Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ҳокимининг
қарори
Туманда тозалаш ва тозаликни сақлаш мақсадида чиқинди учун нархларнинг янги тарифларини белгилаш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда) 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 315-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 632-модда) асосан туман ҳудудидаги қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматларини такомиллаштириш ҳамда туман ҳудудида санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида қарор қиламан:
1. Янгиқўрғон туман ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича 2014 йилнинг 27 мартидан бошлаб қуйидаги тарифлар белгилансин:
аҳолига 1 кишига 1 ойга 600 сўм;
бюджет тизимидаги ташкилот, муассасаларга 1 м3 қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш учун 14 000 сўм;
хўжалик ҳисобидаги ташкилотларга 1 м3 қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш учун 16 000 сўм.
2. Аҳоли пунктлари ҳудудидан чиқинди ташишнинг кунлик режа-жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Янгиқўрғон туман Ободонлаштириш бошқармаси (А. Мадрахимов)га:
бир ой муддатда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар билан ихтиёрийлик асосида шартномалар тузиш ҳамда кўрсатилган хизматлар тўловларини ундириш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминлаш;
аҳоли пунктлари ҳудудидан чиқинди ташишнинг кунлик режа-жадвали асосида амалга ошириш топширилсин.
4. Туман ҳудудида жойлашган барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилот, корхона раҳбарлари 15 кун муддат ичида аҳоли хонадонларидан, ташкилот, корхона ҳудудидан ҳосил бўлган қаттиқ маиший чиқиндиларни тасдиқланган тарифлар бўйича ташиб чиқариш юзасидан Ободонлаштириш бошқармаси билан ихтиёрийлик асосида шартнома тузилишини, шунингдек кўрсатилган хизматлар бўйича тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилишини таъминласинлар.
5. Туман Давлат солиқ инспекцияси (И. Хакимов), туман ҳокимлигининг молия бўлими (Б. Насипов), туман Давлат санитария-эпидемиология маркази (Ғ. Мирзабоев), туман Табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси (И. Тошматов) Янгиқўрғон туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан тумандаги барча МФЙлар ҳамда ташкилот, корхоналар билан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб чиқариш бўйича шартномаларни тузишда, кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилишида амалий ёрдам кўрсатиб борсинлар.
6. Барча тижорат банклари раҳбарларига банк мижозларидан қаттиқ маиший чиқинди ташиб чиқариш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишида амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.
7. Туман ҳокимлигининг молия бўлими (Б. Насипов) туман маҳаллий бюджети ҳисобидаги ташкилот ва муассасалар 2014 йил харажатлар сметасига қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб чиқариш бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағларни киритиш ҳамда ушбу маблағларни ўз вақтида ажратилишини таъминласин.
8. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳоким Т. РАПИҚОВ
Янгиқўрғон ш.,
2014 йил 27 март,
238-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 27 мартдаги 238-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Янгиқўрғон тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан аҳоли пунктлари ҳудудидан қаттиқ маиший чиқинди ташишнинг кунлик
РЕЖА-ЖАДВАЛИ
|
Шаҳарча ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари номи |
Ҳафта кунлари | ||||||
|
душанба |
сешанба |
соршанба |
пайшанба |
жума |
жанба | ||
|
1. |
Янгиқўрғон шаҳри Навкент ҚФЙ Истиқлол ШФЙ Зарбдор ҚФЙ |
|
|
|
|
|
|
|
2. |
Шарқ Юлдузи ҚФЙ Қораполвон ҚФЙ Бирлашган ҚФЙ Бекобод ҚФЙ |
|
|
|
|
|
|
|
3. |
Наврўзобод ҚФЙ Заркент ҚФЙ Поромон ҚФЙ Нанай ҚФЙ |
|
|
|
|
|
|