24.11.1996 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Иордания Ҳошимийлар Пошолиги Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
12.09.1997
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзларининг тегишли ҳудудлариаро ва ҳудудларидан ташқарида ҳаво қатнови тўғрисида тузилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Ҳукумати, бундан буён «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси Конвенциясининг қатнашчилари бўлгани ҳолда, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида мунтазам ҳаво қатновини йўлга қўйиш мақсадида юқорида қайд этилган Конвенцияга қўшимча қилиб Битим тузиш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг қўлланилиши ва изоҳлари мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. «Конвенция» атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва ўша Конвенциянинг 90-моддасига биноан қабул қилинган ҳар қандай Иловани, ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун қай даражада кучга эгалиги ва эътироф этилганлигига қараб, 90 ва 94-моддаларга биноан Конвенцияга ёки унинг иловаларига киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b. «Авиация маъмурлари» атамаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига нисбатан — Фуқаро Авиациясининг Бош Директорини ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Ҳукуматига нисбатан — Транспорт Вазирлигининг Фуқаро Авиацияси маъмурларини ва ёки юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар ҳозирги вақтда бажарадиган ишларни амалга ошириш ваколати берилган бошқа бир маъмуриятни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с. «Ҳудуд» атамаси давлатга нисбатан ушбу давлатнинг мустақиллиги остидаги ер майдонларини, ҳудудий ва ички сувларни ва уларнинг тепасидаги ҳаво бўшлиғини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d. «Тайинланган авиакорхона» атамаси ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ тайинланган ва ваколат берилган авиация корхонасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e. «Ҳаво қатнови» атамаси йўловчилар, юк ва почтани умумий ташишда ҳаво кемалари томонидан амалга ошириладиган ҳаво қатновини англатади. «Халқаро ҳаво қатнови», «Авиакорхона» ва «нотижорий мақсадларда тўхташ» атамалари Чикаго Конвенциясининг 96- моддасида кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f. «Тайёра жиҳозлари», «тайёра захиралари» ва «эҳтиёт қисмлар» атамалари Конвенциянинг 9-иловасида кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g. «Ҳажм» атамаси «ҳаво кемасига» нисбатан бирор «йўналишда ёки йўналишнинг бир қисмида ҳаво кемасининг фойдали иш юклашни англатади; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h. «Ҳажм» атамаси «келишилган йўлларга» нисбатан ушбу йўлда ишлатилаётган ҳаво кемасининг ҳажми маълум вақт ичида белгиланган йўналишда ёки йўналишнинг бир қисмида шундай ҳаво кемаси томонидан амалга ошириладиган парвозларнинг такрорийлигига кўпайтирилганини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i. «Келишилган йўллар» ва «белгиланган йўналишлар» атамалари уларга тегишли равишда жадвалларда кўрсатилган халқаро ҳаво қатновларни ва ушбу Битимнинг Иловасида белгиланган йўналишларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Тайинланган авиакорхоналарнинг ҳуқуқлари ва имтиёзлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимнинг Иловасида белгиланган йўналишларда ҳаво қатновларни йўлга қўйиш мақсадида ушбу Битимда кўрсатилган ҳуқуқларни беради. Мазкур қатновлар ва йўналишлар бундан буён тегишли равишда «келишилган йўллар» ва «белгиланган йўналишлар» деб аталадилар. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхона ҳаво қатновларини йўлга қўйиш мақсадида қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b. бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида нотижорий мақсадларда қўниш; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с. бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ёки учинчи давлатнинг ҳудудидан келаётган ёки у ерга кетаётган йўловчилар, юк ва почтани олиш ёки тушириш мақсадида юқорида айтиб ўтилган ҳудудда ушбу Битим Иловасида кўрсатилган манзилларда қўниш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модда 1-бандининг ҳеч қайси бир қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи бир манзилга ташиш учун йўловчилар, юк ва почтани олиш ҳуқуқини беради деб қаралмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Авиакорхоналарни тайинлаш ва парвоз учун рухсатномаларни бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон Иловада белгиланган йўналишлар бўйича келишилган йўллардан фойдаланиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларини ёзма тарзда хабардор қилган ҳолда бир ёки бир нечта авиакорхонани тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай тайинлаш тўғрисидаги хабарномани олганидан сўнг, бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 4 ва 5-6андлари қоидаларига мувофиқ тайинланган авиакорхонага ёки авиакорхоналарга парвозларни амалга оширишлари учун дарҳол тегишли рухсатномаларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа бир Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор этган ҳолда тайинланган авиакорхонани тайинлашни бекор қилиб, бошқасини тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонадан у халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида Конвенциянинг қоидаларига мувофиқ одатда ва оқилона татбиқ этиладиган қонун ва қоидаларда кўрсатилган шартларни бажаришга қодир эканлигини исботловчи далилларни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири парвоз қиладиган авиакорхонага устунлик қилиш ва унинг устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш ҳуқуқи авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига қарашли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳар қандай ҳолда бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 2-бандида қайд этилган рухсатномаларни беришни рад этиши ёки тайинланган авиакорхона ушбу Битимнинг 2-моддасида белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиш чоғида бажарилиши зарур деб топилган шартларни бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шу тарзда тайинланган ва ваколат олган авиакорхона истаган вақтда келишилган йўллардан фойдаланишни бошлаши мумкин, башарти, ушбу Битим 11-моддасининг шартларига биноан белгиланган тарифлар шу қатновларга нисбатан кучга кирган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига берилган парвозларга доир рухсатномаларни бекор қилиш ёки ушбу моддада келтирилган ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки бундай ҳуқуқлардан фойдаланишда ўзи зарур деб билган қуйидаги шартларни бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ёки унинг устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш ушбу авиакорхонани ёки авиакорхоналарни тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки ўша Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароларига тегишли эканлигига комил ишончда бўлмаган ҳар қандай ҳолда; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b. агар бу авиакорхона ёки авиакорхоналар ўша ҳуқуқларни берган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида татбиқ этилган қонун ва қоидаларга керакли даражада риоя қилмаса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с. агар авиакорхона ёки авиакорхоналар вақтида ушбу Битимда белгиланган талабларни бажара олмаётган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агар ҳуқуқларни дарҳол бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ёки ушбу модданинг 7-банди шартларини бажарилишини талаб қилиш қонун ва қоидаларнинг бундан буён бузилишини олдини олиш учун зарур огоҳлантириш деб топилмаса, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бундай ҳуқуқдан иккинчи Аҳдлашувчи Томон билан маслаҳатлашувлардан сўнг фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳажм
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ушбу Битимнинг Иловасида белгиланган йўналишлар бўйича уларга тегишли ҳудудлар ўртасида келишилган ҳаво йўлларидан фойдаланиш учун мақбул ва тенг имкониятлар яратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси келишилган йўллардан фойдаланиш чоғида ўзидан кейин шу йўналишдан тўла ёки унинг бир қисмидан фойдаланадиган бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхоналарнинг манфаатларига ноодил зиён етказмасликни назарда тутган ҳолда иш кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари томонидан келишилган йўлларда амалга оширилаётган қатновлар белгиланган йўналишларда умумий ҳаво ташувига