16.01.2002 йилдаги 23-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 01.04.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧУЧУК ЕР ОСТИ СУВЛАРИ ҲОСИЛ БЎЛАДИГАН ЗОНАЛАРГА МУҲОФАЗА ҚИЛИНАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАР МАҚОМИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1999—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида» 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорини бажариш юзасидан, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ичимлик сувнинг амалдаги ва потенциал манбаларини муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чучук ер ости сувлари ҳосил бўладиган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича 7622 гектар майдондаги Чирчиқ зонасига (Қибрай участкаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича 10624 гектар майдондаги Оҳангарон зонасига (Ўрта Оҳангарон участкаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича 16913 гектар майдондаги Сўх зонасига (Тўлаш участкаси);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича 17036 гектар майдондаги Чимён-Аввал зонасига (Лаган ва Аввал участкалари) муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар мақоми берилсин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда 2002 йил 1 июнгача муҳофаза қилинадиган зоналар чегарасида жойлашган потенциал экологик хавфли объектларни аниқласинлар ва улар чучук ер ости сувларини ифлослантириши ва қуритиб қўйишининг олдини олишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда 1—4-иловаларда* кўрсатилган юридик шахсларнинг мулкчилик шакли, идоравий қарашлилиги ўзгарган, улар қайта ташкил этилган тақдирда қишлоқ хўжалиги, саноат корхоналари ва бошқа объектлар рўйхатига тегишли аниқликлар киритсинлар, шунингдек бу ҳақда бир ой муддатда чучук ер ости сувлари ресурсларини назорат қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш учун масъул бўлган ваколатли давлат органларини хабардор қилсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар — Чирчиқ, Оҳангарон, Сўх ва Чимён-Аввал чучук ер ости сувлари зоналари доирасида чучук ер ости сувлари ресурсларидан оқилона фойдаланилиши ва уларнинг ифлосланишдан муҳофаза қилиниши устидан доимий назорат ўрнатсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 16 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 18-модда; 2005 й., 14-сон, 103-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)