдек географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш тартиб-қоидаси ва муддатларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларни одамларнинг исмлари билан, шунингдек тарихий воқеалар шарафига номлаш ва қайта номлаш соҳасида белгиланган чекловларга риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий аҳолининг географик, тарихий, миллий, этник, тилга оид ва бошқа хусусиятларини ўрганиш ҳамда ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида географик объектларга бир хил номлар берилишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бериладиган номларнинг географик объектлар номларининг географик объект жойлашган жойдаги мавжуд тизимига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектлар номларининг янглишишларга сабаб бўлувчи ўхшашлигини, ушбу номлар мазмунларининг Ўзбекистон халқининг тарихи, анъаналари ва маданиятига тўғри келмаслигини назарда тутган ҳолда, истисно қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2004 йил 4 сентябрдаги 329-қ-сонли «Вилоят ҳокимининг 2004 йил 20 августдаги 177-қ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 августдаги 383-сонли «Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, ташкилотларга ва бошқа топонимик объектларга ном бериш ишларини тартибга солиш тўғрисида»ги ҳамда 2012 йил 14 декабрдаги 635-қ-сонли «Вилоят ҳокимининг 2012 йил 3 декабрдаги «Вилоятда географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 246-қ-сонли қарори ҳақида»ги қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари З. Мамадалиев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким О. АЛИХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшработ т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 9 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
331-қ-сон

Туман ҳокимининг 2014 йил 9 сентябрдаги 331-қ-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қўшработ туман комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда ҳудудий комиссия деб аталади) географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалаларини кўриб чиқувчи, шунингдек «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг бажарилишини назорат қилувчи махсус орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳудудий комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий комиссиянинг таркиби манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбари ҳамда ходимларидан, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларидан, шунингдек фан ва маданият арбобларидан, экспертлардан, мутахассислардан хамда тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахслардан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ҳудудий комиссиянинг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар ҳудудий комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларнинг Ўзбекистон халқининг тарихий-маданий қадриятлари ва мероси билан боғлиқ номлари асралишини таъминлаш, уларнинг асоссиз қайта номланишининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларни Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ҳамда менталитетига ёт бўлган номлар билан қайта номлашга ва уларга ном беришга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларни номлаш ва қайта номлашда маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларини истисно қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳудудий комиссия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганишни ташкил этадилар ҳамда тегишли хулосалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топонимик ва бошқа тадқиқотлар ўтказиш, картографик, архивга оид, тарихий ва бошқа материалларни атрофлича ўрганиш, географик объектларнинг номларини мақбуллаштириш ишларини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларни асоссиз қайта номлашнинг, уларга Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар берилишининг олдини олиш, ушбу соҳада маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларига йўл қўймаслик мақсадида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш жараёнининг холисона ҳамда ошкора бўлишини таъминлаш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида географик объектларнинг номларидан фойдаланиш ва уларни асраш юзасидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини самарали амалга оширишга қаратилган бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ҳудудий комиссиянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳудудий комиссия ўзига юкланган вазифаларнинг ижро этилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлардан географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиш учун зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар мутахассисларини, етакчи олимларни, фан ва маданият арбобларини, шунингдек тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахсларни географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларини атрофлича ўрганиш учун жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарининг ҳисоботларини эшитиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳудудий комиссия ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий комиссия ўз фаолияти тўғрисида ҳар йили тегишли равишда халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий комиссия ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида тегишли равишда географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясига ахборот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ҳудудий комиссия фаолиятини ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳудудий комиссияга унинг раиси ҳисобланадиган туман ҳокими бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳудудий комиссия раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссия фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва унга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссия аъзоларининг вазифаларини белгилайди ва уларга юкланган вазифаларни бажариш ишларини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссиянинг иш режаларини, тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш жадвалларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссия мажлисларининг кун тартибини ва чақирилишини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссиянинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ишларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳудудий комиссиянинг аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссия мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда ва ҳал этишда иштирок этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссияга географик объектларни номлаш ва қайта номлашнинг долзарб масалалари бўйича таклифлар киритадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссия томонидан муҳокама қилинадиган масалалар бўйича хулосалар тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий комиссия аъзолари комиссиядаги ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳудудий комиссия котиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартибидаги масалалар бўйича ҳудудий комиссиянинг мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажлисларнинг ўтказиладиган вақти ва жойини, шунингдек таклиф этиладиганлар контингентини ҳудудий комиссия раиси билан келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссия аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссия қарорларининг бажарилиши мониторингини юритади ва унинг натижаларини комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссиянинг протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни ҳудудий комиссиянинг аъзоларига ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳудудий комиссия ўз ишини ўзи тасдиқлаган режалар асосида ташкил қилади ва ўз мажлисларини заруратга кўра ўтказади. Ҳудудий комиссия раиси томонидан ҳудудий комиссия аъзоларининг навбатдан ташқари мажлис ўтказиш учун сабаблар ва асослар баён этилиши лозим бўлган ёзма илтимосномалари асосида навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳудудий комиссиянинг мажлисини унинг раиси олиб боради. Ҳудудий комиссия раиси бўлмаган тақдирда мажлисни комиссия аъзоларидан бири бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий комиссиянинг мажлиси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда қонуний ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлисни ўтказиш учун кворум йиғилмаган тақдирда ҳудудий комиссиянинг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади. Янги мажлисни ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳудудий комиссиянинг мажлисига кўриб чиқиладиган масалаларнинг ҳусусиятига қараб давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ҳудудий комиссия томонидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳудудий комиссиянинг қарори мажлисда қатнашаётган ҳудудий комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда ҳудудий комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий комиссиянинг ҳар бир аъзоси қабул қилинадиган қарорлар бўйича ўз фикрини ёзма равишда билдиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳудудий комиссиянинг раиси қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида ҳудудий комиссиянинг қарорларини унинг аъзолари билан сўров ўтказиш йўли билан келишилган айрим масалалар бўйича тасдиқлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳудудий комиссиянинг қарорлари ҳудудий комиссия мажлисининг протоколи билан расмийлаштирилади. Ҳудудий комиссия мажлисининг протоколига унинг барча аъзолари томонидан имзо қўйилади, уни котиб имзолайди, ҳудудий комиссиянинг раиси тасдиқлайди ва у бир ҳафта муддатда ҳудудий комиссиянинг аъзоларига ҳамда манфаатдор ташкилотларга жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳудудий комиссия протоколининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар тегишли равишда туман ҳокимликларининг ижро этувчи аппаратида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳудудий комиссия котиби комиссия аъзолари ёрдамида комиссия қарорларининг бажарилишини мунтазам ўрганиб боради, зарурат бўлганда ҳудудий комиссия раисига тегишли таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳудудий комиссия қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мунтазам равишда ўз мажлисларида кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳудудий комиссиянинг иш тартиби Регламент билан белгиланади. Регламент ҳудудий комиссия томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ҳудудий комиссияга тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати уч ойдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Ҳудудий комиссиянинг атрибутлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ҳудудий комиссиялар белгиланган намунадаги, ўз номи ёзилган бланкаларга эга бўладилар ва тегишли равишда туман ҳокимлигининг муҳридан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2014 йил 9 сентябрдаги 331-қ-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