бўлган аҳолини эҳтиёжларига боғлиқ равишда мувофиқ келишлари лозим ва ҳар бир авиакорхона уни тайинлаган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан ёки ҳудудига йўловчиларни, юк ва почтани ташишга бўлган мавжуд ва одил мўлжалланган эҳтиёжларига жавоб бера оладиган иш юклашни маъқул миқдоридаги ҳажмни таъминлашни биринчи даражали масала деб билиши лозим. Авиакорхонани тайинлагандан ташқари бошқа давлатнинг ҳудудларида белгиланган йўналишлардаги манзиллардан олинган ёки у ерда қолдирилган йўловчиларни, юк ва почтани ташишни таъминлаш умумий қоидаларга биноан амалга оширилиши лозим. Ушбу қоидаларга мувофиқ ҳажм қуйидагиларга боғлиқ бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига ёки ҳудудидан амалга ошириладиган ҳаво ташувига бўлган эҳтиёжларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b. ҳудудни ўз ичига олган давлатнинг авиакорхоналари йўлга қўйган бошқа транспорт хизматларни эътиборга олгани ҳолда, келишилган ҳаво йўллари ўтадиган ҳудудда амалга ошириладиган ташувларга бўлган эҳтиёжларга; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с. транзит авиаташувларга бўлган эҳтиёжларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Жадвалларни тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қатновларнинг такрорийлигини ўз ичига олгани ҳолда, келишилган йўлларда амалга ошириладиган парвозларнинг жадвали ҳар иккала тайинланган авиакорхона ёки авиакорхоналарнинг ўзаро келишувига асосан белгиланади ва бу жадвал кучга киришдан 30 (ўттиз) кун аввал тасдиқлаш учун авиация маъмурларига тақдим этилади. Агарда, тайинланган авиакорхоналар ўртасида парвозларнинг жадвали ва қатновларнинг такрорийлиги тўғрисида келиша олинмаса, бу масалани ҳал қилиш учун Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Келишилган йўллардан фойдаланиш чоғида икки авиакорхона ўртасида тижорат шартномаси тузиш эҳтиёжи пайдо бўлиши мумкин. Бу тижорат шартномасини тасдиқлаш учун тегишли авиация маъмурларига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳаво кемасига нисбатан қонун ва қоидаларнинг қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг халқаро парвозларни амалга ошираётган ҳаво кемаларининг ўз ҳудудига учиб келишини ёки ундан жўнаб кетишини ёхуд бундай ҳаво кемаларидан ўз ҳудуди доирасида фойдаланишни тартибга солувчи қонун ва қоидалари бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонанинг ҳаво кемалари биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига учиб киришида, ундан жўнаб кетишида ва унда бўлиб турган вақтида уларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар қайси Аҳдлашувчи Томоннинг ўз ҳудудига ҳаво кемасида йўловчилар, экипаж, юк ҳамда почтанинг келишини ёки ундан жўнаб кетишини тартибга солувчи қонун ва қоидаларига, хусусан, кириш, иммиграция, паспорт, божхона ва карантин масалаларига тааллуқли бўлган қоидаларига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига қарашли ҳаво кемаси томонидан ёки номидан уқтириб ўтилган ҳудудга кириб келиши, унда бўлиб туриши ва ундан жўнаб кетаётган вақтида амал қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзаро тенглик муносабатлари асосида Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхонаси ёки авиакорхоналарининг ҳаво кемаларидаги йўловчилар, экипаж ва юкларига учиб кириш ва чиқиб кетиш учун бериладиган визалар талаб қилинмайди башарти улар худди шу қатнов билан ўша йўналишда орқага қайтсалар. Ҳаво кемасининг техник ҳолатига кўра ёки саломатлик сабабларига кўра экипаж аъзолари мамлакатда қолган бўлиб, кейинги қатнов билан ўша йўналишда орқага қайтиб кетган ҳолларда ҳам шу қоида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Гувоҳномалар ва рухсатномаларни эътироф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бири берган, ёки ҳақиқий деб топган, ҳамда амалда бўлган яроқлик гувоҳномалари, ваколатлар ва рухсатномаларни келишилган йўллардан фойдаланиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳам ана шу ҳужжатлар амалда бўлган вақтида ҳақиқий деб эътироф этади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз фуқароларига ўзининг ҳудудидан парвозлар вақтида бошқа Аҳдлашувчи Томон берган ваколатлар ва рухсатномалар тўғрисидаги гувоҳномаларни эътироф қилишни рад этиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Авиация хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро қонундан келиб чиқадиган ўзларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига мувофиқ Аҳдлашувчи Томонлар ғайриқонуний аралашув хатти-ҳаракатларидан фуқаро авиациясининг хавфсизлигини таъминлашга доир зиммага оладиган ўзаро мажбуриятлари ушбу Битимнинг ажралмас қисмини ташкил қилишини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро қонундан келиб чиқадиган ўз ҳуқуқларининг ва мажбуриятларининг умумий қўлланишини чекламаган ҳолда, 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятлар ва бошқа баъзи бир ҳаракатлар тўғрисидаги Конвенцияга, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда тутқун қилиб олишга қарши курашиш тўғрисидаги Конвенцияга, ҳамда 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши қаратилган ғайриқонуний ҳаракатлар ҳақидаги Конвенцияга ва 1988 йил 24 февралда имзоланган халқаро тайёрагоҳларда содир этиладиган ноқонуний зўравонлик ҳаракатларига қарши кураш тўғрисидаги Протокол қоидаларига, ҳамда кейинчалик фуқаро авиациясининг хавфсизлигига оид иккала Аҳдлашувчи Томонлар имзолайдиган барча бошқа кўптомонлама шартномаларга мувофиқ ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг илтимосларига кўра ҳаво кемасини ғайриқонуний тутқун қилишнинг бу ҳаво кемаси, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситаларига хавф туғдирувчи бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларнинг, шунингдек, фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид қилишнинг ҳар қандай кўриниши олдини олишда бир-бирларига барча зарурий ёрдамни берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларида ўзларига маъқул келадиган даражада Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти томонидан белгиланган ва халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияга киритилган Иловаларда тавсифланган авиация хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ иш кўрадилар. Улар рўйхатга олиш бўйича ҳаво кемаларининг фойдаланувчиларидан, асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг фойдаланувчиларидан ва ўз ҳудудларида жойлашган халқаро тайёрагоҳларнинг фойдаланувчиларидан авиация хавфсизлигининг юқоридаги қоидаларига мувофиқ иш кўришларини талаб қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемасидан фойдаланувчиларга нисбатан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаси ўз ҳудуди чегараларига кириб келаётганида, ундан чиқиб кетаётганида ёки унда бўлиб турган вақтида юқоридаги 4-бандда уқтирилган авиация хавфсизлигига оид қоидаларга амал қилиши мақсадида зарур талабларни қўйиши мумкин. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш ва йўловчиларни, экипаж аъзоларини, йўловчи юки, багаж, юкларни ва тайёра захираларини ҳаво кемаси саҳнига олиш ёки ортиш вақтидан олдин ёки вақтида текшириш учун самарали чора-тадбирларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти, аниқ таҳдид мавжуд бўлган ҳолда, оқилона доираларда хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар кўришга доир илтимосларини ҳам хайрихоҳлик билан кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ўзаро маъмурий кўрсатмаларни қабул қилиш тўғрисидаги илтимосларини ҳам хайрихоҳлик билан кўриб чиқадилар. Бу кўрсатмалар орқали бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида авиация хавфсизлигига оид ва биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига учиб кириш вақтида ҳаво кемаларидан фойдаланувчиларга нисбатан қўлланиладиган ўзларининг талабларини қўйишга муваффақ бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Башарти, фуқаро ҳаво кемаси тутқун қилиб олинса еки уни тутқун қилиш таҳдиди мавжуд бўлса ёки ҳаво кемаси, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига тайёрагоҳлар ва қатновни таъминлаш воситаларига бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқани енгиллатиш ва бундай кўнгилсизлик ёки таҳдидга жадал, ҳамда бешикаст барҳам беришнинг барча зарур чора-тадбирларини кўриш орқали бир-бирларига кўмак берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бирон-бири иккинчи Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг авиация хавфсизлигига оид қоидаларидан чекиняпти деб ҳисоблаш учун етарли асосга эга бўлса, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига тезда