Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарори таҳририда — ҚҲТ, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида», «Чет эл инвестициялари тўғрисида» ва «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантиришни молиявий ва технологик қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарори таҳририда — ҚҲТ, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.«Раанани-Холдинг» компаниясининг маҳаллий хом ашёдан экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида корхоналарга лизинг асосида замонавий хорижий технологик линиялар ва асбоб-ускуналар етказиб бериш йўли билан хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 50 млн. АҚШ доллари суммасидаги дастурни амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарори таҳририда — ҚҲТ, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган — ҚҲТ, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
бинокорлик материаллари ва буюмлари ишлаб чиқариш учун технологик линиялар ва асбоб-ускуналар етказиб бериш юқорида кўрсатилган маблағлардан фойдаланилиши мумкин бўлган фаолиятнинг устувор йўналишлари ҳисобланади;
в) лизинг шартларида хорижий асбоб-ускуналарни етказиб беришни ташкил этиш учун «Раанани-Холдинг» компанияси Ўзбекистон Республикасида 100 фоиз хорижий сармоя иштирокидаги «Осиё-Европа» траст компанияси» шуъба корхонасини ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Асбоб-ускуналар «Осиё-Европа траст компанияси» томонидан лизинг асосида етказиб берилади, бунда етказиб бериладиган асбоб-ускуналарнинг 30 фоизгачаси қарз олувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобига тўланади.
(2-банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарори таҳририда — ҚҲТ, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ҚҲТ, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Осиё-Европа траст компанияси» шуъба корхонаси орқали Канаданинг «Раанани-Холдинг» компаниясининг 35 млн. АҚШ доллари миқдоридаги валюта-кредит ресурсларини жалб қилиш ҳамда улардан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ республика ҳудудида кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш учун фойдаланиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Осиё-Европа траст компанияси» офисини жойлаштириш учун тегишли жой ажратиш масаласини икки ҳафта муддатда ҳал этсин.
8. «Осиё-Европа траст компанияси»га Ўзбекистонда ушбу дастур маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган лойиҳалар бўйича сўмларда ҳақ тўлаш учун келган хорижий мутахассисларнинг меҳмонхоналарда яшаши учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун нархномалар бўйича сўмларда ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги «Осиё-Европа траст компанияси» шуъба корхонасининг буюртмалари бўйича «Раанани-Холдинг» ва «Осиё-Европа траст компанияси»нинг республикага келаётган ходимларига кўп марталик визалар берсинлар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарори таҳририда — ҚҲТ, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарорнинг иловаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ҚҲТ, 2004 й., 11-сон, 127-модда)