Наманган вилояти Поп тумани ҳокимининг
қарори
Туманда тозалаш ва тозаликни сақлаш мақсадида чиқинди учун нархларнинг янги тарифларини белгилаш тўғрисида
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда) 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 315-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 632-модда) асосан туман ҳудудидаги қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматларини такомиллаштириш ҳамда туман ҳудудида санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида қарор қиламан:
1. Поп туман ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича 2014 йилнинг 25 мартидан бошлаб қуйидаги тарифлар белгилансин:
аҳолига 1 кишига 1 ойга 600 сўм;
бюджет тизимидаги ташкилот, муассасаларга 1 м3 қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш учун 14 000 сўм;
хўжалик ҳисобидаги ташкилотларга 1 м3 қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш учун 16 000 сўм.
2. Аҳоли пунктлари ҳудудидан чиқинди ташишнинг кунлик режа-жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Поп туман Ободонлаштириш бошқармаси (Ш. Абдувалиев)га:
бир ой муддатда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар билан иҳтиёрийлик асосида шартномалар тузиш ҳамда кўрсатилган хизматлар тўловларини ундириш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминлаш;
аҳоли пунктлари ҳудудидан чиқинди ташишнинг кунлик режа-жадвали асосида амалга ошириш топширилсин.
4. Туман ҳудудида жойлашган барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилот, корхона раҳбарлари 15 кун муддат ичида аҳоли хонадонларидан, ташкилот, корхона ҳудудидан ҳосил бўлган қаттиқ маиший чиқиндиларни тасдиқланган тарифлар бўйича ташиб чиқариш юзасидан Ободонлаштириш бошқармаси билан иҳтиёрийлик асосида шартнома тузилишини, шунингдек кўрсатилган хизматлар бўйича тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилишини таъминласинлар.
5. Туман давлат солиқ инспекцияси (А. Сатторов), туман ҳокимлигининг молия бўлими (Ж. Эргашев), туман давлат санитария-эпидемиология маркази (М. Исломов), туман Табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси (К. Матбобоев) Поп туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан тумандаги барча МФЙлар ҳамда ташкилот, корхоналар билан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича шартномаларни тузишда, кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилишида амалий ёрдам кўрсатиб борсинлар.
6. Барча тижорат банклари раҳбарларига банк мижозларидан қаттиқ маиший чиқинди ташиб чиқариш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишида амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.
7. Туман ҳокимлигининг молия бўлими (Ж. Эргашев) туман маҳаллий бюджети ҳисобидаги ташкилот ва муассасалар 2014 йил харажатлар сметасига қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб чиқариш бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағларни киритиш ҳамда ушбу маблағларни ўз вақтида ажратилишини таъминласин.
8. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳоким Б. РАҲМАНОВ
Поп ш.,
2014 йил 25 март,
332-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 25 мартдаги 332-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Поп тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан аҳоли пунктлари ҳудудидан қаттиқ маиший чиқинди ташишнинг кунлик
РЕЖА-ЖАДВАЛИ
|
Т/р |
Шаҳарча ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари номи |
Ҳафта кунлари | |||||
|
душанба |
сешанба |
чоршанба |
пайшанба |
жума |
шанба | ||
|
1. |
Чодак ҚФЙ Олтинкон ШФЙ Пунгон ҚФЙ М. Умурзоқов ҚФЙ Уйғур ҚФЙ |
|
|
|
|
|
|
|
2. |
Поп ҚФЙ Поп шаҳрида жойлашган маҳаллалар Найман ҚФЙ Навбаҳор ШФЙ Маданият ҚФЙ Чоркесар ШФЙ Уйғурсой ШФЙ |
|
|
|
|
|
|
|
3. |
Пахтаобод ҚФЙ М. Тошматов ҚФЙ Янгиҳаёт ҚФЙ Ҳалқаобод ШФЙ |
|
|
|
|
|
|