маслаҳатлашувлар ўтказилиши тўғрисидаги талабни қўйиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Бож ва солиқлардан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзаро тенглик асосида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасини ёки авиакорхоналарини имкон қадар тўлақонли равишда ўзининг давлат қонунлари доирасида ҳаво кемаси, ёқилғи, мойлаш воситалари, қўлланиладиган техник захиралар ва двигателларни, доимий тайёра асбоб-ускуналарини ўз ичига олгани ҳолда эҳтиёт қисмлар, тайёра захиралари (спиртли ва бошқа ичимликлар, тамаки ва парвоз давомида йўловчиларга сотиш учун мўлжалланган чекланган миқдордаги бошқа маҳсулотлар) ва келишилган йўллардан фойдаланиш чоғида бу Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонаси ёки авиакорхоналарининг ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган бошқа буюмларга бўлган импорт чекланишлари, божхона божлари, солинадиган солиқлар, нозирлик йиғимлардан озод қилади, шунингдек, чоп этилган чипта захиралари, юк ташишга оид қоғозлар, олдиндан жойни банд қилишни тартибга солувчи компьютер жиҳозлар ва шу авиакорхона ва авиакорхоналар томонидан бепул тарқатиш учун мўлжалланган, шу авиакомпания нишонасига эга бўлган чоп этилган ҳар қандай материал ҳам шунга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу моддада назарда тутилган озод қилиш ушбу модданинг 1-бандида зикр қилинган буюмларга тааллуқлидир, башарти-ки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a. бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонаси ёки авиакорхоналари томонидан ёки уларнинг номидан олиб кирилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b. бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг ёки авиакорхоналарининг ҳаво кемасида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига келган ёки ундан жўнаб кетаётган пайтида сақланиб қолган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c. бир Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонасининг ёки авиакорхоналарининг ҳаво кемаси бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида тайёра саҳнига олган ва келишилган йўлларда парвоз қилиш вақтида ишлатиш учун мўлжалланган ушбу буюмлар ўша озод қилиш тўғрисидаги ҳуқуқларни берган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бутунлай ёки қисман ишлатилишидан ёки истеъмол қилинишидан қатъий назар, башарти, ушбу буюмлар айтиб ўтилган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ўзгалар томонидан ишлатилиши учун берилмаслиги лозим. Юқоридаги а, b ва с бандларда кўрсатилган ашёлар божхона маъмуриятининг назорати ёки кузатуви остида сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Доимий тайёра асбоб-ускуналари, шунингдек ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонасининг ёки авиакорхоналарининг ҳаво кемаларида сақланадиган ашёлар ва захиралар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига ўша ҳудуд божхона маъмуриятининг рухсати билан туширилиши мумкин. Бу ҳолда, улар орқага қайтариб олингунга ёки божхона қоидаларига биноан бошқа қарорини топгунга қадар кўрсатиб ўтилган маъмурларнинг назорати остида жойлаштирилиши даркор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Бевосита транзит
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан бевосита транзит орқали ўтадиган ва бу мақсад учун тайёрагоҳ ҳудудидан ажратилган жойдан четга чиқмайдиган йўловчилар, йўловчилар юки ва юклар соддалаштирилган назоратдан ўтадилар. Транзит йўловчиларнинг юки ва юклар божхона солиқлари ва бошқа шу сингари чиқимлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Тарифларни белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан ёки ҳудудига келишилган йўлларда ташувлар учун олинадиган тарифлар барча мавжуд омилларни — фойдаланиш харажатларини, фойданинг оқилона миқдорини, хизмат кўрсатиш тавсифини ҳисобга олган ҳолда оқилона меъёрда белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида айтиб ўтилган тарифлар борасида ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари келишиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юқоридаги 2-бандга тегишли келишувларга, имкон қадар, Халқаро ҳаво транспорти уюшмасининг тарифларни белгилаш жараёнларини қўллаш ёки тарифларни белгилаш бўйича бирон-бир бошқа кўптомонлама ҳужжатларга