21.02.2014 йилдаги 148-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти Поп тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

2014 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова) 65-моддаси, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17, 22-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларни вақтинча иш ҳақи олиш ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, марказ томонидан ишсиз деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Поп туманида 2014 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, ташкилотлар раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона ва ташкилотлар бўйича — эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кун муддатда марказга ёзма равишда хабар қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Н. Қодиров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ў. Мавлонов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Б. РАҲМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Поп ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 21 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
148-сон

Туман ҳокимининг 2014 йил 21 февралдаги 148-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Поп туманида 2014 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Т/р

Корхона ва ташкилотлар номи

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари

Жалб қилинадиганлар сони (киши)

Меҳнатга ҳақ тўлаш фоизи

иш берувчи корхона маблағи ҳисобидан

Маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан

1.

Туман ободонлаштириш бошқармаси

Ободонлаштириш ишчиси, ҳудудларни супуриш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш

10

50

50

2.

«Поп момиқ пилла» масъулияти чекланган жамияти

Мавсумий ипак қурти боқувчиси

75

75

25

3.

«Попдонмаҳсулотлари» очиқ турдаги акционерлик жамияти

Дағал хашак етиштириш

15

75

25

4.

Тумандаги фермер хўжаликлари

Ишчи, супурувчи, электрчи, боғбон

140

75

25