Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 28.08.2003 йилдаги 375-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ЯРМАРКА САВДОСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика минтақалари истеъмол бозорини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан янада тўлароқ тўлдириш, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда чакана савдо ташкилотлари ўртасида узвий савдо-иқтисодий алоқаларини ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплексининг, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Вазирлар Маҳкамасининг «Улгуржи савдо корхоналарини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 4 февралдаги 62-сон қарорига мувофиқ улгуржи савдо корхоналари негизида иловага мувофиқ доимий ишловчи истеъмол товарлари минтақавий кўргазма-ярмаркаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар доимий ишловчи товарлари минтақавий кўргазма-ярмаркаларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилаётган товарларни сотиш бўйича турли кўргазма-ярмаркалар, шу жумладан мавсумий, тематик ярмаркалар, кўргазмали сотиш, товарларнинг янги моделларини намойиш қилиш ҳамда сотиш ва бошқаларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол товарлари ички бозори конъюнктурасининг маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, бу ахборотларни ярмарка савдолари қатнашчиларига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ишлаб чиқарувчиларга аҳоли ўртасида харидоргир бўлган товарлар ишлаб чиқариш юзасидан асосланган буюртманомалар тайёрлаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ассортиментини кенгайтириш, товарлар дизайнини, сифатини ва ўраб-жойланишини яхшилашга қаратилган тавсияномалар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярмаркаларда қатнашиш учун ватанимиз истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарининг, шу жумладан кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг кенг доирасини жалб қилиш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган товарларни ярмарка савдоларига қўйиш ва сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда савдо ташкилотлари ўртасида яқин савдо-иқтисодий алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика саноат корхоналари билан истеъмол товарлари етказиб бериш ҳамда товарларни ўз вақтида ярмарка омборларига олиб келиш юзасидан узоқ муддатли шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ватанимизда ишлаб чиқарилган товарларнинг ички истеъмол бозорларига кириб бориш мақсадида реклама-ахборот фаолияти юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, доимий ишловчи минтақавий кўргазма-ярмаркалари ҳудудий яқинлик принципи бўйича юридик шахс сифатида ташкил этилади ва устав фонди миқдоридан қатъи назар, ўзининг улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Улгуржи савдо корхоналарини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 4 февралдаги 62-сон қарорига мувофиқ илгари ташкил этилган улгуржи базаларнинг омборлари ва савдо асбоб-ускуналаридан фойдаланган ҳолда уларни тегишли савдо-технология асбоб-ускуналари билан таъминлаб доимий ишловчи кўргазма-ярмаркаларни ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярмарка қатнашчиларига тегишли хизматлар кўрсатган ва замонавий алоқа воситалари билан таъминлаган ҳолда кўргазма-ярмаркалар ҳузурида мини-банклар, суғурта, транспорт компаниялари ва бошқа бозор инфратузилмаси ваколатхоналарини ташкил этишда кўмаклашсинлар.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 99-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 22-сон, 195-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга ўзлари ишлаб чиқарган товарларни доимий ишловчи кўргазма-ярмаркаларга консигнация шартларида беришига рухсат этилсин. Бунда консигнация шартларида берилган товарлар учун корхоналар томонидан солиқлар уларнинг сотилишига қараб, товар юклаб жўнатилган (берилган) санадан бошлаб 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикасининг экспорт имкониятларини кенг тарғиб қилиш, ватанимиз товар ишлаб чиқарувчилари ва тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилаётган ишлаб-чиқариш-техника йўналишидаги ва истеъмол товарларини реклама қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ экспозиция майдонларида доимий ишловчи кўргазма-ярмарка ташкил этсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 февралдаги 57-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 91-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ярмарка савдосини ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг махсус тўплами икки ҳафта муддатда нашр этилишини ва унинг ярмарка савдолари қатнашчилари ўртасида тарқатилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги оммавий ахборот воситалари орқали ташкил этилаётган доимий ишловчи минтақавий кўргазма-ярмаркаларнинг мақсадлари ва вазифалари, республика товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилаётган янги товарлар тўғрисида аҳолининг кенг хабардор қилинишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Улгуржи савдо корхоналарини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 4 февралдаги 62-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 28 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
375-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
28 августдаги 375-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкил этилаётган минтақавий доимий ишловчи кўргазма-ярмаркалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Доимий ишловчи кўргазма-ярмаркалар ташкил этилаётган вилоятлар ‎

Доимий ишловчи кўргазма-ярмаркаларнинг жойлашган жойи ‎

Хизмат кўрсатиладиган ҳудудлар ‎

1.‎

Қашқадарё ‎ Қарши шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 184 «Болалар дунёси» савдо комплекси‎ Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ‎
2.‎ Самарқанд ‎ Самарқанд шаҳри, Тошкент кўчаси 18, «Самарқанд универмаги» савдо комплекси‎ Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари ‎
3.‎ Наманган ‎ Наманган шаҳри, Бобур кўчаси «Лола» савдо комплекси‎ Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ‎
4.‎ Хоразм ‎ Урганч шаҳри, Саноат кўчаси 9, Марказий универмаг ‎ Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ‎
5.‎ Тошкент шаҳри‎ Тошкент шаҳри, «Ўзкўргазма савдо» акциядорлик жамияти Кичик павильони ‎ Тошкент шаҳри, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ‎
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 140-модда; 2005 й., 34-36-сон, 264-модда; 2006 й., 22-сон, 195-модда; 2016 й., 9-сон, 91-модда)