Ҳужжат кучини йўқотган 26.04.2006 24.07.2003 йилдаги 325-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.04.2006
Ҳужжат 12.03.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИНИНГ КАДРЛАР ПОТЕНЦИАЛИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сонли «Ўзбекистон Республикаси давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг самарасизлиги, кадрлар билан ишлашдаги камчиликлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сон Фармони бажарилишини таъминлашга қодир бўлган мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда изчилликнинг йўқлиги республика иқтисодиётида хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш жараёнларига тўсиқ бўлаётган асосий сабаблардан биридир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш юзасидан белгиланган топшириқларни сўзсиз бажариш, хусусий тадбиркорликни, кичик бизнесни ривожлантиришни фаол қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг мамлакатда хусусийлаштириш, хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг самарали фаолият кўрсатиши ва хусусийлаштиришдан кейин корхоналарни ҳамда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, республика иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш, хусусийлаштириш жараёнларига хорижий инвестицияларни жалб этиш юзасидан қабул қилинган дастурларни амалга ошириш бўйича юкланган вазифаларни бажаришга доир ишларининг қониқарсиз эканлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур даражадаги ижро интизомининг мавжуд эмаслиги ҳамда жойларда хусусийлаштиришни амалга оширишда хизмат мавқеини суиистеъмол қилишнинг жиддий ҳоллари Давлат мулки қўмитаси ишларидаги жиддий нуқсон ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат мулки қўмитаси бошқарув аппарати, унинг ҳудудий бўлинмалари ва унга қарашли тузилмалар раҳбарлари ва мансабдор шахслари 2003-2004 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш юзасидан тасдиқланган дастурларнинг ўз вақтида бажарилиши учун шахсан жавоб беришлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишлари ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштириш юзасидан қабул қилинган дастурларни амалга ошириш, давлат активларини биржа ва биржадан ташқари бозорларда устувор равишда хусусий мулк сифатида сотиш жараёнларини жадаллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналарни янги эгалари томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шартлари эвазига уларни бепул бериш чора-тадбирларини тубдан фаоллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар билан ишлашни кучайтириш, мутахассисларни мунтазам равишда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, уларнинг касб даражаси оширилишини таъминлаш, аппаратни ўз ишини яхши билмайдиган ва касб малакасини оширмаётган ходимлардан қатъий халос қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар томонидан инвесторларга ва тадбиркорларга нисбатан бюрократизм, расмиятчилик ва сансалорлик ҳолларига йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ишончли вакиллари ва бошқарувчи компанияларнинг республика ҳудудида ва чет элларда давлат мулкини самарали бошқариш ва сақлаш бўйича фаолияти натижадорлиги мониторингини олиб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес, бозор инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштирилган корхоналарда корпоратив бошқарувни такомиллаштиришга кўмаклашиш, иқтисодиётнинг барча секторларига хорижий инвестицияларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорини, шу жумладан иккиламчи бозорини ривожлантириш, замонавий молиявий усуллардан фойдаланиш, мамлакатимиз фонд бозорини халқаро капитал бозорларига интеграциялашиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси 4 ва -иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарда давлат ишончли вакилларини тайинлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузуридаги комиссия таркиби 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*6-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ташкилий-назорат хизмати (Т.А. Худойбергенов), Давлат мулки қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ва унга қарашли тузилмалар раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш республика комиссияси (Р.С. Азимов) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда, ўтказилган аттестация натижаларига мувофиқ бир ой муддатда Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати ва бўлинмалари кадрлар таркибини Қўмита олдига қўйилган замонавий талаблар амалга оширилишини таъминлашга қодир бўлган юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасида 7 кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати бўлинмалари раҳбарлари танлов асосида Давлат мулки қўмитаси ҳайъати қарори билан тайинланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисини, Давлат мулки қўмитаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг бошлиқларини тайинлаш тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига кўра ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳайъати қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисига маъмурий-бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Қўмита тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси аппарати бўлинмалари раҳбарлари лавозимларини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли танловдан ўтмаган ёки илгари касбига оид қонун бузилишлари учун ишдан бўшатилган мутахассисларнинг ишга қабул қилинишига йўл қўймасин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Олий бизнес мактаби қошидаги республика Корпоратив бошқарув маркази билан биргаликда Давлат мулки қўмитаси мутахассисларининг асосий ишдан ажралмаган ҳолда узлуксиз қисқа муддатли ўқишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва айримларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 24 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
325-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 24 июлдаги
325-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 24 июлдаги
325-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 24 июлдаги
325-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон , 127-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 24 июлдаги
325-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармасининг намунавий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 24 июлдаги
