Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 20.01.2009 йилдаги ПҚ-1041-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ИЖТИМОИЙ ИНФРАТУЗИЛМАНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Замонавий ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилманинг илдам ривожланишини таъминлаш, шу асосда иқтисодиётнинг барқарор ҳамда жадал тараққий топиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва республика минтақаларининг табиий ҳамда иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, шунингдек янги иш ўринларини шакллантириш ва аҳолининг, айниқса ёшларнинг бандлигини, одамларнинг даромадларини ошириш ва фаровонлигини юксалтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Республика йўл жамғармасининг 1-иловага* мувофиқ Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш доирасида энг серқатнов участкаларда йўлларни тўртта полосагача кенгайтирган ҳолда ер полотносини тайёрлаш борасидаги йўл ишларини жадаллик билан олиб бориш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда тайёрланган 2009 йилда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини жадал барпо этиш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш Дастурининг асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзбекэнерго» ДАК, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК, Республика йўл жамғармаси, «Ўзавтойўл» ДАК билан биргаликда 1-2-иловаларда кўрсатилган лойиҳалар бўйича техник-иқтисодий асослар ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларининг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, хўжалик бирлашмалари ва хўжалик юритувчи субъектлар, инвестиция лойиҳалари ташаббускорларининг шахсий маблағлари, шунингдек ихтисослаштирилган тармоқлар ривожланиш жамғармаларининг маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, тижорат банклари ва халқаро молия институтларининг кредитлари ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда модернизациялаш бўйича ишларни молиялашнинг асосий манбалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўзбекэнерго» ДАК, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзтрансгаз» АК, «Ўзавтойўл» ДАК, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаментлари раҳбарлари зиммасига Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш Дастурларининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 2009 йилда Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини жадал барпо этиш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш Дастурларининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича Махсус комиссия таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин, Комиссияга, зарур ҳолларда, тасдиқланган Дастур параметрларига тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш Дастурларининг амалга оширилиши Вазирлар Маҳкамаси Президиумининг мажлисларида ҳар ойда кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 20 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1041-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 4-сон, 21-модда)