Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номини ўзгартириш тўғрисида
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номини ўзгартириш тўғрисида»ги 2014 йил 6 июндаги 907-II-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қаноатлантирилсин — Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номи Яшнобод тумани деб ўзгартирилсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 29 август,
СҚ-441-II.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 й., 8-сон, 215-модда)