LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 июлдаги 325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Мазкур қарорнинг Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига оид қисми Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сонли «Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларини амалга оширишда жавобгарликни кучайтириш ва ишларни ташкил этиш даражасини ошириш, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (Давлат мулки қўмитаси) марказий аппаратининг тузилмаси, унинг ходимларининг белгиланган чекланган сонини сақлаб қолган ҳолда 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т.Султоновга, Бош вазирнинг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раиси В.А.Чженга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари Т.А.Алимов ва В.А.Голишев (келишувга кўра), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги иштирокида Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг тузилмаси ва штатлар жадвалини бир ой муддатда марказий аппарат ва ҳудудий бошқармаларнинг тасдиқланган тузилмаларига мувофиқлаштириш топширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва республиканинг фонд бозорида хорижий инвесторлар иштирокини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон, «Фонд бозорини янада ривожлантириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1939-сон Фармонларида белгиланган қоидалар, Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат корхоналари негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларида акцияларни жойлаштиришнинг белгиланган тартибига риоя қилишни текшириш натижалари тўғрисида» 1998 йил 5 мартдаги 96-сон қарори амалга оширилишига алоҳида эътиборни қаратсин.
Юқорида кўрсатиб ўтилган қарорларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолияти натижасида 1998 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида кўриб чиқилсин.
4. Белгилансинки, тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурига мувофиқ мулкий пайларни жорий этиш асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарини қишлоқ хўжалиги ширкатларига айлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг устувор вазифалари ҳисобланади.
5. Белгилаб қўйилсинки, Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси раиси ва Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори лавозимларига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисининг ўринбосарлари ҳисобланадилар. Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси раиси айни пайтда корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг котиби ҳисобланади.
Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси раиси М.Т. Умаров, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори М.С.Юнусматовнинг улар учун белгиланган амалдаги лавозим маошлари сақлаб қолинсин.
6. 1998 йилда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш Дастури 3—5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дастурда белгиланган топшириқларни амалга ошириш юзасидан ишларнинг юқори даражада ташкил этилишини таъминласинлар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича тасдиқланган топшириқлар параметрларига тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда 1998 йилда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг минтақавий дастурларини ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 февралдаги 72-сон қарори 1-банди ва 3-бандининг биринчи хатбоши, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбоши, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 28 декабрдаги 465-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.