Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021 20.01.2014 йилдаги 153/34-4-сон
ONLINE TRANSLATE
Қашқадарё вилояти халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашининг қарори, 20.01.2014 йилдаги 153/34-4-сон
Кучга кириш санаси
20.01.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарши шаҳрида 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарда аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш борасида ишлаб чиқилган аниқ ва манзилли дастурлар асосида 2013 йилнинг ўтган даврида шаҳар ҳокимлиги, тегишли бошқармалар, идоралар, корхона ва ташкилотлар томонидан янги иш жойлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик, кичик бизнес, касаначиликни ва бандликнинг бошқа самарали шаклларини ривожлантириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. 2013 йилда иқтисодиёт тармоқларида турли молиявий манбалар ҳисобидан жами 8746 та янги иш ўринлари (дастурга нисбатан 100,4 фоиз) яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий вазифалардан бири 2014 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича барча имкониятларни инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли дастур ишлаб чиқилишини таъминлашдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан аҳолини иш билан таъминлашни яхшилаш ва унинг турмуш фаровонлигини ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири қилиб белгилаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш энг устувор масалалардан бири бўлишини чуқур ҳис қилган ҳолда ҳокимлик, корхона ва ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда шаҳарда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг лойиҳасини тайёрлаш бўйича қизғин ишлар олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида ишчи гуруҳ иш олиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳоли пунктларидаги мавжуд имкониятлар, бундан ташқари жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган объектлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг режаларини инобатга олиб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида аниқ ва манзилли дастурлар тайёрланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда молиявий маблағ миқдори ва манбалари аниқ ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий объектларни фойдаланишга топшириш, «Саноат корхоналарини кенгайтириш, техник қайта қуроллантириш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари» дастури ва бошқа янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган дастурлардаги кўрсаткичлар аниқланиб иш ўринлари яратиш дастурига киритилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, шаҳардаги тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги бўлинмаларининг кредит портфелидан келиб чиқиб, аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига бериладиган имтиёзли кредитлари ҳисобига яратиладиган иш ўринлари ҳам инобатга олинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарда 2013 — 2015 йилларга мўлжалланган дастурнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигига эришиш, аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринларини яратишни таъминлаш мақсадида Кенгаш қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қарши шаҳрининг 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури Ишчи гуруҳи 1-иловага, ташкил этиладиган янги иш ўринларининг дастур кўрсаткичлари 2-иловага, маҳаллалар кесимида яратилиши 2а-иловага ва дастур концепцияси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари мавжуд табиий ресурслар ва халқ хўжалигида алоҳида аҳамиятга эга бўлган соҳаларида ишлаб чиқарилаётган хом ашё ҳамда ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлаб тайёр маҳсулот чиқаришга ихтисослашган корхоналар барпо этиш ва фаолият кўрсатаётган корхоналар қувватидан тўлиқ фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шаҳар Иқтисодиёт бўлими (А. Ахмедов)га ушбу дастур кўрсаткичлари бўйича икки кун муддатда корхоналар билан келишилган ҳолда 2014 йилда ҳар бир ҳудуд (маҳаллалар)да ташкил этиладиган иш ўринлари кўрсаткичлари бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиб шаҳар ҳокимлигига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шаҳар ҳокимлиги, Давлат мулки бошқармаси билан биргаликда молиявий соғломлаштириш чоралари қўлланилган шароитда иш жойларини тиклаш, улардаги бўш иш жойлари ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш имконияти бўлган иқтисодий ночор корхоналар ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларига аниқлик киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тижорат банклари раҳбарларига янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, биринчи навбатда меҳнат бозорида танглик кузатилаётган ҳудудларда, кичик ҳажмдаги корхоналар ташкил этишга кредитлар, шу жумладан имтиёзли кредитлар ажратиш 2-иловага мувофиқ тасдиқланган дастур кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Савдо-саноат палатаси шаҳар бўлими (О. Боймуродов)га 2014 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан янги иш жойлари ташкил этилиши ва аҳолини иш билан таъминлашга кенг жалб этиш бўйича ишларни фаоллаштириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шаҳар ҳокимлигининг мажмуалари реал сектор корхоналарини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктурани қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси, касаначиликни ривожлантириш ҳисобига янги иш жойларини кўпайтиришни 2-иловага мувофиқ тасдиқланган дастур кўрсаткичларига мослаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишчи гуруҳига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш йўналиши бўйича иш жойлари — шаҳарнинг 2014 йилга мўлжалланган инвестиция ва тармоқ дастурларига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноатда кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш ҳисобига барпо этиладиган иш ўринлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сонли «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 34-модда; 2011 й., 52-сон, 561-модда) қарорига, тармоқ ва ҳудудий дастурларига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй-жой қурилиши ва таъмирлаш йўналишида ташкил қилинадиган иш жойлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сонли «Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 38-модда, 52-сон, 560-модда; 2011 й., 52-сон, 561-модда) қарорига, тармоқ ва ҳудудий дастурга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига ташкил этиладиган иш жойлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 20 январдаги ПҚ-1041-сонли «Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 4-сон, 21-модда) қарорига, тармоқ ва ҳудудий дастурларига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, микрокредитлаш тизимини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй меҳнатининг барча шаклларини, шу жумладан корхоналар билан меҳнат шартномаларига биноан кооперация асосида касаначиликни ташкил этиш, миллий ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни расмийлаштириш ва янгидан тадбиркорлик ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш натижасида яратиладиган (тикланадиган) иш ўринлари шаҳар ҳокимлиги, Давлат мулки бошқармаси билан биргаликда молиявий соғломлаштириш чоралари қўлланилган шароитда иш жойларини тиклаш, улардаги бўш иш жойлари ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш имконияти бўлган иқтисодий ночор корхоналар ҳисобига шакллантирилиши ва қарорларда белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга изчил татбиқ этиш орқали бандлик масаласини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ишчи гуруҳига жойларда қабул қилинган янги иш ўринлари ташкил этиш дастурларини ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича истиқболли дастурлари билан мутаносиблигини таъминлаш, ҳар чоракда таҳлил қилиб тегишли ўзгартиришларни киритиш ҳамда муҳокама қилиб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Б. Хужамуродов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу дастур кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда, шаҳар Иқтисодиёт бўлими билан биргаликда иш ўринлари ташкил этилиши бўйича ҳудудлар, тармоқлар ва корхоналар кесимида, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастурларини бажарилишининг доимий мониторингини амалга оширсин ва бу борадаги таҳлилий маълумот ҳамда ҳисоботларни Ишчи комиссияга тақдим этиб бориш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари С. Бобаев ва ўринбосарлари Ш. Холмуродов, М. Муродовалар зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашининг раиси А. АЧИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарши ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
153/34-4-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашининг 2014 йил 20 январдаги 153/34-4-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг Ишчи гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Ф. И. Ш‎ Лавозими буйича‎
1.‎ А. Ачилов‎ Шаҳар ҳокими — ишчи гуруҳ раҳбари‎
2.‎ С. Бобаев‎ Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари — ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари‎
3.‎ Ш. Холмуродов‎ Шаҳар ҳокими ўринбосари — ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари‎
4.‎ М. Муродова‎ Шаҳар ҳокими ўринбосари — ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари‎

Аъзолари:‎‎

5.‎ Ф. Омонов‎ Шаҳар прокурори ‎
6.‎ А. Ахмедов‎ Шаҳар иқтисодиёт бўлими бошлиғи‎
7.‎ Ф. Муҳаммадиев‎ Шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи‎
8.‎ С. Сахатов‎ Шаҳар статистика бўлими бошлиғи‎
9.‎ Ш. Мустофаев‎ Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси бошлиғи‎
10.‎ Ғ. Ахмедов‎ Шаҳар молия бўлими мудири‎
11.‎ Б. Хужамуродов‎ Шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори‎
13.‎ О. Боймуродов ‎ Савдо-саноат палатаси Шаҳар бўлими бошлиғи‎
14.‎ Н. Махматов‎ «Маҳалла» жамоат фонди шаҳар бўлими бошлиғи ‎
15.‎ ‎ Шаҳар тижорат банк раҳбарлари‎
16.‎ ‎ Шаҳар маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари‎
17.‎ ‎ Шаҳар Кенгаши депутатлари‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашининг 2014 йил 20 январдаги 153/34-4-cонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарши шаҳрида 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Йўналишлар‎ Сони ‎
I. ‎

Жами яратиладиган иш ўринлари ‎

8716 ‎
‎ шу жумладан: ‎ ‎
1. ‎ Янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш ‎ 910‎
2. ‎ Кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш‎ 2160 ‎
‎ шундан: ‎ ‎
2.1. ‎ саноатда ‎ 190 ‎
2.2. ‎ қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй-жой қурилиши ва таъмирлаш ‎ 210 ‎
2.3. ‎ хизмат кўрсатиш ва сервис ‎ 1760 ‎
3. ‎ Якка ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ‎ 1780 ‎
4. ‎ Уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш ‎ 2580 ‎
4.1. ‎ шу жумладан, корхоналар билан кооперацияда меҳнат шартномалари асосида касаначилик ‎ 415 ‎
5. ‎ Ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш ‎ 1103 ‎
6. ‎ Ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш ‎ 183 ‎
II. ‎

Иш ўринларининг таркиби ‎

‎
1. ‎ Аёллар учун ‎ 3810 ‎
2. ‎ Ёшлар учун (16 ёшдан — 30 ёшгача) ‎ 5602 ‎
2.1. ‎ шу жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун ‎ 3355 ‎
3. ‎ Квоталанган (захираланган) иш ўринлари ‎ 375 ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашининг 2014 йил 20 январдаги 153/34-4-сонли қарорига
2а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарши шаҳрида 2014 йилда маҳаллалар кесимида яратиладиган янги иш ўринлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

МФЙ номи ‎

Жами ‎

А

Б ‎

1 ‎

‎

Шаҳар бўйича: ‎

8716 ‎

1.‎ А. Навоий ‎ 169 ‎
2.‎ Арабхона ‎ 65 ‎
3.‎ Арал ‎ 52‎
4.‎ Араловул ‎ 175 ‎
5.‎ Батош ‎ 753 ‎
6.‎ Беглар ‎ 69 ‎
7.‎ Богишамол ‎ 92 ‎
8.‎ Бўстон ‎ 74 ‎
9.‎ Ғ. Ғулом ‎ 157 ‎
10.‎ Геолог ‎ 74 ‎
11.‎ Гулшан ‎ 237 ‎
12.‎ Гунгон ‎ 679 ‎
13.‎ Д. Тутак ‎ 47 ‎
14.‎ Захокимарон ‎ 135 ‎
15.‎ Зогза ‎ 46 ‎
16.‎ Истиқлол ‎ 84 ‎
17.‎ К. Богот ‎ 181 ‎
18.‎ К. Кургонча ‎ 92 ‎
19.‎ Кавали ‎ 146 ‎
20.‎ Каманди ‎ 66 ‎
21.‎ Карликхона ‎ 122 ‎
22.‎ Қарши ‎ 121 ‎
23.‎ Кат ‎ 347 ‎
24.‎ Кунчиқар ‎ 80 ‎
25.‎ Қўрғонча ‎ 57 ‎
26.‎ Магзон ‎ 44 ‎
27.‎ Махаллот ‎ 107 ‎
28.‎ Махсумобод ‎ 53 ‎
29.‎ Махтумқули ‎ 87 ‎
30.‎ Мустақиллик ‎ 94 ‎
31.‎ Наво ‎ 138 ‎
32.‎ Наврўз ‎ 32 ‎
33.‎ Насаф ‎ 114 ‎
34.‎ Нефтчилар ‎ 30 ‎
35.‎ Нуристон ‎ 87 ‎
36.‎ Ойдин ‎ 133 ‎
37.‎ Отчопар ‎ 146 ‎
38.‎ Пахтазор ‎ 179 ‎
39.‎ Пахтазор-1 ‎ 111 ‎
40.‎ Равоқ‎ 165 ‎
41.‎ Рогузар ‎ 95 ‎
42.‎ Комилон ‎ 146 ‎
43.‎ Самарқанд ‎ 78 ‎
44.‎ Табассум ‎ 405 ‎
45.‎ Табассум-1 ‎ 77 ‎
46.‎ Темирйўлчи ‎ 75 ‎
47.‎ Нахшаб ‎ 63 ‎
48.‎ Оқтепа ‎ 102 ‎
49.‎ Харамжўй ‎ 64 ‎
50.‎ Хонтепа ‎ 219 ‎
51.‎ Худойзод ‎ 54 ‎
52.‎ Хўжа-хиёл ‎ 254 ‎
53.‎ Чакар ‎ 30 ‎
54.‎ Чармгар ‎ 52 ‎
55.‎ Чўлқувар ‎ 208 ‎
56.‎ Шайх Али-1 ‎ 173 ‎
57.‎ Шайхали ‎ 329 ‎
58.‎ Шодлик ‎ 113 ‎
59.‎ Шохбекат ‎ 145 ‎
60.‎ Шўртангаз ‎ 101 ‎
61.‎ Эскианҳор ‎ 58 ‎
62.‎ Янги-турмуш ‎ 235 ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашининг 2014 йил 20 январдаги 153/34-4-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш шаҳар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури шаҳар ҳокимлиги, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда йирик корхоналар билан биргаликда шаҳар бўйича, ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожланиш ҳудудий дастурларини, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш тармоқ дастурларининг устувор вазифаларини, меҳнат бозорининг талабларини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур лойиҳаси халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатларининг фаол иштирокида ишлаб чиқилган. Дастур лойиҳасининг асосий йўналишлари, устуворликлари ва амалга ошириш механизмлари тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур ҳудудлар бўйича 2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳолини бандлигини таъминлаш, таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришнинг асосий параметрлари ва йўналишларини, яратиладиган иш ўринларини молиялаштириш манбалари ва ҳисобга олиш (мониторинг қилиш) механизмларини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурни ишлаб чиқиш жараёнида барча ҳудудларда иш билан таъминлаш юзасидан ҳақиқий ҳолат ҳамда ички имкониятлар чуқур ўрганиб чиқилди ва иш ўринлари яратишга бўлган эҳтиёж аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айниқса, ишсизлик даражаси юқори бўлган ҳудудларда бандлик масаласини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда 2014 йил давомида барча манбалар ҳисобидан 8716 та иш жойлари ташкил қилиниши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Инвестиция дастурлари асосида модернизация ва янги объектларни ишга тушириш эвазига 910 та янги иш ўринлари яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Радиант силк» ҚҚда йилига 120 тонна ипакни қайта ишлаш ҳисобига 125 та (ва бошқалар) янги иш ўринлари яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик корхона ва микрофирмаларни ривожлантириш ва янгиларини барпо этиш ҳисобига 2160 та янги иш ўринлари барпо этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик саноат корхоналарида 190 та, қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш ҳисобига уй-жой қурилиши ва таъмирлаш соҳасида 210 та ҳамда хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш корхоналарида шохобчаларни ривожлантириш ҳисобига 1780 та янги иш ўринлари яратиш мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандликни таъминлашнинг самарали шаклларидан бири бўлган уй меҳнати ва касаначилик йўналишида 2580 та иш ўринлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Замонавий архитектура талабларига мос келадиган уй-жойлар, автомобиль йўллари, соғлиқни сақлаш ва таълим муассалари, спорт майдончалари ҳамда бошқа ижтимоий инфратузилма объектларини ишга тушириш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ҳамда кичик бизнес субъектларига хизмат кўрсатувчи банк, суғурта, лизинг, ҳуқуқий маслаҳатлар, консалтинг марказларини ташкил этиш ҳисобига — 1103 та иш ўринлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчидан: банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан ижтимоий ночор тоифаларни, биринчи навбатда, кўп болали аёлларни, ногиронлар, таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш, касбий қайта тайёрлаш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича фаол ва мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчидан: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида бандликни янада рағбатлантириш, аҳолининг тадбиркорлик фаоллигини оширишга кўмаклашиш, бандликнинг самарали шаклларини, айниқса касаначиликни, оилавий бизнесни ва ҳунармандчиликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчидан: саноатни, хизмат кўрсатиш сохасини ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини ривожлантириш, шунингдек кўп меҳнат талаб этадиган ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилаш натижасида бўшаб қолаётган ходимлар ишга жойлашишини таъминлаш доирасида иш ўринларини ташкил этиш ва илгари ташкил этилган иш ўринлари барқарор амал қилиши бўйича ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг бажарилишини мониторинг қилиш ва иш ўринларини ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринларини ташкил этишнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишини таъминлаш мақсадида Дастурнинг тармоқлар ва аниқ корхоналар бўйича бажарилишини мунтазам равишда ҳамда доимий мониторинг ва таҳлил қилиш ташкил этилиб, зарур бўлганда 2014 йилда иш ўринларини ташкил этишнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг бажарилишини мониторинг ва ҳар ойда кўриб чиқиш натижалари бўйича иш ўринлари ташкил этишнинг тасдиқланган параметрларидан орқада қолиш ҳоллари мавжуд бўлган корхоналар, тармоқлар, бандликнинг йўналишлари, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинларда аниқланади, Дастур параметрлари сўзсиз таъминланишига қаратилган қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкил этилаётган иш ўринларининг ишончлигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимолий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда иш ўринларини тезкор ва статистик хисобга олиш тизими жорий этилган бўлиб, ушбу тизим ташкил этилган иш ўринларини йўналишлар ва ҳудудлар бўйича ҳар чоракда келишиб ҳисобга олишни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурни бажариш доирасида меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан меҳнат бозорида юзага келаётган тамойилларни ва аниқ мутахассисликлар бўйича кадрларга бўлган талабни хисобга олган холда қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирларни рўёбга чиқариш давом эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчидан: Янги ташкил этиладиган, шунингдек бўш турган ва захира қилинадиган иш ўринларига ишга жойлашишга муҳтожлардан камида 4 минг нафардан зиёд кишини ишга жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчидан: Банд бўлмаган аҳолига ва ишсизларга, биринчи навбатда ёшлар, аёллар, имконияти чекланган шахсларга касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича, шунингдек, ишсизларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича сифатли хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш, хусусан банд бўлмаган аҳоли орасидан фаол иш қидираётган 50 нафар ишсиз меҳнат бозорида талаб мавжуд бўлган мутахассисликлар бўйича қайта тайёрланади, 90 нафар ишсиз ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчидан: Дастурни рўёбга чиқариш доирасида таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда илк бор меҳнат бозорига кирувчи 8764 нафар шахсни, айниқса 7400 дан ортиқ касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, ишга жойлаштиришга қаратилган фаол чора-тадбирлари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчидан: Иш қидиришга сарфланадиган вақтни қисқартириш мақсадида шаҳарда камида 7 маротаба бўш иш ўринлари ихтисослаштирилган ярмаркасини ўтказиш ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бешинчидан: меҳнат бозоридаги вазият юмшатилиб, шаҳарда ишсизликнинг пасайишига эришилади меҳнат бозорига илк маротаба кириб келувчи олий ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг барқарор иш жойларига жойлаштирилади.