325-сон қарорига
4а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармалари маъмурий-бошқарув ходимларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чекланган сони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Минтақалар номи ‎

Штатдаги ходимлар сони ‎

‎1.‎

‎Андижон вилояти ‎


‎25‎

2.‎ Бухоро вилояти ‎ 24‎
3.‎ Жиззах вилояти ‎ 21‎
4.‎ Қашқадарё вилояти ‎ 24‎
5.‎ Навоий вилояти ‎ 22‎
6.‎ Наманган вилояти ‎ 25‎
7.‎ Самарқанд вилояти ‎ 26‎
8.‎ Сурхондарё вилояти ‎ 24‎
9.‎ Сирдарё вилояти ‎ 20‎
10‎ Тошкент вилояти ‎ 31‎
11.‎ Фарғона вилояти ‎ 31‎
12.‎ Хоразм вилояти ‎ 24‎
13.‎ Тошкент шаҳри ‎ 41‎
Ҳаммаси‎ 338
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 24 июлдаги
325-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда матнда Давлат мулки қўмитаси деб юритилади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқларини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат мулки қўмитаси давлат бошқарув органи ҳисобланади, иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек республикада хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш унинг фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат мулки қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат мулки қўмитаси ўз фаолиятини бевосита, шунингдек ўзининг ҳудудий органлари орқали давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, ижроия ҳокимият маҳаллий органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат мулки қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, қонун ҳужжатларига мувофиқ банкларда очиладиган ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Давлат мулки қўмитасининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Давлат мулки қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика иқтисодиётида давлат улушини қисқартиришга ҳамда хусусий секторнинг роли ва аҳамиятини тубдан оширишга қаратилган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор механизмлари ривожланишини, ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасида рақобат муҳити шаклланишини ва хусусий мулкнинг ўсишини рағбатлантирувчи давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулки объектларини хусусийлаштириш жараёнларига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, республикада берилган имтиёзлар ва кафолатлар тўғрисида инвесторлар ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш, хусусийлаштириш тартиб-қоидаларининг юқори даражада соддалаштирилишини ва ошкоралигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштирилган корхоналарда корпоратив бошқарувни такомиллаштиришга кўмаклашиш, корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштиришдан кейинги даврда бошқарувчи компаниялар ва давлатнинг ишончли вакиллари фаолиятининг самарадорлиги, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элда давлат мулки ҳисобланган мол-мулкнинг сақланиши ва самарали бошқарилиши бўйича доимий мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан хусусий тадбиркорликнинг, кичик ва ўрта бизнеснинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш доимий мониторингини олиб бориш, мулкдорлар синфи шаклланишига, бозор инфратузилмаси ривожланишига, тадбиркорларнинг молиявий ва моддий-техника ресурслари олишини енгиллаштиришга, тадбиркор кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини барпо этишга кўмаклашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорини, шу жумладан иккиламчи бозорини ривожлантириш, унинг инфратузилмасини мустаҳкамлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, замонавий молиявий усуллардан кенг фойдаланиш, мамлакатимиз фонд бозорини халқаро капитал бозорларига интеграциялаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Давлат мулки қўмитасининг асосий функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат мулки қўмитаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, давлат мулкини бошқариш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилади ҳамда мулкий муносабатларни ислоҳ қилиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштиришга доир таклифларни шакллантиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларини жалб этган ҳолда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш давлат дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади, уларнинг амалга оширилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида тегишли давлат дастурларига киритилмаган давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, давлат мулкини бошқаришни ташкил этиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳаларида методик раҳбарлик қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини хусусийлаштириш шартлари ва шакллари тўғрисида қабул қилинадиган қарорларнинг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчи функцияларини бажарган ҳолда давлат мулки объектларини сотишнинг бошланғич нархини тасдиқлайди ва уларни танловлар ва кимошди савдоларига қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги мулк эгасига хусусийлаштирилган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи далолатнома беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторларнинг қабул қилинган инвестиция мажбуриятларига мувофиқ инвестицияларнинг тўлиқ тушиши мониторингини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнида ташкил этиладиган хўжалик жамиятларининг муассиси (қатнашчиси), шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат иштирокида ташкил этиладиган бошқа юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси номидан муассиси бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси номидан акциялар пакети (устав фондидаги улуш) давлат мулки бўлган акциядорлик жамиятлари (бошқа хўжалик жамиятлари)нинг акциядори (қатнашчиси) ҳуқуқларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекслари билан келишган ҳолда республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган, устав фондида давлат улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи жамиятлар рўйхати бўйича, шунингдек ушбу ташкилотлардаги давлатнинг ишончли вакиллари номзодлари бўйича таклифларни тайёрлайди ва уларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузуридаги махсус Комиссиянинг кўриб чиқиши учун киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида, республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлмаган хўжалик