асосланган ҳолда эришилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шу тарзда келишилган тарифлар уларни амалда жорий қилиш тахмин қилинган кунга камида 30 (ўттиз) кун қолганда Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурларига тасдиқ учун тақдим этилиши лозим; махсус ҳолларда, бу муддат авиация маъмурлари томонидан қисқартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агарда тайинланган авиакорхоналар бирон-бир тарифлар борасида келиша олмасалар ёки бирон-бир бошқа сабабларга кўра ушбу модданинг 2-бандига биноан тарифларни белгилай олмасалар ёки ушбу модданинг 1-бандида қайд этилган ўттиз кунлик муддатнинг биринчи 15 (ўн беш) куни ичида Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ келишилган тарифлар бўйича рози эмаслиги тўғрисидаги билдиришни юборса, Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўзаро бу тарифлар борасида аҳдлашиб олишга ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агарда авиация маъмурлари ушбу модданинг 4-бандига биноан тасдиқ учун тақдим этилган тарифлар борасида келиша олмасалар ёки ушбу модданинг 5-бандига мувофиқ уларни белгилай олмасалар, бу баҳслашувлар ушбу Битим 15-моддасининг қоидаларига мувофиқ ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу модданинг 4-бандига мувофиқ ҳеч қандай тариф ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари томонидан тасдиқланмаса кучга кира олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ белгиланган тарифлар шу қоидаларга биноан янги тарифлар белгилангунга қадар ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Фойдани ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаро тенглик муносабатларига асосланган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида миллий валютага ёки ҳар қандай эркин алмашадиган валютага бевосита ёки агентлар орқали авиаташув хизматларини тегишли маъмурлар томонидан берилган ваколатномаларга биноан эркин сотиш имконига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ишлаб топилган маблағларнинг харажатлардан ортган фойда қисмини эркин алмашадиган валютага алмаштириш ва уни ўзининг ҳудудига эркин ўтказиш ҳуқуқига эгадир. Бундай ўтказишларнинг соф қийматига авиаташувларни бевосита ёки агентлар орқали сотишдан ва қўшимча ёрдамчи хизматлардан тушган фойдалар ҳамда икки давлат ўртасида кучга эга бўлган махсус шартноманинг қоидаларига мувофиқ белгиланадиган тўловлар, бундай шартнома бўлса, валютага оид жорий қоидаларга биноан белгиланадиган тўловлар ҳам киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари бундай ўтказишларни амалга ошириш учун рухсатномаларни талаб тушган кундан бошлаб кўпи билан 30 (ўттиз) кун ичида олишлари лозим. Бундай ўтказишларни амалга ошириш учун бажариладиган иш тартиби ўша фойда олинган давлатнинг чет эл валютасининг алмашув қоидаларига мувофиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхонаси ҳақиқий ўтказишни тасдиқнома олгандан сўнг эркин амалга ошириши мумкин. Махсус ҳолларда, бирон-бир техник сабабларга кўра бундай ўтказишни амалга ошириш имконияти бўлмаса, Аҳдлашувчи Томонларнинг авиакорхоналари буларни бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳаво ташувларини сотиш натижасида туширган ва ўз ҳудудига ўтказган даромад ҳисобидан ўтказиш бирламчилик ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ҳаво қатновларини амалга ошириш натижасида ишлаб топган маблағ ёки даромадларига солинадиган барча солиқ ва йиғимлардан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ваколатхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ёки авиакорхоналари ўзаро тенглик муносабатлари асосида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида келишилган йўллардан фойдаланишни таъминлаш учун зарур бўлган ўзларининг тижорий, техник ва идора хизматчиларидан иборат бўлган ваколатхоналарини очиш ҳуқуқига эгадир. Бу ходимлар заруратга қараб ҳар иккала Томон фуқароларидан олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўрсатиб ўтилган ходимларга бўлган эҳтиёж тайинланган авиакорхона ёки авиакорхоналар ихтиёрига кўра ўз ходимлари билан кифоятланиши ёки шу бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида амалий фаолиятини олиб бораётган ва шу бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида шунинг сингари хизматларни амалга оширишга ваколати бўлган бошқа ташкилотлар, компаниялар, авиакорхона ёки авиакорхоналар хизматидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вакиллар ва ходимлар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг амалдаги қонунларига бўйсунадилар. