Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокимининг
Қарори
2014 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
Мазкур қарор Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокимининг 2015 йил 16 февралдаги Х-290/02-сонли «2015 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низом (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш ҳамда ишга жойлашишга муҳтож, иш билан таъминланмаган аҳолини жумладан, касбга эга бўлмаган ёшларни, ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг ишга жойлашишга муҳтож, иш билан банд бўлмаган аҳолини (касбга эга бўлмаган ёшларни) бандлигини таъминлаш, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатишни таъминлаш, шунингдек туманнинг қишлоқ хўжалиги, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига кўмаклашишни ташкил этиш юзасидан «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги таклифи маъқуллансин.
3. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини бажариш учун юборилган шахсларга корхоналарда амалда бўлган ставкалар ва лавозим маошлари (ишбай нархлар)дан келиб чиққан ҳолда, амалда бажарилган иш учун, аммо амалда ишлаган вақт учун ишсизлик бўйича нафақа миқдори 15 фоизига кўпайтирилганидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлансин.
4. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг касб маҳоратини, иш тажрибасини, ёши, жинси ва бошқа хусусиятларини жамоат ишини ташкил этаётган тегишли корхона, ташкилот ва муассасалардаги ишнинг тури ва зарурий меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (С. Аҳмедов) зиммасига юклатилсин.
5. Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари учун маблағ ажратиш Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги низомининг 23-бандига мувофиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш иш берувчи томонидан ўз маблағлари, шунингдек маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга ошириш, бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинадиган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг:
жойлардаги давлат ҳокимияти органларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга ошириш белгилансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги низомнинг 25-бандига мувофиқ аҳолини иш билан таъминлашда ноқулай вазиятлар билан боғлиқ истисно ҳолларда, шунингдек ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш учун иш берувчиларни қизиқтириш мақсадида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига қуйидаги миқдорда:
жойлардаги давлат ҳокимияти органлари мулки бўлган корхоналарда, хўжалик ҳисобидаги корхоналардан ташқари — меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларнинг кўпи билан етмиш беш фоизи;
бошқа корхоналарда — меҳнатга ҳақ тўлаш учун харажатларнинг кўпи билан эллик фоизи қоплансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги низомнинг 26-бандига мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган, туман Бандликка кўмаклашиш ва ижтимоий муҳофаза қилиш марказида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларга иш ҳақи тўлаш харажатлари тўлиқ Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
8. Корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари зиммасига ҳақ тўланадиган жамоат ишларига қатнашаётган фуқаролар тўғрисида тўлиқ маълумотларни (табель) ҳар ойнинг 25-санасига қадар туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим қилиб бориш ҳамда уларга иш ҳақларини тўлиқ ўз вақтида ойма-ой тўланишини таъминлаш тавсия этилсин.
9. Туман ҳокимининг 2013 йил 6 мартдаги Х-134/03-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори С. Аҳмедов ҳамда туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий масалалари бўйича ўринбосари Б. Доверов зиммасига юклатилсин.
11. Ушбу қарор «Яккабоғ овози» газетасида расман эълон қилинсин.
Ҳоким А. ЖЎРАЕВ
Яккабоғ т.,
2014 йил 12 май,
Х-748/05-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 12 майдаги Х-748/05-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ишсизларни вақтинчалик иш билан банд қилиш мақсадида тумандаги фермер хўжаликлари, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарда ҳақ тўланадиган жамоат ишлари
РЎЙХАТИ
| Т/р | Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этадиган ташкилот номи | Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари | Жалб қилинадиган шахслар сони | Жамоат ишларини ташкил қилиш даври | Иш берувчи корхона маблағи ҳисобидан (%) | ИТКДЖ маблағидан (%) |
| 1. | «Осиё» қурилиш корхонаси | Қурилиш ишлари | 17 | Май | 75 | 25 |
| 2. | «Дияров Мустафо» фермер хўжалиги | Қишлоқ хўжалик ишлари | 9 | Май | 75 | 25 |
| 3. | «Қахрамонов Шохрух» КТИК | Қурилиш ишлари | 9 | Май | 75 | 25 |
| 4. | «Қурилиш жилоси» | Қурилиш ишлари | 10 | Май | 75 | 25 |
| 5. | «Муродуллаев Бахтишод» фермер хўжалиги | Қишлоқ хўжалик ишлари | 9 | Май | 75 | 25 |
| 6. | «Қалдирғоч» болалар ёзги оромгоҳи | Дам олиш маскани | 20 | Май | 75 | 25 |
| 7. | «Ниҳол» болалар ёзги оромгоҳи | Дам олиш маскани | 20 | Май | 75 | 25 |
| 8. | «Бурхонов Хусниддин Жамолиддинович» фермер хўжалиги | Қишлоқ хўжалик ишлари | 10 | Май | 75 | 25 |
| 9. | «Сементал» барака фермер хўжалиги | Қишлоқ хўжалик ишлари | 9 | Май | 75 | 25 |
| 10. | Туман Ободонлаштириш бошқармаси | Қишлоқ хўжалик ишлари | 9 | Май | 50 | 50 |
| 11. | «Минжир» фермер хўжалиги | Қишлоқ хўжалик ишлари | 10 | Май | 75 | 25 |
| 12. | «Алима Каримова» фермер хўжалиги | Қишлоқ хўжалик ишлари | 10 | Июнь | 75 | 25 |
| 13. | «Ғишатепа» фермер хўжалиги | Қишлоқ хўжалик ишлари | 9 | Июнь | 75 | 25 |
| 14. | «Норбиби Холмирзаевна» фермер хўжалиги | Қишлоқ хўжалик ишлари | 9 | Август | 75 | 25 |
| 15. | «Улуғ Жахон боғи» фермер хўжалиги | Қишлоқ хўжалик ишлари | 9 | Август | 75 | 25 |
| 16. | «Келажак Файзи» ИЧҚК | Қишлоқ хўжалик ишлари | 4 | Cентабрь | 75 | 25 |
Туман ҳокимининг 2014 йил 12 майдаги Х-748/05-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
|
Б. Доверов |
Туман ҳокимининг иқтисодий-ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари |
|
|
АЪЗОЛАРИ: | ||
|
С. Аҳмедов |
Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори |
|
|
Н. Мўминов |
Туман Молия бўлими бошлиғи |
|
|
И. Хидиров |
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси |
|
| | | |