Қашқадарё вилояти халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгашининг
Қарори
Тумандаги айрим маҳалла ва кўчаларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон, 448-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42 сон, 483-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2014 йил 31 мартдаги 04/556-сонли хулосаси ва туман ҳокимлигининг аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Туман ҳокимининг ҳудудлардаги айрим кўчаларнинг номларини ўзгартиришга оид таклифлари маъқуллансин.
2. Тумандаги номлари ўзгартираладиган маҳалла ва кўчаларнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман Статистика бўлими (С. Расулов), туман Ер ресурслари ва давлат кадастри хизмати (Н. Мейлиев), туман архитектори (Н. Жуманов) ва бошқа тегишли мутасадди давлат органлари, туман ҳокимлиги номлари ўзгартириладиган маҳалла ва кўчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базани шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсинлар.
4. Туман Ички ишлар бўлими (М. Қодиров) номлари ўзгарган маҳалла ва кўчаларда яшовчи аҳолининг фуқаролик паспортларига, мазкур ҳудуд акс эттирилган йўл белгиларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
5. Туман архитектори (Н. Жуманов)га ҳудудларда номлари ўзгартириладиган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларининг янги номлари ёзилган кўрсаткич ва белгилар, пешлавҳаларни замонавий дизайн асосида босқичма-босқич ўрнатилишини таъминласин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в. б. (Д. Рўзиев) ва туман ҳокимининг ўринбосари (Б. Доверов) зиммаларига юклатилсин.
7. Ушбу қарор «Яккабоғ овози» газетасида расман эълон қилинсин.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси А. ЖЎРАЕВ
Яккабоғ т.,
2014 йил 3 май,
IV-27/69-сон
Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2014 йил 3 майдаги IV-сессияси 27/69-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тумандаги номлари ўзгартириладиган аҳоли пунктлари
РЎЙХАТИ
|
Яккабоғ туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари номлари бўйича | ||
| Т/р | Амалдаги номи | Таклиф этиладиган янги номи |
| 1. | Ҳамза маҳалласи | Нурафшон |
| 2. | Фурқат маҳалласи | Обод |
| 3. | Охунбобоев маҳалласи | Бунёдкор |
|
Яккабоғ туманидаги кўчалар номлари бўйича | ||
| 1. | Айғиркўл МФЙдаги Абдулла Авлоний кўчаси | Гулшан |
| 2. | Чўмич МФЙдаги Нодирабегим кўчаси | Ўзбекистон |
| 3. | Чўмич МФЙдаги Ғофур Ғулом кўчаси | Мажнунтол |
| 4. | Чўмич МФЙдаги Ойбек кўчаси | Элобод |
| 5. | Бунёдкор МФЙдаги Абдураҳмон Жомий кўчаси | Насаф |
| 6. | Бунёдкор МФЙдаги Ибн Сино кўчаси | Янгибоғ |
| 7. | Бунёдкор МФЙдаги Охунбобоев кўчаси | Туркистон |
| 8. | Бунёдкор МФЙдаги Т. Жабборов кўчаси | Фаровон |
| 9. | Жамбул МФЙдаги Собир Рахимов кўчаси | Зафаробод |
| 10. | Ҳамза МФЙдаги Мирзо Улуғбек кўчаси | Юксалиш |
| 11. | Ҳамза МФЙдаги Ҳамза кўчаси | Нурафшон |
| 12. | Фурқат МФЙдаги О. Хўжаев кўчаси | Ғаллазор |
| 13. | Фурқат МФЙдаги Муқимий кўчаси | Равшанлик |
| 14. | Фурқат МФЙдаги С. Айний кўчаси | Чароғон |
| 15. | Фурқат МФЙдаги А. Тўқай кўчаси | Биродарлик |
| 16. | Фурқат МФЙдаги Фурқат кўчаси | Обод |
| 17. | Хўжаилғор МФЙдаги Ж. Жумаев кўчаси | Янги авлод |
| 18. | Хўжаилғор МФЙдаги Ж. Маматов кўчаси | Озод |
| 19. | Хўжаилғор МФЙдаги Ч. Усмонов кўчаси | Хуррият |
| 20. | Жамбул МФЙдаги Э. Хўжантоев кўчаси | Саховат |
| 21. | Жамбул МФЙдаги А. Беруний кўчаси | Қалдирғоч |
| 22. | Жамбул МФЙдаги Ф. Хўжаев кўчаси | Бўстон |
| 23. | Ибн Сино МФЙдаги Геофизика экспедицияси кўчаси | Геологлар |