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзларининг қонун ва қоидаларига мувофиқ ўзаро тенглик асосида ва кечиктирмасдан ишлаш учун зарурий рухсатномаларни, ишлаш ҳуқуқи билан визаларни ва бошқа шунинг сингари ҳужжатлар билан ушбу модданинг 1-бандида келтирилган вакиллар ва ходимларни таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонаси ёки авиакорхоналари кечиктирмай ҳаво қатновлардан фойдаланишни бошлашлари учун уларни муносиб бино ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган воситалар билан таъминлашга ҳаракат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Маслаҳатлашувлар ва ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари яқиндан ҳамкорлик қилиш руҳида ушбу Битим ва унинг Иловалари қоидаларининг бажарилишини ва қониқарли даражада амалга оширилишини таъминлаш нуқтаи назаридан вақти-вақти билан маслаҳатлашувлар ўтказиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлардан бири ушбу Битимнинг айрим қоидаларини ўзгартириш мақсадга мувофиқ деб ҳисобласа у бошқа Аҳдлашувчи Томонга маслаҳатлашув ўтказиш тўғрисида талаб қўйиши мумкин. Бундай маслаҳатлашув музокаралар ёки ёзишмалар йўли билан амалга оширилиши мумкин ва талаб тушган кундан бошлаб 60 (олтмиш) кун ичида бошланиши лозим, агарда Аҳдлашувчи Томонлар маслаҳатлашувлар ўтказиш муддати борасида бирон-бир бошқа келишувга эриша олмасалар, бундай маслаҳатлашувлар талаб тушган кундан бошлаб 60 (олтмиш) кун ичида бошланиши лозим. Бундай маслаҳатлашувлар орқали келишиб олинган ўзгартиришлар Аҳдлашувчи Томонларнинг ички қонунчилик тартиботларига мувофиқ тасдиқланади ва улар тасдиқланганлиги тўғрисида дипломатик ноталар орқали алмашилгандан сўнггина кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимнинг Иловасига киритилган ўзгартиришлар Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли маъмурлари ўртасида бевосита келишиб олинади ва улар дипломатик ноталар билан алмашилгандан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Кўптомонлама шартномалар билан мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон ўртасида ҳаво транспорти тўғрисида кўптомонлама шартнома тузилган бўлса, ушбу Битим бундай шартноманинг қоидаларига мувофиқлаштириш мақсадида ўзгартирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Низоларга барҳам бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни талқин қилиш ва қўллаш юзасидан Аҳдлашувчи Томонларнинг ўртасида келиб чиққан ҳар қандай низо биринчи навбатда тўғридан-тўғри музокаралар орқали ҳал қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар музокаралар орқали муросага кела олмасалар улар бу баҳсни ҳал этишни бир шахсга ёки ташкилотга, агар булар ҳам бирор муросага кела олмаслар ҳал қилиш учун уч ҳакамдан ташкил топган Арбитраж ихтиёрига топширишлари мумкин, биттадан ҳакамни Аҳдлашувчи Томонлар тайинлайдилар ва учинчи ҳакамни икки ҳакам тайинлаши лозим. Баҳсни ҳал қилиш учун арбитраж судини тайинлаш тўғрисида дипломатик каналлар орқали талаб тушган кундан бошлаб Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири 60 (олтмиш) кун ичида биттадан ҳакамни тайинлаши лозим ва учинчи ҳакам 60 (олтмиш) кунлик давр ичида тайинланиши лозим. Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар белгиланган муддат ичида ўз ҳакамини тайинлай олмасалар ёки учинчи ҳакам белгиланган муддатда тайинланмаса, Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти Кенгашининг Президентига Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бири томонидан заруриятга қараб ҳакамни ёки ҳакамларни тайинлаш тўғрисидаги талаб қўйилиши мумкин. Бундай ҳолларда учинчи ҳакам учинчи давлат фуқароси бўлиб, Раис сифатида иш кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар арбитраж суди чиқарган ҳар қандай ҳукм ва қарорни ушбу модданинг 2-бандига мувофиқ бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзи тайинлаган ҳакамга ва ёрдамчи ходимга пул тўлаш учун жавобгардир ҳамда Арбитраж ва унинг Раисининг фаолиятлари билан боғлиқ бўлган барча кейинги харажатлар Аҳдлашувчи Томонларнинг