Қашқадарё вилояти халқ депутатлари Муборак туман Кенгашининг
Қарори
Муборак туман ҳудудидаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчаларга янги номлар бериш тўғрисида
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Муборак тумани ҳокимлиги ҳузуридаги географик объектларга ном бериш ва қайта номлаш масалаларини мувофиқлаштирувчи туман комиссиясининг 2013 йил 20 декабрдаги тумандаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчаларга янги ном бериш ва ўзгартириш бўйича йиғилиш баённомаси тасдиқлансин.
2. Комиссия томонидан таклиф этилган маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчалар номлари ўзгартирилиб, ушбу маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчаларга берилган янги номлар бўйича таклифлар иловага асосан тасдиқлансин.
3. Туман ҳокими ўринбосари, топономик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Туман комиссиясининг ўринбосари (Р. Полвонов)га:
бир ҳафта муддатда туман ҳудудидаги номлари ўзгарган маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчаларнинг номини замонавий кўринишда (лотин ёзувида) пешлавҳаларга ёзиб ўрнатиш вазифаси юклатилсин.
4. Тумандаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига:
тумандаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчаларнинг номлари ўзгартирилганлиги муносабати билан аҳоли ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказиш тавсия этилсин.
5. Туман Ички ишлар бўлими (О. Темиров)га:
тумандаги фуқароларнинг хорижга чиқиш, кириш жараёнида фуқароларни расмийлаштиришда айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчаларнинг номлари ўзгарганлигига алоҳида эътибор қаратиш;
фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи паспортларга маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчаларнинг янги номлари ёзилишини доимий назоратга олиш топширилсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
7. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси П. АЛЛАҚУЛОВ
Муборак ш.,
2014 йил 17 январь,
IV/24-2-сон
Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2014 йил 17 январдаги IV/24-2-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Муборак тумани ҳокимлиги ҳузуридаги географик объектларга ном бериш ва қайта номлаш масалаларини мувофиқлаштирувчи туман комиссияси томонидан таклиф этилган маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчалар номлари ўзгартирилиб, ушбу маҳалла фуқаролар йиғинлари ва кўчаларга берилган янги номлар бўйича
ТАКЛИФЛАР
| Т/р | Маҳалла ва кўчаларнинг ҳозирги (эски) номи | Маҳалла ва кўчаларнинг янги номи |
| Қарлиқ ҚФЙ ҳудуди бўйича | ||
| 1. | К. Шониёзов МФЙ | «Кичик Қарлиқ» МФЙ деб юритилсин |
| 2. | Х. Каримов МФЙ | «Янгиобод» МФЙ деб юритилсин |
| Қарақум ҚФЙ ҳудуди бўйича | ||
| 1. | Х. Исмоилов МФЙ | «Қорақум» МФЙ деб юритилсин |
| 2. | С. Омонов МФЙ | «Обод турмуш» МФЙ деб юритилсин |
| Муборак шаҳри ҳудуди бўйича | ||
| 1. | Шароф Рашидов кўчаси | «Ўтрор» кўчаси деб юритилсин |
| 2. | Р. Рустамов кўчаси | «Янги ҳаёт» кўчаси деб юритилсин |
| 3. | С. Раҳимов кўчаси | «Камолот» кўчаси деб юритилсин |
| 4. | И. Умиров кўчаси | «Ипак йўли» кўчаси деб юритилсин |
| 5. | «Ғалаба» кўчаси | «Шодлик» кўчаси деб юритилсин |
| 6. | К. Отаниёзов кўчаси | «Бирдамлик» кўчаси деб юритилсин |
| 7. | Ҳамза кўчаси | «Чаманзор» кўчаси деб юритилсин |
| 8. | Б. Вафоев кўчаси | «Мажнунтол» кўчаси деб юритилсин |
| 9. | М. Ҳасанова кўчаси | «Қалдирғоч» кўчаси деб юритилсин |
| 10. | Ҳ. Ҳамроев кўчаси | «Сардоба» кўчаси деб юритилсин |
| 11. | Э. Қорлиев кўчаси | «Эркинлик» кўчаси деб юритилсин |
| 12. | «А. Икромов» кўчаси | «Баландтепа» кўчаси деб юритилсин |
| 13. | Ш. Умаров кўчаси | «Истиқбол» кўчаси деб юритилсин |
| 14. | Ш. Бурҳонов кўчаси | «Машъал» кўчаси деб юритилсин |
| 15. | «Танкчилар» кўчаси | «Мевазор» кўчаси деб юритилсин |