Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
УЛГУРЖИ САВДО КОРХОНАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 августдаги 375-сонли «Истеъмол товарлари ярмарка савдосини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ички истеъмол бозорини янада тўлароқ тўлдириш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарларнинг республика минтақавий бозорларига кириб боришига кўмаклашиш, улгуржи савдо корхоналарининг ҳудудлар бўйича бир текис жойлаштирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбексавдо» ва «Ўзбекбирлашув» акциядорлик компанияларининг янгидан ташкил этилаётган ва моддий-техника базасига эга ҳамда устав фонди миқдори белгиланган тартибга мувофиқ бўлган, молиявий жиҳатдан барқарор мавжуд улгуржи савдо корхоналари негизида республикада ишлаб чиқарилаётган истеъмол товарларининг улгуржи савдо тармоғини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
3. Қуйидагилар улгуржи савдо корхоналарининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ҳудудида улгуржи савдо корхонаси фаолият кўрсатаётган минтақанинг истеъмол бозори конъюнктурасини ўрганиш ҳамда саноат корхоналарига тегишли ассортиментда, сифатда ва ўраб-жойланган товарлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича тавсиялар бериш;
харид талаби хусусиятидан, минтақанинг муайян ассортиментдаги товарларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда истеъмол бозорини халқ истеъмол товарлари билан тўлдириш ҳамда аҳолини улар билан ҳудудлар бўйича бир текис таъминлаш дастурини шакллантириш;
истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар билан шартномалар тузиш ва турларни келишиб олиш, товарларни ўз омборларига ўз вақтида ташиб келтириш, чакана савдо тармоғи корхоналарини товарлар билан бир маромда таъминлаш учун кенг ва барқарор ассортиментдаги товарларнинг зарур захираларини яратиш;
улгуржи савдога келадиган истеъмол товарлари сифати устидан чакана савдо тармоғига паст сифатли товарларнинг кириб келиши имкониятини бартараф этувчи назоратни ташкил этиш;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, чакана савдо корхоналарига, шунингдек кичик, ўрта бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тузилган шартномалар ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шакли асосида истеъмол товарларини улгуржи сотишни амалга ошириш;
чакана савдо корхоналарига савдони ривожлантиришда кўмаклашиш, улар учун товарларни омборлардан танлаб олиш ва харид қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
улгуржи ярмаркаларнинг истеъмол товарларини кейинги йил учун сотиш ишларида қатнашиш ва тегишли минтақанинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда товарлар харид қилиш, республика минтақаларида халқ истеъмол товарлари савдоси бўйича мавсумий ярмаркалар ташкил этиш юзасидан шартномалар тузиш.
4. «Ўзбексавдо» ва «Ўзбекбирлашув» акциядорлик компаниялари улгуржи савдо корхоналарига истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчилар билан оқилона, узоқ муддатли хўжалик алоқалари ўрнатишда амалий ёрдам кўрсатсинлар, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлар ишлаб чиқариш соҳасида маркетинг тадқиқотлари ўтказсинлар, улар асосида саноат корхоналарига аҳоли кўплаб талаб қиладиган товарлар ишлаб чиқариш тўғрисида асосланган таклифлар берсинлар.
5. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси «Ўзбексавдо» ва «Ўзбекбирлашув» акциядорлик компаниялари тизимларида ташкил этилаётган улгуржи базаларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун Комплексга кирувчи тармоқларнинг бўш маблағлари ҳисобига ресурслар қидириб топсин.
6. «Ўзбекбирлашув» акциядорлик компаниясининг «Қорақалпоқтутину» ва «Матлуботсавдо» ҳудудий акциядорлик компанияларидан 2-иловада кўрсатилган улгуржи базалар акцияларининг уларга тегишли пакетларини белгиланган тартибда компанияга бериши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 12 июлдаги 249-сон қарорига 2-илованинг 4-банди 2003 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 4 февраль,
62-сон
«Ўзбексавдо» акциядорлик компанияси улгуржи базалари
ТУЗИЛМАСИ
* Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чакана савдо корхоналарига хизмат кўрсатади.
«Ўзбекбирлашув» акциядорлик компанияси улгуржи базалари
ТУЗИЛМАСИ
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 3-сон, 22-модда)