1.

О. Алиходжаев

—

Туман ҳокими, комиссия раиси

2.

З. Мамадолиев

—

Туман ҳокимининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

3.

А. Юсуфов

—

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси, комиссия котиби

4.

Р. Аманов

—

Туман ҳокимлиги юристи

5.

Ж. Эргашев

—

Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи

6.

А. Ярбеков

—

Туман ҳокимлиги молия бўлими мудири

7.

З. Қуймуродов

—

Туман давлат архиви бошлиғи

8.

Б. Мусулмонов

—

Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман бўлими мудири

9.

Э. Холбоев

—

Туман маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи

10.

Ш. Тоғаев

—

Туман статистика бўлими бошлиғи

11.

Ф. Қўчқаров

—

Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи

12.

—

Туман бош архитектори

13.

У. Пўлатов

—

«Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси

14.

Ш. Зиёддинов

—

«Маънавият тарғиботи маркази» туман бўлими раҳбари

15.

Н. Усмонов

—

«Маҳалла» жамғармаси туман бўлими раиси

16.

А. Ёрбеков

—

«Камолот» ЁИҲ туман кенгаши раиси

17.

Б. Қулахмедов

—

«Ватанпарвар» ташкилоти туман Кенгаши раиси

18.

Н. Болмонов

—

Туман почта бўлими бошлиғи

19.

Х. Мамарасулов

—

Туман «Истиқбол сари» газетаси муҳаррири

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки улар зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.