LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 23 декабрдаги ПФ-3367-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит бериш тизимини ташкил этишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди» акциядорлик жамияти («Бизнес-фонд») муассислари билан биргаликда икки ой муддатда «Бизнес-фонд» акциядорлик жамиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилишини, шунингдек кредит ресурслари қолдиғи 2004 йил 1 январдаги ҳолатига кўра «Бизнес-фонд» акциядорлик жамияти балансидан «Тадбиркор» акциядорлик-тижорат банки балансига берилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 29 мартдаги ПҚ-1945-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 14-сон, 177-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 29 мартдаги ПҚ-1945-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 14-сон, 177-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 9 июлдаги 240-сон қарори талабларига мувофиқ маҳаллий хом ашёдан экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида тадбиркорларга лизинг асосида замонавий чет эл технология линиялари ва асбоб-ускуналари етказиб бериш йўли билан хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун «Раанани-Холдинг» компанияси билан 50 млн. АҚШ доллари суммасидаги қўшма дастурнинг амалга оширилишини таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 июндаги 117-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 219-модда)
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда, қайтариш асосида «Бизнес-фонд»га ажратилган кредит ресурслари бўйича шартномаларни «Тадбиркор» акциядорлик-тижорат банки билан қайта тузсин;
қарз олувчилар томонидан «Тадбиркор» акциядорлик-тижорат банки билан 1998 йил сентябргача берилган «Бизнес-фонд» кредитлари ҳамда техника ва асбоб-ускуналар лизинги бўйича шартномаларнинг қайта тузилишини таъминласин;
«Бизнес-фонд» ҳаммуассиси ҳисобланадиган корхоналарнинг устав фондларидаги «Бизнес-фонд» улушларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотишни ёки тижорат банклари орқали имтиёзли кредитларга қайта расмийлаштиришни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширсин;
Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва тижорат банклари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кредит линиялари ҳисобига кичик тадбиркорлик субъектларини тижорат банклари ҳамда лизинг компаниялари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш Фонди («Бизнес-фонд»)ни ташкил этиш ҳамда унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1995 йил 26 июлдаги 291-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 7-сон, 24-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сон қарорга мувофиқ 4—8-бандларнинг тартиб рақамлари 5—9 га ўзгартирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1996 йил 16 апрелдаги 151-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 4-сон, 12-модда) «б» банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) 4-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда)