Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 26.03.2002 йилдаги 97-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ, ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ ФАОЛЛАШТИРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш, корхоналарнинг инвестицияга оид жалб этувчанлигини ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишнинг қулай шаклларидан фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 мартдаги ПҚ-29-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-сон, 73-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Корхоналарни хусусийлаштириш жараёнига, шу жумладан якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хусусийлаштириладиган ва инвесторларга яхлит сотиладиган корхоналарга хорижий инвестициялар жалб этилишини фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарори — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 61-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторларга сотиладиган корхоналарнинг техник диагностикасини ўтказиш ҳамда уларни баҳолаш бўйича молиявий маслаҳатчиларни танлаб олиш тартиботини сезиларли даражада соддалаштириш ва муддатларини қисқартириш масалаларини Жаҳон банки билан икки ой муддатда ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир йил мобайнида сотилмаган корхоналар ва объектларнинг (якка тартибда акциялаштириладиган корхоналардан ташқари) акцияларини (улушлари, пайларини), корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича инвесторлар томонидан бизнес-режалар тақдим этилган тақдирда, инвесторларнинг инвестиция мажбуриятлари қийматини объектнинг нархига киритган ҳолда танлов асосида сотиш тўғрисида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг Комплекслари билан келишган ҳолда қарорлар қабул қилсин;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарори — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 61-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонани молиявий соғломлаштириш бизнес-режаси ва аниқ инвестиция мажбуриятлари бўлган тақдирда, сотиб олиш тўлови тўлашни 5 йилгача бўлган муддатга узайтириб, давлат мулки кейинчалик инвестор томонидан сотиб олиниши ҳуқуқини берган ҳолда давлат мулкини танлов асосида ишончли бошқарувга бериш амалиётини жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекслари билан биргаликда мақсадга мувофиқ бўлганда йирик истиқболсиз, зарар кўриб ишлаётган корхоналарни уларнинг мол-мулкини қисмларга бўлиб сотувга қўйиш ҳуқуқи билан, белгиланган тартибда таркибий ўзгартирсин (уларни қайта ташкил этсин).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторлар ўз инвестиция мажбуриятларини тўлиқ бажаргунига қадар, уларнинг акциялар пакетларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш шартлари ва тартибини белгилаган ҳолда, биржа ва биржадан ташқари бозорларда давлат активларини сотиш масалаларини тартибга солувчи идоравий норматив ҳужжатларга белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш жараёнларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини ва Ҳукуматнинг қарорларини хатловдан ўтказсинлар ҳамда, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари амалга оширилишининг ҳуқуқий таъминланиши масалаларига алоҳида эътиборни қаратган ҳолда, уларни тўлдириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар муассисларига эркин муомаладаги валютада олинган ва чет элга репатриация қилишга мўлжалланган дивидендлардан Ўзбекистоннинг фонд бозорида корхоналарнинг акцияларини (улушлари, пайларини) ва объектларни яхлит сотиб олиш учун фойдаланишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан давлат мулки бўлган корхоналарни қайта ташкил этиш, қўшиб юбориш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси органлари билан албатта келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага* мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда тегишли идоравий норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар киритилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 26 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 5-6-сон, 44-модда, 19-сон, 148-модда; 2003 й., 7-8-сон, 61-модда, 14-сон, 118-модда; 2005 й., 10-11-сон, 73-модда; 2006 й., 30-сон, 292-модда, 48-50-сон, 485-модда; 2016 й., 52-сон, 602-модда)