жамиятларидаги давлат активларини бошқариш бўйича давлат ишончли вакиллари, ишончли бошқарувчилар ва профессионал бошқарувчи компанияларни танлов бўйича танлаб олишни амалга оширади ва уларнинг тайинланишини Давлат мулки қўмитаси ҳайъати мажлисида тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузуридаги махсус Комиссия ёки Давлат мулки қўмитаси қарори асосида давлат ишончли вакиллари, ишончли бошқарувчилар ва профессионал бошқарувчи компаниялар билан хўжалик жамиятларидаги давлат активларини ишончли бошқариш юзасидан шартномалар тузади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ишончли вакиллари, ишончли бошқарувчилар ва профессионал бошқарувчи компанияларнинг фаолияти мониторингини олиб боради, уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мукофотлашни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хусусийлаштириш дастурларида назарда тутилган ҳолларда, ташкил этиладиган холдинг компанияларининг устав фондларига қўшиладиган хўжалик жамиятлари акциялари (улушлари)нинг Ўзбекистон Республикасига тегишли давлат пакетларини ушбу компаниялар томонидан чиқариладиган акцияларга алмаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулки бўлган мол-мулкни ижарага беради, ушбу ваколатни амалга ошириш ҳуқуқи белгиланган тартибда давлатнинг бошқа органига берилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлашда, улар томонидан таркибий ўзгартириш тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар, кўчмас мулк ва товарлар бозорларини шакллантириш жараёнларини ва уларнинг фаолият кўрсатишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни амалга оширишда, шунингдек уларнинг инфратузилмаларини ривожлантиришда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш концепциялари ва дастурларини, шунингдек уларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашни амалга оширишга, уларнинг моддий-техника ресурсларидан, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотиш бозорларидан кенг фойдаланишини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини манфаатдор ташкилотлар иштирокида биргаликда ишлаб чиқади, уларни белгиланган тартибда келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан шикоят ва аризаларини белгиланган тартибда кўриб чиқади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида давлат мулки объектларини хусусийлаштириш, бошқариш ва тасарруф этиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини бартараф этиш бўйича зарур хатти-ҳаракатларни амалга оширади, давлат бошқарув органларининг ноқонуний қарорларини бекор қилиш ва айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида судларга даъволар тақдим этади, шунингдек материалларни тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига жўнатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ биржа ва баҳолаш фаолиятини лицензиялайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий муносабатлар, давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳаларида халқаро ҳамкорликни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитасининг ҳамда унинг тасарруфидаги тузилмаларнинг кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни, раҳбарлари ва мутахассисларини аттестациядан ўтказишни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Давлат мулки қўмитасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат мулки қўмитасига ўзига юкланган функцияларни амалга ошириши учун қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида давлат мулкини хусусийлаштириш, бошқариш ва тасарруф этиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва методик материалларни тасдиқлаш, кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш, шунингдек уларни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда давлат органлари томонидан амалга оширилган давлат мулкига эгалик қилиш ҳуқуқларини ўзгартириш ҳужжатларини бекор қилиш, шунингдек айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида белгиланган тартибда судларга даъволар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқарув органларидан, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тасарруфидан чиқарилаётган ёки хусусийлаштирилаётган объектнинг ўзаро мажбуриятлари ва фаолият кўрсатиш шартлари тўғрисида муайян даврга битимлар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан, давлат томонидан янгидан таъсис этилаётган давлат акциядорлик жамиятлари бўйича акциялар сотишдан тушадиган маблағларни Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари махсус ҳисоб рақамларида жамлаш, уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатга тегишли акцияларни сотиш, шунингдек уларни холдинг компаниялар акцияларига, шу жумладан халқаро бозорда алмаштириш бўйича операцияларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятларининг, бошқа хўжалик жамиятларининг, ширкатларнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот, аудиторлик, консультация ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг мустақил экспертлари ва мутахассисларини экспертизалар ўтказишга ҳамда норматив-методик ҳужжатларни ишлаб чиқишга белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат мулки қўмитаси давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шакллари ва методларини белгилашнинг асосланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиладиган таҳлилий ҳужжатларнинг, давлат корхоналарини бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга айлантириш давлат дастурлари лойиҳаларининг, шунингдек кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари лойиҳаларининг холислиги ва комплекслилиги учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Давлат мулки қўмитаси фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат мулки қўмитасини раис бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси раисининг бир нафар биринчи ўринбосари ва уч нафар ўринбосари бўлади, улардан бири Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг бош директори ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Давлат мулки қўмитасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва унинг томонидан ўз функцияларининг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари тузилмасига ходимларнинг штатда белгиланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий органлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси марказий аппаратининг