ўртасида тенг бўлиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти Аҳдлашувчи Томонлардан бири ёки бир Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонаси ёки авиакорхоналари ушбу моддага биноан чиқарилган қарорни бажаролмаётган бўлсалар, бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу Битим туфайли Аҳдлашувчи Томонга ёки шу Томон тайинлаган авиакорхонага ёки авиакорхоналарга берилган ҳуқуқлар ва имтиёзларни чеклаши, вақтинча тўхтатиб қўйиши ёки бекор қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Статистик маълумотлари билан алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларини уларнинг илтимосларига биноан тайинланган авиакорхона таъминлайдиган ташувлар ҳажмини ва келишилган йўлларда амалга оширилаётган ташувлар сонини аниқлаш мақсадида оқилона миқдорда талаб қилинадиган статистика маълумотлари, ва шунингдек, қўнмаган ҳолда бажариладиган қатновлардаги бошланиш ва белгиланган манзиллар, истисно ҳолларда эса, учинчи мамлакатга/дан ташувларни амалга ошириш тўғрисидаги хабарномалар билан таъминлашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Битим амал қилишини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимнинг амал қилиш муддати чекланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон истаган вақтида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битимнинг амал қилиш муддатини тўхтатиш истагида эканлиги тўғрисида хабарнома юбориши мумкин. Бундай хабарнома бир вақтнинг ўзида Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотига ҳам юборилади. Бу ҳолда ушбу Битим ўз амал муддатини бир Аҳдлашувчи Томоннинг хабарномасини бошқа Аҳдлашувчи Томон олган кундан бошлаб 12 (ўн икки) ойлик муддат ўтгандан сўнг якунлайди, агарда ўзаро келишувга асосан хабарнома шу муддат тугагунга қадар орқага қайтариб олинмаса. Башарти, бошқа Аҳдлашувчи Томон хабарнома олганининг тасдиғи бўлмаса, Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти хабарнома олганидан сўнг 14 (ўн тўрт) кун ўтгач бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тасдиғи олинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
ИКАОда рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ва унга киритилган ҳар қандай ўзгартиришлар, шунингдек алмашилган ёзишмалар Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО)да рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Битимнинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим ва унинг Иловалари имзоланган кундан бошлаб шартли равишда кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битим кучга кириши учун лозим бўлган ўзининг тегишли ички қонунчилик тартиботларини амалга ошириб бўлганлиги тўғрисидаги хабарномани дипломатик йўллар орқали тақдим этганларидан сўнг бутунлай кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йилнинг 24 ноябрида Амман шаҳрида ўзбек, араб ва инглиз тилларида икки нусхада имзоланди. Ҳамма матн бир хил кучга эгадир. Талқин қилишда ва қўллашда ҳамфикрлик бўлмаган тақдирда инглиз тилидаги матн устувор деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(изолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎1 Қисм
‎‎1. Ўзбекистон Республикасининг тайинланган авиакорхонаси мунтазам ҳаво қатновларини амалга ошириш пайтида фойдаланадиган йўналишлари:
Жўнаб кетиш манзиллари‎ Оралиқ манзиллар‎ Белгиланган манзиллар‎ Ташқаридаги манзиллар‎
Ўзбекистондаги манзиллар‎ Икки манзил‎ Иорданиядаги манзиллар‎ Икки манзил‎
‎‎2 Қисм
‎‎2. Иордания Хошимийлар Подшоҳлигининг тайинланган авиакорхонаси мунтазам ҳаво қатновларини ҳар икки томонга амалга ошириш пайтида фойдаланадиган йўналишлари:
Жўнаб кетиш манзиллари‎ Оралиқ манзиллар‎ Белгиланган манзиллар‎ Ташқаридаги манзиллар‎
Иорданиядаги манзиллар‎ Икки манзил‎ Ўзбекистондаги манзиллар‎ Икки манзил‎
‎‎1. Юқорида кўрсатилган манзиллардан исталгани ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ёки авиакорхоналари томонидан битта ёки ҳамма парвозлар чоғида тушириб қолдирилиши мумкин, башарти шу йўналишдаги келишилган парвозлар шу авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан бошланса ёки тугаса.
‎‎2. Учинчи мамлакатларга/дан ҳаво эркинлигининг бешинчи ҳуқуқлари ҳар икки тайинланган авиакорхона томонидан дастлаб келишиб олиниши ва ҳар иккала тегишли авиация маъмурлари томонидан тасдиқланиши лозим.