Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
1996 йил 23 ноябрда Амман шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Иордания Ҳошимилар Қироллиги Ҳукумати ўртасида савдо ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
1996 йил 24 ноябрда Амман шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Иордания Ҳошимилар Қироллиги Ҳукумати ўртасида ўзларининг тегишли ҳудудлариаро ва ҳудудларидан ташқарида ҳаво қатнови тўғрисида тузилган Битим.
2 Бош вазир ўринбосарлари ва Ташқи ишлар вазири мазкур шартномаларда назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 9 сентябрь,
431-сон