ва унинг ҳудудий органларининг штатлар жадвалини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати тузилмаси ва ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати бўлинмалари раҳбарлари Давлат мулки қўмитаси ҳайъатининг қарори билан танлов асосида тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари республика бюджети маблағлари ҳисобига ҳамда Ҳукумат қарорига мувофиқ хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларнинг тасарруф этиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Давлат мулки қўмитаси ихтиёрида қолдириладиган қисми ҳисобига маблағ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат мулки қўмитасида 7 кишидан иборат таркибда ҳайъат тузилади, унинг таркиби раис (ҳайъат раиси), раис ўринбосарлари (лавозимига кўра), Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раиси, шунингдек бошқа раҳбар ходимлардан иборат бўлади. Давлат мулки қўмитаси ҳайъати аъзоларининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат ўзининг мунтазам ўтказиладиган мажлисларида мулкчилик муносабатларини ўзгартиришнинг, давлат мулкини бошқариш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни такомиллаштиришнинг энг муҳим муаммоларини, шунингдек Давлат мулки қўмитаси ва унинг тасарруфидаги тузилмаларнинг ишларини ташкил этиш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат қарорлари протоколлар билан расмийлаштирилади ҳамда, қоидага кўра, Давлат мулки қўмитаси раисининг қарорлари ва буйруқлари билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳудудий бошқармалар Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий таркибий бирликлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалар бевосита Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига бўйсунади ҳамда амалий фаолиятда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари билан ўзаро узвий ҳамкорлик қилади, юридик шахс ҳисобланади, ўзининг банкда ҳисоб рақамларига ва Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисини, Давлат мулки қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари раҳбарларини тайинлаш тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Давлат мулки қўмитаси ҳайъати қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раиси мақомига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосарига, Давлат мулки қўмитасининг вилоятлар ҳудудий бошқармалари бошлиқлари — вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарларига, Давлат мулки қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича ҳудудий бошқармаси бошлиғи — Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахслари бирон-бир тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ва хизмат мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Давлат мулки қўмитаси ходимларини моддий рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат мулки қўмитаси ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, устамалар ва амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг ходимларига муайян хизмат муддати учун қуйидаги миқдорларда бир йўла бериладиган ҳар йилги мукофот тўланади (лавозим маошига нисбатан коэффициентларда): 3 йилдан 5 йилгача – 0,6; 5 йилдан 10 йилгача – 0,8; 10 йилдан 15 йилгача – 1,0; 15 йилдан ортиқ бўлганда – 1,5. Муайян хизмат муддати учун мукофотлар олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи Давлат мулки қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ, касаба уюшмаси органи билан келишган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети маблағлари, шунингдек хусусийлаштиришдан олинган маблағларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ Давлат мулки қўмитаси тасарруфида қолдириладиган қисми иш ҳақи ва бошқа мукофотларни тўлаш манбалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат мулки қўмитаси ходими хизмат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда ҳалок бўлган тақдирда ҳалок бўлганнинг оиласига республика бюджети маблағларидан ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида бир йўла нафақа тўланади, кейинчалик ушбу сумма айбдор шахслардан ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси ходимига касб фаолияти билан шуғулланишни истисно қилувчи оғир тан жароҳатлари етказилган тақдирда унга республика бюджети маблағлари ҳисобидан ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида бир йўла нафақа тўланади, кейинчалик ушбу сумма айбдор шахслардан ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси ходимига унча оғир бўлмаган тан жароҳатлари етказилганда унга республика бюджети маблағларидан ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида бир йўла нафақа тўланади, кейинчалик ушбу сумма айбдор шахслардан ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат мулки қўмитаси фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 24 июлдаги
325-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 14 февралдаги 72-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 1994 йил 15 мартдаги Фармонини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 29 мартдаги 171-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 мартдаги 133-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 5 июлдаги 257-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 35-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурлари амалга оширилишини, хорижий инвестицияларни жалб этиш фаоллаштирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 26 мартдаги 97-сон қарорига 3-илованинг 1 ва 8-бандлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарорига иловага киритилаётган ўзгартиришлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«30. Давлат мулки қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмасдан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан маблағларнинг тушиши ва ҳаракати, шунингдек талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидан амалга оширилган сарф-харажатлар тўғрисида, мазкур Тартибнинг 25—28-бандларига мувофиқ харажатларнинг мақсадларини кўрсатган ҳолда Молия вазирлигига ахборот тақдим этади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-бандда «Мазкур Тартибнинг 26—28-бандларига мувофиқ» сўзлари «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 14-сон, 118-модда; 2004 й., 11-сон, 127-модда; 13-сон, 149-модда; 18-сон, 206-модда; 26-сон, 298-модда; 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)