Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номини ўзгартириш тўғрисида
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номи Яшнобод тумани деб ўзгартирилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Тошкент ш.,
2014 йил 6 июнь,
907-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 й., 6-сон, 143-модда)